Кундалик хабарлар - 28 June 2020

27 June 2020
26 June 2020
  • 21:16Ўзбек тили изоҳли луғатининг беш томли янги нашри тақдимоти ўтказилди

    26 июнь куни Тошкент давлат педагогика университетида ўзбек тилининг изоҳли луғати янги нашри тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Луғат 80 мингдан ортиқ ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, шевада қўлланадиган сўзлар, тарихий атамаларни ўз ичига олган. Тақдимотда уни тайёрлашда қатнашган гуруҳ вакиллари - Давлат тилини ривожлантириш департаменти ходимлари, Фанлар академияси олимлари, тилшунос ҳамд...

  • 12:36Амирконча масхарабозлик: АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Ўзбекистон минтақага намуна бўлаётганини тан олганмиш, буни исботлаш учун Шавкат Мирзиё Наманганга кетганмиш

    АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео одам савдоси бўйича йиллик маърузасини тақдим этганмиш ва Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга қарши олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолаганмиш. Маърузада таъкидланишича, Марказий Осиёнинг айрим мамлакатлари пахта саноатида ва бошқа соҳаларда одамларни мажбуран ишлатиш бўйича узоқ тарихга эга эканлиги тан олинганмиш ва минтақага намуна бўлаётган Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланганмиш. Маъруза мамлакат ва ҳудудларни АҚШнинг - Trafficking Vict...

  • 02:42Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабар қилишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 7177 га чиққанмиш

    Вазирликнинг 2020 йил 25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра тарқатган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 7177 га чиққанмиш. Энг қизиғи, Ўзбекистонда шу охирги кун давомида 276 кишида коронавирус аниқланибди. Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланган, мана ҳозир касалланганлар рақами 7177 га чиқибди. Шу вақт ичида касалланганлар сони шу қадар кўпайибдики, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда. Гўёки оламдан ўтганлар сони 20 дан ҳ...

  • 01:24Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 25 июнь куни 300 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 746 бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, 24 июнда Dow Jones индекси 710 поғона пастга тушиб, 25 минг 446 бўлганди, кеча 25 июнда эса, 300 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 746 бўлди. ...

25 June 2020
  • 21:25Узоқ йиллар сафдошимиз бўлган улуғ олим ва сиёсатчи Бек Ойбекўғли Тошмуҳаммад бугун оламдан ўтди ва дафн этилди

    Бугун 24-чидан 25-чи июнга ўтар кечаси машхур ўзбек олими Бек Ойбекўғли Тошмуҳаммад 85 ёшда оламдан ўтди. Биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси аъзоси, “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосчиларидан ва маълум вақт раисдошларидан бири бўлган бу улуғ сиёсатчи, яъни миллатимизнинг асл жонкуярларидан бири - 1935 йил 27 январда туғилган эди. Ҳа, улуғ олим Бек Тошмуҳаммад - замонавий адабиётимизнинг асосчиларидан бири Ойбекнинг ўғли бўлган. “Бирлик” Халқ Ҳарак...

  • 15:16Қозоғистонда яна шаҳарлар ёпилмоқда, пойтахтда пневмония ҳолатлари ҳам ўсмоқда

    Пайшанба куни Нур-Султон шаҳри жамоатчилик соғлиги муҳофазаси бошқармаси раҳбари Сауле Кисикова Қозоғистон пойтахтида коронавирус яна авж олиши фонида пневмония ҳолатлари ҳам ўсаётгани ҳақида маълум қилди. Сауле Кисикова брифингда маълум қилишича, пневмониядан шикоят қилиб мурожаат қилаётганлар сони одатдаги кунлик 80 ҳолатдан кунига 600тагача етган. «Ҳар куни шаҳардаги стационарларга коронавирус ва пневмония билан ўртача 350-400 бемор ётқизилмоқда», деган у. Қўшимча қилинишича, Нур-Султон...

  • 14:54Трамп COVID-19 ни “кунг-флю” ёки “хитой гриппи”, деб номлашни таклиф этди

    АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 коронавирус инфекциясига янги - “кунг-флю” ёки “хитой гриппи” номини беришни таклиф этди. “Мен COVID-19 ни 19 ёки 20 та ном билан аташим мумкин эди, деди у. “Ухань” энг эсда қоладиган ном эди. Коронавирус ҳам. Кунг-флю ҳам. COVID-19. COVID. Мен 19 нима дегани, деб сўрадим? Айрим одамлар 19 ёки COVID-19 нима эканлигини тушунтириб беролмади. Бу жуда ғалати ном. “Айримлар уни хитой гриппи, деб атамоқда. Ахир, ростдан ҳам хитой гриппида, шундай эмасми?” -...