Кечагина ўтган кунимиз

Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди: Америкаликлар ўзларининг асосий душманлари деб ИШИДни белгиладилар

АҚШнинг FoxNews телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 33 фоизи АҚШнинг асосий душмани деб ИШИДни ҳисоблайди. Иккинчи ўринда Хитой – 26%, кейинги ўринларда: Россия – 9%, Эрон – 7%, Ал-Қоида – 5%. Бу рақамлар FoxNews телеканалининг Твиттер тармоғидаги саҳифасида келтирилган…

Барак Обама узоқ давом этган қуролли зўровонликка кўз юмилганини тан олди, аммо йўл кўрсатмади, Абдураҳим Пўлат кўрсатмоқчи ҳам эмас

АҚШнинг Атлантик Океани соҳилидаги Жанубий Королина штатининг Чарлстон шаҳрида бир неча кун аввал оқ танли Дилан Руф исмли йигит афро-америкаликлар черковига кириб, 9 кишини отиб ўлдирган эди. Кеча улардан бири, аниқроғи, ўша черковнинг пасторини кўмишдан олдин черковларда одатда ўтказиладиган маросимда…

Исломчиларнинг Рамазон билан ҳам иши йўқ, мақсадлари – одам ўлдириш

Жаҳон хабар агентликлари Туниснинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Соуссе номли курорт шаҳридаги пляжлардан бирида бир террорист 37 кишини отиб ўлдирганини билдирдилар. Туристларга ўхшаб кийиниб олган одам қўлидаги зонтикнинг ичига тиқилган Калашников автомати билан тўғри келган одамни ўлдираверган, ўлганларнинг ичида Британия,…

АҚШда гомосексуаллар ғалабага эришди, аммо дунё нима дейди ва нима қилади?

Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, бугун АҚШ Олий Судининг 9 аъзоси 5:4 овоз билан бир жинсли жуфтлар, яъни гомосексуаллар турмуш қуришига рухсат берувчи қарор чиқарди. Ҳозиргача бу мамлакатнинг 50 штатидан 35 тасида бур жинсли жуфтларга турмуш қуриш ҳаққи берилганди. Олий Суднинг…

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 16 фоизига етди

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг учинчи мажлисида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов мамлакатнинг ташқи қарзи давлат Ялпи Ички Маҳсулотининг 16 фоизига етгани ҳақида маълумот берди. Рустам Азимов мақтанишича, ташқи қарзнинг Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан бундай қиймати дунёда…

Ўзбекистондаги автокорхонада 1400 килограмм наркотик моддаси куйдирилди

Маҳаллий нашрлар томонидан арқатилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси МХХ органи томонидан мусодара қилинган 1400 килограмм наркотик моддаси ҳукумат топшириғи билан Тошкентнинг Бектемир туманидаги автокорхоналардан бирининг домна печида куйдирилди. Наркотикларни ёқиш маросимиша дипломатик корпус ваколтхоналари, халқаро ташкилотлар вакиллари, наркотикларни назоратга олиш…

Масжидларда оммавий ифторликлар таъқиқланди

Рамазон ойи муносабати билан пойтахтнинг йирик 5 масжидида намозхонларга ифторликлар бериш йўлга қўйилганди, аммо бу анъана кеча бекор қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу таъқиқни масжидлар саришталиги зарурати билан изоҳламоқда. Шунингдек, пойтахт ва вилоятлар марказларидаги кафеларга оммавий ифторликлар ўтказмаслик тавсия этилди.…

Қирғизлар Ислом Каримга жавоб бериб, фарғоналик ҳамюртимизни ваҳшийларча ўлдирдилар

Фарғона вилояти Шоҳимардон анклави яшаб келган Фармон Насриддинов қирғиз чегарачилари томонидан уриб ўлдирилди. Фарғона вилояти суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, қирғизлар ҳамюртимизнинг ички органларига қаттиқ шикаст етказгани, унинг ўндан ортиқ қовурғаси синдирганидан сўнг орадан бир кун ўтиб жон берган. Қирғиз томони…

Ислом Карим: Ким хоҳласа, пул чиқараверадими? ИШИД: Ҳа, чиқараверади!

Маълумки, 1991 йил 31 августда Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди, ваҳолангки, 1925 йида қабул қилинган, 1977 йили янгиланган конституциямизга кўра, аввалдан мустақил давлат эдик ва мустақил давлат сифати билан СССРга киргандик. Аммо, 1991 йил 8 декабрда СССРни тузган давлатлар, яъни…

АҚШнинг Тинчлик Жамғармаси: “Ўзбекистон юқори огоҳлик ҳукм сураётган давлат”

АҚШнинг Тинчлик Жамғармаси (Fund for Peace, FFP) нодавлат ташкилоти Foreign Policy журнали билан ҳамкорликда Fragile States Index 2015 рейтинги натижаларини эълон қилди. Мазкур рейтинг дунё мамлакатларидаги барқарорлик даражасини тадқиқ этишга қаратилган. FFP рўйхатидан 178 мамлакат ўрин олган бўлиб, рўйхатдаги давлатлар…