Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонни саратон забтига олди

Бугун пойтахтда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +39 даражадан ошиб кетди. Эртага синоптикларимиз ҳаво ҳароратининг яна кўтарилишини хабар қилмоқда. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мобиль алоқа тармоқлари орқали аҳолини иссиқдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. 1902 йилнинг айнан шу кунлари ҳарорат 41 даражани…

Қозоғистон ўзининг ўзбек аслли фуқароси борасида ҳисоб сўрамоқда, Ўзбекистонни эса ўзбек қизиқтирмайди

Aввалги хабарларимиздан бирида Ўзбекистон чегарачилари томонидан Қозоғистон фуқароси бўлган бир ўзбек Сирдарёда балиқ тутаётган пайтда отиб ўлдирилгани ҳақида маълумот бергандик. Ҳозир маълум бўлишича, унинг исми Валихон Аҳмедов экан. Қозоғистон томонининг сўровларидан сўнг бугун Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакиллари Қозоғистон…

Саҳарлик пайтида Ўзбекистонда ер силкинди

Бугун тонгги соат 03.07 да Ўзбекистонда кучсиз ер силкиниши қайд қилинди. “Тошкент” сейсмик станцияси маълумотига кўра, маркази Ҳиндукуш тоғ тизмалари ҳудудига тўғри келган ер силкинишининг кучи 5,5 баллни ташкил қилган. Зилзила маркази пойтахтимиздан 540 километр узоқликда бўлгани боис 2 баллик…

Бугун Владимир Путин Алишер Усмонов билан учрашади

Бу ҳақда маълумот берган ахборот воситалари Кремлнинг ўзи бу ҳақда хабар тарқатганини айтмоқдалар. Масалан, rbc.ru сайти бу хабарни таҳлил қилар экан, асосан Алишер Усмоновнинг спорт соҳасидаги ҳайриячилик/спонсорлик фаолиятига урғу беради, Усмоновнинг яқинда Россия Футбол Иттифоқига футбол тақимининг бош тренери Фабио…

Ўзбек чегарачилари қозоғистонлик ўзбекни отиб ўлдирдилар

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги билдиришича, Ўзбекистон чегарачилари Жанубий Қозоғистон (Чимкент – “Ҳаракат”) вилоятининг Ўзбекистон билан чагарасида Сирдарёда балиқ тутаётган икки қозоғистонликни ўққа тутганлар. Уларни бири ҳалок бўлган, иккинчиси тирик қолган. Воқеа 28 июнь куни соат 21:50 да бўлибди. Олти фарзандли, 36…

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Фуқоролигим йўқолиб қолди…”

Сариосиё туман ИИБ томонидан 2005 ва 2012 йилларда менга Ўзбекистон Республикасининг фуқороси сифатида икки марта паспорт берилгани ҳолда, энди айни шу туман ИИБ паспорт бўлими мулозимлари янги русумдаги паспорт беришдан бўйин товлаб сарсон қилмоқда. Ҳолбуки, мен 08.08.1988 йилда Тожикистон Республикасининг…

Ўзбекистон Россиядан учувчисиз учадиган вертолёт сотиб олмоқчи

Ўрисларнинг РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Россиянинг энг замонавий мБПВ-37-русумли учувчисиз учадиган вертолётларини стиб олиш билан қизиқаётгани ҳақида хабар тарқатди. Вертолётни ишлаб чиқарган “Радар ммс” корхонаси мулозими Наталья Аллилуевага кўра, Ўзбекистон сотиб олмоқчи бўлаётган мазкур вертолёт турли вазифаларни бажариши мумкин.…

Мисрнинг исломчилари Бош прокурордан қасд олдилар, уни ўлдирдилар

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Миср Бош прокурори Ҳишам Баракатнинг автомобили тагига қўйилган бомба портлатилгач, у қаттиқ ярадор бўлди. Аммо, уни қутқариб бўлмади ва у ўлди. Расмда кўринаётганидек, портлаш натижасида яқин орадаги бир нечта автомобиль ёниб кетган. Воқеа Ҳишам Баракатнинг Қоҳирадаги…

АҚШнинг консуликларида виза бериш қайта тикланди

19 июндаги хабарларимиздан бирида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза беришни техник сабаблар билан вақтинча тўхтатганини, муаммо фақат Ўзбекистонга тааллуқли эмаслигини билдирган эдик. АҚШ Давлат Департаменти матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Марк Тонерга асосланиб бугун тарқатилган хабарларга кўра, бу мамлакатнинг чет эллардаги ҳамма…

Қирғизистон билан чегарада ҳам тинчлик йўқ: Ўзбек ва қирғиз чегарачилари яна отишди

Қирғизистон давлат чегара хизматининг хабар қилишича, Қирғизистон жанубидаги Ўзбекистон билан чегарадаги Қорашўро назорат пунктида чегара отрядлари ўртасида отишма содир бўлган. Хабарномада айтилишича, икки томоннинг чегарачилари ўртасида келишмовчилик юзага келиб, дастлаб Ўзбекистон чегарачилари қирғизларга қарата ўқ узишган. Бироқ қурбонлар йўқ. Воқеа…