Кечагина ўтган кунимиз

Қирғизистон хориждаги этник қирғизларга бепул таълим бермоқчи

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги Тожикистон ва Ўзбекистоннинг этник қирғиз фуқароларига Қирғизистон олий ўқув юртларида давлат бюджети ҳисобидан ўқиш учун 30 та жой ажратишини маълум қилди. Вазирликка кўра, ўзбекистонлик қирғиз абитуриентлар 13 август куни Ўш давлат университетида рўйхатга олинади ва…

Мулла Умар ўлгани ҳақида яна тасдиқланмаган хабар тарқалди, бунинг ўзбекларга алоқали жойлари ҳам бор

ББСнинг инглизча хизмати қандайдир манбалар Толибоннинг лидери, кўпроқ “Мулла Умар” деб танилган мулла Муҳаммад Умар, 2-3 йил аввал ўлгани, ўлимнинг сабаби ёки АҚШ дронларининг бомбалари, ёки исломчилар ичидаги ички жанжал, ёки сил кассаллиги бўлиши мумкинлигини билдиргани ҳақида хабар қилибди. Афғонистондаги…

Самарқанднинг Пастдарғомида куйдирги тарқалди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг Ўзбекистон жамоа хўжалигида ўнлаб фуқаролар куйдирги хасталиги билан туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Уларнинг бир нафари оламдан ўтгани айтилмоқда. Куйдиргининг янги ўчоғи ҳақидаги маълумот оғиздан-оғизга ўтиб, деярли бутун мамлакатга тарқаб улгурди. Воқеа гувоҳларига кўра, қассоблар молни…

Пойтахтда жамоат транспорти пиёдани уриб кетди, у маст бўлган экан

Тошкент шаҳрида 77-йўналишда ҳаракатланувчи “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Адҳам Тўлаганов Катта Хирмонтепа кўчасида пиёдани уриб юборди. Натижада қаттиқ жароҳатланган йўловчи шифохонада вафот этди. Маҳаллий газеталар энг кўп мурожаат қилаётган бу мавзуда йўловчининг маст бўлгани ва йўлнинг ўтиш белгиланмаган қисмидан ҳаракатланганига урғу…

Қурбон байрамига Москвада жоме масжид очилади, Ислом Карим таклиф қилинган

“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвадаги жоме масжиднинг очилиш маросимига таклиф қилинди, деб ёзди ўзбек матбуоти. – Маросим 23 сентябрга – Қурбон ҳайити байрамига мўлжалланган”. Мазкур хабарнинг маҳаллий матбуотда ёритилиш шаклига кўра, Ислом Карим Путиннинг таклифини жон-жон деб қабул қилади ва…

Сурхондарёда ҳашарчи жазирама туфайли оламдан ўтди

Озодлик радиосининг ўз манбаларига таяниб, хабар қилишича, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 2-мактабнинг 2 ҳафта муқаддам мажбуран пахта чеканкасига чиқарилган 58 яшар фарроши Момохол Даминова жазирамага чидолмай, жон берган. Қизириқ туманининг Работак қишлоғида истиқомат қилган бу аёл 2-умутаълим мактаби директори томонидан…

Канадада ИШИДга қарши курашувчилар коалициясининг йиғилиши бўлади, Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари у ерда муҳокама қилинмайди

Reuters агентлиги ИШИДга қарши курашаётган давлатларнинг йиғилиши Канадада 30 июлда ўтказилиши кутилаётганини хабар қилди. Хабарга кўра, йиғилишда бу мамлакатларнинг ҳарбийлари қатнашадилар. Ҳарбийлар ИШИДга қарши ўтказилаётган операцияларнинг самарадорлигини ошириш ҳақида маслаҳатлашмоқчи эканлар. У ерда АҚШнинг вакили сифатида, бу мамлакатнинг ИШИДга қарши…

ИШИД Ироқда яна 120 кишини қатл қилди, ислом ислоҳотларга муҳтож

Ироқ вилоятларидан бирининг ҳокими Асил ан-Нажафига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, ИШИДнинг жаллодлари Мосул шаҳрида 120 кишини ўлдирдилар. Бу сафар улар қурбонларнинг калласини кесишмаюди, бошларига ўқ отиб ўлдиришибди. Ўлдирилганлар Ироқ полициясининг офицерлари, армиянинг ҳарбий хизматчилари, сайлов комиссияларининг аъзолари ва турли сайловларда…

Нурсултон Назарбой Женевада ЖСТ Бош Кенгашида нутқ сўзлаб, ҳаммани Қозоғистонга инвестиция қилишга чақирди

Казинформ агентлиги Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча Женевада Жаҳон Савдо Ташкилотининг Бош директори Роберто Азеведо билан учрашгани, кейин бу такилотнинг Бош Кенгашида нутқ сўзлаганини хабар қилди. “Ҳаракат”нинг аввалги хабарларидан маълумки, Қозоғистон ЖСТ билан унга аъзо бўлиш музокараларини муваффақиятли тамомлаган, энди…

Freedom House жаҳон мамлакатларида эркинлик даражаси бўйича навбатдаги ҳисобатини эълон қилди, Ўзбекистон охирги ўринда

АҚШнинг дунёда машҳур ҳуқуқ ҳимоячи ташкилоти Freedom House (Озодлик Уйи) жаҳон мамлакатларида эркинлик даражасини кўрсатувчи анъанавий йиллик ҳисобатини эълон қилди. Бу йил жаҳон давлатлари минтақаларга бўлиниб берилган. Евросиё минтақаси собиқ Совет блокига кирадиган мамлакатлардан иборат, яъни Шарқий Европа ва собиқ…