Кечагина ўтган кунимиз

Бечора Путин Москвада “Украинани Қутқариш Комитети” тузибди, Ўзбекистон мухолифати ичида ҳам шундай аҳмоқлар бўлган эди

Бугун Украинанинг Виктор Янукович президент бўлган замондаги Бош вазири Николай Азаров Украинадаги инқилобдан кейин ўзи каби Москвага қочиб келган руспараст сиёсатчилар билан “Украинани Қутқариш Комитети” тузганини махсус матбуот конференциясида эълон қилди. Нимагадир бу Комитетга Виктор Януковичнинг ўзи киритилмаган, сабаби –…

II Дунё Қримтатарлари Конгресси кеча кечқурун ўз ишини тамомлади

Туркиянинг пойтахти Анқарада икки кун давом этган II Дунё Қримтатарлари Конгресси кеча кечқурун ўз ишини битирди. Аввалги Конгрессларда бўлгани каби, делегатларнинг кўпчилиги Конгресснинг раиси Мустафа Жамилўғли бўлиши кераклигини истаса ҳам, Мустафа аканинг ўзи бунга рози бўлмади. Қримтатар Миллий Мажлисининг раиси…

Олмотада Мактaб ўқувчиларининг информатика бўйича Олимпиадаси тамомланди, аммо қозоқлар ғолибларни эълон қилмадилар

27 июлдаги хабарларимиздан бирида Мактaб ўқувчиларининг информатика бўйича XXVII халқаро Олимпиадаси (IOI-2015) Олмотада бошлангани, натижалар 1 август куни эълон қилинишини билдиргандик. Мана 1 август ҳам ўтди, қозоқ ахборот агантликлари бу Олимпиаданинг Остонда ўтказилиши қозоқларнинг катта ютуғи деб таърифладилар, аммо унинг…

Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидан II Дунё Қримтатарлари Конгрессига (1 август 2015 йил)

Азиз қримтатар дўстларимиз! Сизларнинг дардларингизга ҳар доим ҳамдардмиз. Келажагингиз порлоқ бўлишини, Қримда ўз давлатлатингиз яратилишини истаймиз. Аммо, бу осон иш эмаслигини ҳам тушунамиз. Турк Дунёси бирлашмас экан, сизга бошқа ҳеч ким ёрдам беролмайди. Аммо, Турк Дунёсининг Туркиядан кейин иккинчи буюк…

Анқарада II Дунё Қримтатарлари Конгресси иш бошлади

Бугун Туркия пойтахти Анқарадаги Bilkent меҳмонхонасида II Дунё Қримтатарлари Конгресси иш бошлади. Конгресс котибияти билдиришича, Россия Қримдан келадиган делегатларни Туркияга юбортирмаслик учун қўлидан келган ҳар нарсани қилган. Баъзилар келолмаган бўлса ҳам, Анқарага кўпчлик етиб келди ва Конгресс иш бошлади. Конгресс…

Алишер Усмонов Россия футбол терма жамоасининг ҳайдалган бош тренерига тазминот ёки қарз пули тўламоқда

Россия-2 телеканали Россия спорт вазири Виталий Мутко муддатидан аввал ишдан ҳайдалган футбол терма жамоасининг италиялик бош тренери Фабио Капеллога Алишер Усмонов тазминот пули тўлашга бошлаганини билдирди. Маълумки, Фабио Капелло билан Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) ўртасида контракт 2012 йил 16 июлда…

Интерпол Михаил Саакашвилини халқаро қидирув рўйхатига киритишдан воз кечди

Гуржистон ва бошқа давлатларнинг ахборот воситалари Интерпол Гуржистоннинг собиқ президенти, ҳозир Украинада Одесса вилоятининг ҳокими этиб тайинланган Михаил Саакашвилини халқаро қидирувга беришдан воз кечгани ҳақида хабар тарқатдилар. Интерпол ўзига аъзо бўлган мамлакатларнинг тегишли органларига Михаил Саакашвилини қидирувга бериш Гуржистон Конституцияси…

Истанбулда июль ойида иккинчи марта тўлин ой кўринди

Бундай бўлиши аввалдан кутилганди ва ҳатто тўлин ой мовий бўлади деган башоратлар бор эди, дейилади Миллиёт газетасининг хабарида. Кеча ярим кечасига яқин истанбулликлар расмдаги гўзал манзарани кўришга муваффақ бўлдилар. Аммо, тўлин ой мовий эмас, оппоқ эди. Дунёда бўлаётган вулкан портлашларидан…

Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Нью-Йорк фондлар биржаси зиг-загли барқарорликда

Хабарларимзда охирги марта, Хитой фондлар биржасининг кўрсатгичи Shanghai Composite бир кунда 8,5% га ўпирилиб тушгани муносабати билан, 27 июлда Нью-Йорк биржасининг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индексини тилга олгандик. Бизнинг аввалги хабарларимизда айтилганидан маълумки, замонамизнинг баъзи “катта системаларини” замонавий математик моделлар…

Халқаро Меҳнат Ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистонга келади, аммо фойда бўлмайди

2015 йилнинг пахта мавсумида БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (International Labour Organization, ILO) кузатувчилари томонидан мамлакатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш масаласи мониторинг қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва…