Кечагина ўтган кунимиз

Эрон ядровий қурол яратиш бўйича ишлар олиб бормаётгани тасдиқланган эмиш

Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш талаби билан йиллардан бери давом этган Эрон-“Олтилик” музокаралари шу йил 13 июлда тамомланган ва тегишли шартнома имзолаган эди. Имзоланган шартномаган кўра, Эрон ядровий қурол яратишда ҳам фойдаланилиши мумкин бўлган программаларини тўхтатади, Ғарб…

АҚШда мусулмонларни ўлдириш учун жиҳоз яратишга ёрдам берган америкалик 8 йилга қамалди, Абдураҳим Пўлат ҳақ – Ислом ислоҳотларга муҳтож

Кеча Нью-Йорк штатининг маркази Албани шаҳрида 57 ёшли Эрик Рокк исмли киши мусулмонларни ўлдириш учун мобиль рентген кабинасига ўхшаган машина яратишга ёрдам бергани учун Федерал Суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Прокурор 15 йиллик жазо сўраганди. У аввалроқ…

Россиядаги мардикорларимиз юбораётган пул миқдори 2,5 бараварга камайди, аҳволимиз чатоқ

Россия Марказий Банки маълум қилишича, Россиядан Марказий Осиё давлатларига юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 (!!!) баробарга камайган. Мисол учун учинчи чоракда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга атиги 725 миллион доллар жўнатилибди. Бир марталик пул ўтказиш амалиётининг ўртача…

АҚШ Марказий Банки қарзга берадиган пулдан олинадиган фойданинг фоизи номигагина кўпайтирди

Банклар қарзга берадиган пулдан оладиган фойданинг фоизи расмий тилда "асосий фоиз ставкаси" деб аталади. Асосий фоиз ставкасининг баландлиги мамлакат иқтисодиёти яхши эканлигининг кўрсатгичидир. Чунки, иқтисодиётда ишлар яхши бўлса, одамлар ёки ширкатлар катта фоиз тўланишига қарамасдан қарзга пул олиб, ёки янги…

Андижон Давлат Тиббиёт Институтига янги порахўр ректор тайинланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Абдушукур Содиқов Андижон Давлат Тиббиёт Институтининг ректори этиб тайинланди. 41 яшар Содиқов 2013 йилнинг июнь ойидан ҳозирги вақтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясининг битирувчиси бўлган бу…

Норвегияда миграция вазирлиги таъсис этилди, Ўзбекистонда бу қачон амалга оширилади?

Reuters агентлиги хабарига кўра, Норвегия ҳукумати миграцион инқироз муносабати билан юзага келаётган турли масалалар билан шуғулланадиган махсус вазирликни таъсис қилди. Қироллик ҳукумати раҳбари Эрна Сульберг иммиграция ва интеграция вазирлиги деб аталган бу идоррага собиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари вазири…

Олимлар Орол денгизининг аввал ҳам икки марта қуриганини аниқлашди

24.uz номли информацион сайт Орол денгизининг ёшини аниқлаш устидаги тадқиқотлар 13 йил давом этгани ва натижада унинг ёши 24 минг йил атрофида эканлиги аниқлангани тўғрисида маълум қилди. Россиялик олим, геология-минералогия фанлари доктори Сергей Кривоноговнинг иддаоларига кўра, денгизимиз аввал ҳам икки…

Контрабанда йўли билан кирган дори-дармонлар аҳолига сотилади ва тўғри қилинади

Рodrobno нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган 6 миллиард сўмлик дори воситалари “Дори-дармон” ширкати томонидан сотувга чиқарилади. Шу йил мусодара қилинган мазкур дори воситалари мамлакат ҳудудида сотилади, аммо уни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирган ширкат номи сир…

“Эзгулик”чилар дипломатлар иштирокида йилни сарҳисоб қилишди

Бугун Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари билан учрашди. Жамият фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Болгария сингари мамлакатларнинг дипломатлари ҳузурида болалар меҳнати ва мажбурий…

Украинада Аваков-Саакашвили жанжали оловланишни давом эттирмоқда, ўзбекларга нима?

Аввалги хабаримиздан маълумки, Украинадаги Ислоҳотлар Миллий Радаси (Кенгаши) номли ташкилотнинг 14 декабрдаги йиғилиши пайтида Ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилоятининг губернатори, собиқ Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили билан жанжал чиқарди. У Саакашвилидан коррупция ботқоғида қолган Одесса порти қошидаги қандайдир заводни…