Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Москвада ушланди ва қўйиб юборилди

Москва шаҳрининг Гагарин туманида Ўзбекистоннинг бош вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири Валерий Атаев полиция томонидан ҳибсга олинди. У Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратруаси томонидан бюджет маблағларини ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди. The Moscow Post хабарига кўра, Атаев…

“Коммерсантъ Холдинг” тўла Алишер Усмоновнинг қўлига ўтди

Ўзбек аслли Россия миллардери Алишер Усмоновга тегишла бўлган gazeta.ru Интернет нашри “Интерфекс” Агентлигига асосланиб хабар беришича, “Коммерсантъ Холдинг” энди тўла Алишер Усмоновнинг қўлига ўтди ва “Коммерсантъ” газетасининг ягона таъсисчисига айланди. Бунгача Алишер Усмонов бу холдингни Кипрда яратилган Kommersant Holding (Cyprus)…

“Сурхонозиқовқатсаноати”нинг 10 дан ортиқ мулозими ҳибсга олинди

Сурхондарё вилоятидаги “Сурхонозиқовқатсаноати” акциядорлик жамияти (собиқ Денов ёғ-экстрация заводи) директори Комил Эргашев ва жамиятнинг яна 10 нафар мулозими Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Денов ёғ-экстрация заводининг мансабдор шахсларига нисбатан…

Кун латифаси: Ўзбекистонда ишсизлик даражаси атиги 5 фоиз экан

Ўтаётган йилнинг тўққиз ойлик якунларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўртача 5,1 фоизни ташкил этганмиш. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотини барча маҳаллий матбуот нашрлари чоп этган. Ислом Карим бошчилигидаги улкан ислоҳотлар самараси ва меҳнат бозорида амалга…

Яхши хабар: Россиядаги мардикорларимизни ҳимояловчи шартнома тузилади

Ўзбекистон ҳукумати Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини уюшган ҳолда ишга қабул қилиш ҳақида шартнома ишлаб чиқиб, уни Россия ҳукуматига топширди. Бу ҳақда хабар қилаётган оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шартномада Ўзбекистон…

Ўзбекча иқтисодий сиёсат: фермер хўжаликларини аввал оптималлаштиришди, энди минималлаштиришмоқчи

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси фермер хўжаликлари учун экин ерларининг оптимал ўлчамини ўртача 36,1 гектар ҳисобида белгилаб бериш ҳақидаги тавсияларни ишлаб чиқди. “Қишлоқ ҳаёти” газетасига кўра, фермер хўжаликларини қайта ташкил қилиш ҳамда экин майдонларини муқобиллаштирилиши ислоҳоти натижасида яна 18 мингдан…

“Бирлик”нинг таклифи кеч қабул қилинди: Жанубий Кореяга 2000 дан ортиқ ишчи расмий равишда жўнатилди

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи миграция агентлиги шу йилнинг ўзида 2 минг 194 нафар фуқаромизни Жанубий Кореяга ишга жўнатди. Ишчиларимиз Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг Бандлик ва меҳнат вазирлиги…

Афғонистонда ўлимчи-террорист ўзи билан бирган 6 америкалик ҳарбийни ўлдирди

АҚШ қўшинларининг Қобул яқинидаги Баграм ҳарбий базаси олдида юз берган бу терактга маъсулиятни Толибон олди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. АҚШнинг Афғонистондаги расмийларига кўра, бу теракт сўнги йиллардаги энг кўп қурбонли ҳужум бўлган. Қаранг, АҚШдек давлат 14 йилдан бери Толибонни йўқ…

Қозоғистондаги элчимиз Алишер Салоҳитдинов чақириб олинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов муддатидан аввал лавозимидан озод қилинган. У 2012 йилдан бери Қозоғистодаги дипломатик миссиямизни бажариб келаётганди. Ҳозирча унинг ўрнига янги элчи тайинлангани хусусида маълумот йўқ. Салоҳитдинов 1995 йилдан Ўзбекистоннинг Украинадаги…

Европа Иттифоқи Россияга қарши киритилган санкциялар муддатини яна 6 ойга чўзди

ЕИ Россия қарши киритилган санкциялар 2016 йилнинг 31 июлигача давом этишини расмий баёнотида эълон қилди. Баёнотда айтилишича, Россия Украинада кризисни ҳал қилиш бўйича қабул қилинган Минск шартномаси талабларини тўла бажармагани сабабли санкциялар давом эттирилади. Бундай қарор олиниши аввалдан маълум эди.…