Кечагина ўтган кунимиз

Екатеринбургда қўлга олиниб, Москвага олиб келинган ИШИДчилар ўзбек бўлса, уларнинг асосий нишони Ўзбекистон эмасми?

7 февралда Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига асосланиб тарқатилган хабарларда ўша куни Екатеринбургда ИШИДга аъзолиги айтилаётган 7 террорист қўлга олингани билдирилган эди. Улар Москва, Санкт-Петербург ва Свердловск вилоятларида терактлар ўтказиш учун тайёрланишаётган экан. Бугун улар Москвага олиб келингани хабар қилинди. ИШИД…

Хавотирли хабар: Буюкбритания ЕИ ичида яна бир махсус мақомга эга бўлди, ЕИдан чиқиш бўйича референдум июнь ойида бўлиши мумкин

Европа Кенгашининг раиси Доналд Туск (уни феълан ЕИ раҳбари ёки президенти деса бўлади) ва Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон ЕИнинг 18-19 февраль кунлари Брюсселда ўтказилган саммитида Буюбританияга махсус мақом берилганини ўз твиттерларида эълон қилдилар. Дэвид Кэмерон Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши бўйича…

Анқарадаги терактниннг жавобгарлигини бўйнига курдларнинг Курдистон Озодлик Лочинлари номли ташкилоти олди

17 февралда Анқаранинг марказида ҳарбийлар тўла автобусларни портлатиб, 28 кишининг ўлимига сабабчи бўлган терактлар учун жавобгарликни курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб баҳоланган ПККнинг қанотларидан бири бўлмиш Курдистон Озодлик Лочинлари (Kürdistan Özgürlük Şahinleri) номли ташкилот ўз бўйнига олди, деб хабар…

ИШИДга қарши уруш Ливияга етиб келди

Муаммар Каддафийдан қутилгандан бери ички урушлар ичида қолган Ливияда ИШИДга боғлиқ қуролли кучлар анчадан бери бор эди. Кечагина АҚШ ахборот воситалари Президент Обаманинг Ливиядаги ИШИД позицияларига ҳужум қилиш ниятлари йўқлиги ҳақидаги сўзларини келтирган эдилар. Ҳозир маълум бўлишича, кечанинг ўзиёқ АҚШ…

Қизиқ: Гуржистон, Туркия ва Озорбайжон ташқи ишлар вазирлари Тбилиси декларациясини имзоладилар

Бу уч давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Тбилисида анъанавий 5-чи учрашувни ўтказиб, биринчи навбатда, Анқарада 35 киши ҳалок бўлган терактни қоралабдилар ва ҳар қандай минтақавий конфликтларни тинч йўллар билан ҳал этишга чақирибдилар. Табиий, Қорабоғ, Абхазия ва Жанубий Осетия конфликтлари алоҳида тилга…

Саудия “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливанга ваъда қилинган $4 миллиардлик ёрдамни бермайдиган бўлди

Саудия Арабистонидаги SPA агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакат Ливанга аввалдан ваъда қилинган 4 миллард долларлик ёрдамни бермайдиган бўлибди. Сабаб сифатида Ливандаги Ҳизбуллоҳ ташкилотига оид ҳарбий кучлар Сурияда Башар Асаад қўшинлари билан бирга мухолифчиларга қарши урушаётгани кўрсатилган. Айнан шу…

Ўрислар Ўзбекистоннинг Украинадан келаётган 12 та юк машинасини ўтказмади

Украинадан юртимизга келаётган, мамлакатимизга тегишли 12 та юк машинасини Россия ўтказмади. Машиналар Россиянинг Саратов вилояти ҳудудида тўхтатиб қолинган. Машиналар ичида саноат маҳсулотлари бор эди. Ўзбекистонга тегишли юклар бундан аввал ҳам ўрислар томонидан тўхтатилиб, асоссиз равишда ортга қайтарилган. Масалан, ўтган йилнинг…

Жиззахда ИШИДчиликда гумонланган 4 шахсга ҳукм ўқилди

Бугун жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди ИШИДчиликда айбланган 4 нафар шахсни 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолади. Улар орасида армани насроний Арамаис Авакян ҳам бор. Исломий жиҳодчиликда айбланган, намозхонлик тугул ислом динида ҳам бўлмаган армани йигитга…

Ўзбекистон футзалчилари жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Футзал бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугун бўлган ярим финалида Ўзбекистон жамоаси Тайланд жамоаси устидан ғалаба қозониб, турнир финалига йўлланма олди. Бу эса шу йил Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси деганидир. Қизғин баҳслар билан ўтган бугунги ўйиннинг асосий қисмида 1:1…

Анқарадаги теракт қурбонлари бўйича Ислом Карим Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Анқарада 28 нафар одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужуми муносабати билан Туркия Президенти Режаб Эрдўғонга ҳамдардлик мактуби йўллагани расмий хабарлардан маълум бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигига кўра, Ислом Карим Туркия президенти ва турк халқига чуқур таъзия…