Кечагина ўтган кунимиз

Буюбританининг ЕИдан чиқиш-чиқмаслиги бўйича 23 июнга тайинланган референдумга жанжалли тайёргарлик бошланди

19-20 февраль кунлари Брюсселда ўтказилган ЕИ саммитида Буюкбританияга муҳожирлар масаласида қандайдир махсус мақом берилса ҳам, Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон ўз мамлакатининг ЕИдан чиқиш-чиқмаслиги бўйича референдум шу йил 23 июнда бўлишини эълон қилган эди. Аслида, ЕИнинг Буюкбритания билан келишмовчиликлари фақат…

Ўзбекларга яхши хабар: Ўртача ойлик бўйича Европа мамлакатларидан ҳозир 1600 фоиз орқадамиз, Ислом Карим умрбод президентлик қилса, Европага 100 йилдан ҳам олдин етиб оламиз

Европа Итифиқининг Бош вазири деса бўладига Еврокомиссия раисининг ўринбосари Валдис Домбровскисга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу йил Европа Иттифоқида умумий Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) 1,9% га ортади. Бу ерда аҳолининг сони ўсиши катта эмаслигини ҳисобга олсак, киши бошига Ялпи Ички…

АҚШ президентлик сайловларининг Невада штатидаги саралаш босқичида яна Доналд Трамп ғалаба қозонди

Табиий, гап Республикачилар Партияси ўтказган саралаш босқичи ҳақида кетмоқда. 21 февралда республикачиларнинг Жанубий Королина Штатидидаги саралаш бочқичида иштирок этган 6 номзоддан бири Жеб Буш жуда кам овоз олгани учун сайловларни тарк этганди. Шу сабабли, кеча Невада штатида ўтказилган саралаш босқичида…

Сенат комиссияси Ўзбекистон Бош прокуратураси фаолиятини назорат қилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Сенат қошида Бош прокуратура фаолиятини назорат қиладиган махсус комиссия тузилган. 15 нафар сенатордан иборат комиссия прокуратура органлари устидан парламент назоратини ўрнатади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган…

“Қора бозор”да АҚШ долларининг курси ошди

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Унга кўра, бир АҚШ долларининг қиймати 2851 сўм 65 тийин этиб белгиланди. Бу эса ўтган ҳафтадагига қараганда 5 сўмга кўп демакдир. қора бозорда ҳам АҚШ доллари яна рекорд даражада…

Пропискасизлар пойтахтдан кўчмас мулк ва автоулов сотиб ололмайди

Ўзбекистон президентининг автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Тошкентда кўчмас мулк ва автомашина сотиш бўйича аукционларда бундан буён фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискаси бўлган шахсларгина иштирок этолади. Прездентнинг мазкур ғайри конституциявий қарори чўкаётган кема палубасини…

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ОЛИЙ СУДИГА: АЪЗАМ ФАРМОНОВНИ ОЗОД ҚИЛИНГ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релиз №4, 22.02.2016)

2016 йилнинг 25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармонов ишини кассация тартибида қайта кўриб чиқади. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани жиноят ишлари бўйича суди судьяси Д. Разов томонидан 2015 йилнинг 1 май куни чиқарилган…

Қашқадарё вилоятига ҳамда Наманган ва Жиззах вилоятидаги икки туманга янги миршаббошилар тайинланди

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Эндиликда подполковник Дилшод Турсунбоев Қашқадарё вилояти ИИБни фаолиятини бошқаради. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, подполковник Адхамжон Алимов Наманган вилоятининг Чортоқ туманида, майор Диёр…

Сенсация: Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув 27 февралда кучга кирар эмиш

Reuters агентлиги исми айтилмаган Ғарб дипломатларига асосланиб билдиришича, АҚШ ва Россия Сурияда ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 27 февралда кучга кириш ҳақида келишишибди. Сурияда ҳукумат қўшинлари билан бир қатор мухолифат ташкилотларининг қуролли кучлари тўғридан-тўғри жанглар олиб бормоқдалар, Россия ва АҚШ…

Ўзбекистонда яна ер силкинди

Кеча, якшанба куни соат 14дан 13 дақиқа ўтганда мамлакатимизнинг қатор шаҳарларида ер қимирлагани сезилди. Тошкент сейсмология марказининг билдиришича, зилза эпицентри пойтахтдан 500 километр жанубда, Афғонистннинг Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Эпицентрда зилзила кучи 5,7 бални ташкил қилган. Тошкентда зилзила кучи 2-3 балл…