Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекларга яна бир яхши хабар: Ўртача ойлик бўйича Хитойдан ҳозир 290 фоиз орқадамиз, Ислом Карим умрбод президентлик қилса, Хитойга бор-йўғи 150 йилда етиб оламиз

Аввалги хабарларимздан бирида ҳозир ўртача ойлик бўйича Европа мамлакатларидан 1600 фоиз орқада эканлигимиз, Ислом Карим умрбод президентлик қилса, Европага 100 йилдан ҳам олдин етиб олишимизни билдириб, келажаги буюк Ўзбекистон халқини хурсанд қилган эдик. Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун Хитой парламенти…

Нью-Йорк биржасида бу ҳафта ўсиш бўлди, изоҳлар тули-туман, “Ҳаракат” нима дейди?

Табиий, бу биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индексининг ўсиши ҳақида гап кетмоқда. Бу ўсиш изчил бўлгани йўқ. Душанба куни Dow Jones тахмина 100 поғанага тушиб кетган бўлса, сешанба куни қутирди сал кам 400 поғанага юксалди, кейинги 3 кунда ҳаммаси бўлиб…

Россиянинг тергов органлари Гулчеҳра Бобоқуловага айбнома эълон қилдилар, хавфсизлик хизматлари эса терроризм изларини ҳам қидирмоқдалар

Бу мамлакат Тергов Комитетининг пресс-релизига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Москвада 4 ёшли қизалоқнинг кесиб олинган бошини кўтариб юрган пайтда қўлга олинган Гулчеҳра Бобоқуловага Россия Жиноят Кодекси 105 моддасининг 2-чи бўлими бўйича ёш болани ўлдириш айблови расман эълон қилинди. Бу айблов…

Хабарга ҳам арзимайдиган хабар: Германияда ҳам ИШИДчини ушлашибди, Исломда ислоҳотлар ўтказилмаса, ҳар қадамда ушлашаверади ҳам, Жордано Брунони эсланг

Ростдан ҳам хабарга арзимайдиган хабар. Қаранг, ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқда дунёда минглаб автоҳалокатлар бўлади, уларда ҳалок бўлиш ҳоллари ҳам жуда кўп. Аммо, ҳозир улар хабар ҳам қилинмайди, улар ҳаётимизнинг арзимаган бир парчасига айланиб бўлди. Табиий, катта автоҳалокатлар,…

Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши ҳақида умумий фикр бу мамлакат расмийлари ичида ҳам йўқ, ҳақиқий фикр “Ҳаракат”да

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Буюбританияда шу йил 23 июнда Европа Иттифиқидан чиқиш масаласида умумхалқ рефекрендуми бўлади. Табиий, кўпчиликниннг фикри ўшанда билинади. Аммо, турли даражадаги расмийларда умумий фикр йўқлиги, айнан уларнинг фикри оддий биританияликларга таъсир қилишини ҳисобга олсак, ҳали рефередум натижаси қандай…

Россияда машҳур бўлиб кетган Бобоқулованинг ўғли Самарқандда ҳибсга олинди

Ўзи боқаётган 4 яшар қизалоқнинг бошини олиб, Россияда ажиотаж яратган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулованинг ўғли Раҳматулло Самарқандда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари тарафидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда хориж нашрларига интервью берган Раҳматуллонинг бобоси Баҳриддин Тўраев набираси сабабдан ҳибсга олингани ва ҳозир қаерда…

Тошкентдаги йирик Тренд супермаркети бекилди ёки бекитилди

2013 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Trend” супермаркети ўз фаолиятни битирди. Маълум бўлишича, бу йирик савдо тармоғида Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва прокуратура органи томонидан ўтказилган тафтишларда қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, нархларнинг турдош маркетларга нисбатан қимматлиги ҳам маркетнинг синишига сабаб…

“Ўзозиқовқатхолдинг” ширкатига янги раҳбар тайинланди

Кеча Президент Ислом Каримнинг қарор билан “Ўзозиқовқатхолдинг” компаниясига янги раис тайинланди. Бу одам Одилхон Рустамов бўлиб, шу пайтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. Бир умр солиқ соҳасининг нонини еган Рустамов ёш бўлишига қарамай “Меҳнат шуҳрати” ордени…

Фарғонада исломчилар ҳибсга олинди, улар Ҳизбут-Таҳрирга мансубликда айбланмоқда

Фарғона вилоятнинг Олтиариқ туманида МХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан ҳибсга олинган 12 нафар шахснинг тергов изоляторига сўроқ қилинаётгани ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлар “Эзгулик” жамиятининг Фарғона бўлими фаоллари хабар қилди. Бир неча ойдан бери МХХ кузатувида бўлган бу…

Сенсация эмас: Гулчеҳра Бобоқулова мусулмонларни ўлдираётган Россиядан қасд олиш мақсадида рус қизининг бошини олибди, Россиядаги ўзбеклар эҳтиёт бўлсинлар!

Рус ахборот воситалари Гулчеҳра Бобоқулова устидан бошланган тергов доирасида унинг биринчи сўроққа тутилиши ҳақида гўёки сенсацион хабарлар тарқатмоқдалар. Бу қотил боқимчи-аёл (уни энага деб аташ, энагалик тушунчаси устидан ҳақорат бўларди) нимага бундай қилгани ҳақидаги саволга, мақсади Сурияда мусулмонларни бомбалаётган Россиядан…