Кечагина ўтган кунимиз

Сочида ўзбек мардикорларининг 20 килограмм нос маҳсулотлари мусодара қилинди

CA-NEWS ахборот агентлиги маълумотига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида Ўзбекистондан Сочига олиб киришга ҳаракат қилинган жами 20 килограмм нос маҳсулоти аэропортда мусодара қилинган. Ўзбекистонликлар уни дўстларига совға сифатида олиб боришганини иддао қилишибди. Ўрислар қонунан таъқиқланган бу маҳсулотнинг турли йўллар орқали…

АҚШда аср инқилобчиларидан бири – электрон почта ихтирочиси Рой Томлинсон оламдан ўтди

Кўплаб оммавий ахборот воситаларининг бош мавзуига айланган хабар – АҚШда электрон почта ихтирочиси Рой Томлинсон 74 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Массачусетс технология институтини тугатиб, ўтган асрнинг 60-йилларида файлларни етказиш бўйича CPYNET дастурини ихтиро қилган олим ҳақиқатан ҳам фан ва…

Қоракўлда коллеж директори 32 миг доллар пора билан қўлга тушди, аммо порахўрлик ва коррупцияни демократиясиз йўқ қилиб бўлмаслигини тушунмайдиган аҳмоқлар кўп

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” газетаси Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги тиббиёт коллежи директори сўнгги 10 йил давомида 32 минг АҚШ доллари миқдорида пора олгани ҳақида хабар қилди. Афсуски, хабарда на директорнинг исми шарифи, на унинг қандай жазо олгани хусусида маълумот…

Путин Россияни динийлаштиришни давом эттирмоқда: Машҳур олий ўқув юртида православларниннг черкови очилди

Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатининг жаҳонда тушиб бораётган мавқеини тиклаш мақсадида руслар ичида патриотизмни кучайтириш йўналишида пропаганда ишларини кучайтириш билан бир қаторда Россия давлатини динийлаштириш, тўғрироғи, православлаштириш ҳаракатига тушгани кўриниб турибди. Аввал собиқ СССРда, ҳозир Россияда замонавий ривожланишларнинг рамзи…

Туркияда ҳаммаёқ алғов-далғов: Террор битмаяпти, исломий жамоaлар ўртасидаги жанжал катта хавфга айланмоқда

Бу хусусда катта хабарлар бериш, чуқур ва кенг таҳлиллар қилиш лозим. Аммо, бунга ҳозир имконимиз йўқ. Шу сабабли, қисқа бўламиз. Туркияда йиллардан бери курдларнинг ПККси ва сўлчи марксист ёшларнинг террори давом этар экан, аввал Сурия муаммоси, кейин Россия билан совуқ…

АҚШда президентлик сайлов кампанияси: Кеча республикачилар 4 штатда, демократлар 3 штатда праймериз ёки кокуслар ўтказдилар

Кеча Республикачилар Партияси Канзас, Мэн, Кентукки ва Луизиана штатларида, Демократик Партия Луизиана, Канзас ва Небраска штатларида сайлов кампаниясининг бошланғич босқичини праймериз ёки кокус шаклида ўтказдилар. Республикачилардан Доналд Трамп Луизиана ва Кентукки штатларида, Тед Круз Канзас ва Мэн штатларида ғалаба қозонди.…

Туркия суди феълан фатхулла-гуленчиларники бўлган Замон газетасини эгасидан тортиб олиб, унга вақтинча иш юритувчилар тайинлади

Кеча бундай қарор қабул қилингандан кейин, бугун эрталабдан Замон газектсининг тарафдорлари газетанинг бош қароргоҳи олдида тўпланиб, норозилик митинги ўтказишга, ҳатта бино ичкарисига ёриб киришга ҳаракат қилдилар. Полиция митингчиларни кўз ёшартирувчи газ сепиб, бироз куч ҳам ишлатиб, тарқатиб юборди. Ғарб давлатлари…

Жуда қизиқ: АҚШда энг кўп иш берувчи – саноат ширкати эмас, савдо корхонаси экан, ундан кейинги ўринларда – университетлар ва тиббий марказлар

Ўзини Интернетда молиявий фикрларни ўрганиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ташкилот деб танитган 24/7 Wall St ширкати АҚШнинг ҳар бир штатида энг кўп иш берувчи, яъни энг кўп иш ерига соҳиб бўлган ширкатларнинг рўйхатини эълон қилди. Маълумки, АҚШда 50 та штат…

Ислом Каримнинг иши чатоқ, Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси расман рўйхатга олинди

Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ўзлари ҳам тушунмасдан, хавфли бир хабарни тарқатдилар. Маълум бўлишича, шу кунларда Адлия вазирлиги “Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси” номли янги тузилган ташкилотни рўйхатга олибди. Нима учун бу ташкилотнинг номида “нафақахўрлар” ўрнига “пенсионерлар” сўзи ишлатилганинги тушуниш мумкин. “Нафақахўр”…

Эски ҳаммом – эски тос: Азиз Абдуҳакимов номи ўзгартирилган Меҳнат вазирлигида вазирлигини давом эттиради, аммо миллат олдида жавоб берадиган куни ҳам келади

Ислом Карим шу йил 22 февралдаги қарори билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибида баъзибир ўзгартиришлар қилиб, унинг номини Меҳнат вазирлиги деб ўзгартирган эди. “Эски ҳаммом – эски тос” деганларидек, номи ўзгартирилган вазирликнинг раҳбари ўзгартирилмади. Ислом Карим кечаги…