Кечагина ўтган кунимиз

Америкаликларнинг ярми Доналд Трампнинг мусулмоналрга қарши баёнотларини қўллаб-қувватламоқда

The Hill нашрига асосаланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Morning Consult ташкилоти сўровномалар ўтказиб, америкаликларнинг ярмидан кўпи АҚШ президентлигига Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун курашаётган Доналд Трампнинг мусулмонларга нисбатан салбий муносабатда бўлган баёнотларини қўллаб-қувватлаётганини аниқлабди. Яна ҳам аниқроқ қилиб гапирсак, америкаликларнинг ярмидан…

Куласизми, йиғлайсизми? Ўзбекистон Сенатида прокуратурани назорат қилувчи комиссия тузилибди!! Яқинда сенаторларимизга арқон етишмай қолмайдими?

Ҳа, ҳақиқий ҳуқуқий давлатларда прокуратура органлари қонунчилик органи бўлган параментнинг назорати остида, демак, қонун назорати остида бўлиши керак. Парламентимизнинг юқори палатасида бу аксиомани эслаб қолганлари ва махсус комиссия тузганлари олқишланиши керак. Аммо қонун устивор бўлмаган, парламент режимбошининг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистондек…

Сенсация: пенсионерларнинг пенсиясини кечиктирган банк мулозимлари жазоланадиган бўлибди. Аввал Ислом Каримни жазолаш керакмасми?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг хабар беришича, Фарғона вилоятида пенсионерларга пенсия пулларини вақтида бермаслик ҳолатлари учрабди (!). Фарғона вилояти прокурори ўринбосари Ўктамали Йўлчиевга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” Фарғона минтақавий филиали 2279 нафар пенсионернинг 849 миллион сўм пенсия пулларини беришни пайсалга солиб келган. “Ҳамкорбанк”…

Петербургда бир ўзбек аёли ўзини ёқмоқчи, иккинчиси чақалоғини сотмоқчи бўлди

Piter.tv телеканалининг хабарига кўра, Санкт-Петербургдаги "Южный полюс" савдо марказида устига бензин қуйиб, ўзини ёқмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл қутқариб қолинибди. Ҳамюртимиз бўлган муштипар аёл савдо марказининг одамлар гавжум жойига бориб, устига бензин қуйган ва гугурт чақмоқчи бўлганда одамлар уни тўхтатиб қолган.…

1 апрель ҳазили эмас: Вилоятлардан пойтахтга келганлар милиция рўйхатидан ўтиши керак

Ҳа, бу ҳазил эмас, ростакам хабар. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 26 февралда қабул қилинган 54-сонли қарорига асосан вилоятлардан Тошкентга меҳмонга келганлар милиция ҳисобида турмаса, жаримага тортилади. Мазкур тартиб бугундан кучга кирди. Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ, ташриф сабабидан қатъий назар, эндиликда пойтахтда доимий…

“Болалар” эстрада гуруҳининг собиқ солисти Баҳодир Пўлатов Фарғонага иккинчи раҳбар этиб тайинланди

Баҳодир Пўлатов Фарғона вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган бу йигит мустақилликнинг дастлабки йилларида “Болалар” эстрада гуруҳининг…

Нурсултон Назарбой Ўзбекистонга янги элчи тайинлади, аввалги элчи Жамбил вилоятида ўзбекча мактабларни бекитган одам эди

Қозоғистон президенти матбуот хизмати.хабарига кўра, Нурсултон Назарбой Ўзбекистонга Ерик Утембаевни элчи этиб тайинлаган. Ерик Утембоев сўнгги 4 йил давомида мамлакатнинг Польшадаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди. У турли йилларда Эрон (2006-2009) ва Люксембургда (2009-2012) Қозоғистон элчиси сифатида фаолият кўрсатган. Шу билан…

Қашқадарёда ота ўз ўғлини чавақлади

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Касби тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси айбланган фуқаро Обиджон Мустафоқулов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ўз ўғли Эркин Мустафоқуловни пичоқлаб ўлдирганликда айбланган. Касбиликлар ўртасида шов-шув бўлган мазкур ҳодиса тафсилотларига кўра, узоқ йиллардан…

Сирдарё вилоятига тайинланган янги прокурор ҳеч нарса қилолмайди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шерзод Облоқулов Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди. 35 яшар прокурор навоийлик бўлиб, у хизмат фаолиятини Навоий вилояти Конимех туман прокуратураси терговчи лавозимидан бошлаган. Шерзод Облоқулов 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ишга ўтиб, бошқарма…

1 апрель ҳазили эмас: Жамоат транспортида йўлкира ҳақлари оширилади, мамлакaт инқилобий ўзгаришларга муҳтож

Эртага, 1 апрелдан Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари – автобус, метро, трамвай учун йўлкиранинг янги нархлари жорий қилинади. «Тошшаҳартрансхизмат» ширкатига кўра, нарх 20 фоизга кўтарилиб, ҳозирги 1000 сўмдан 1200 сўмга оширилади. Шунингдек, маршрут таксиларида 1500 сўмдан 3000 сўмгача бўлади (бунгача 1200…