Кечагина ўтган кунимиз

Рақамлар шундай ойнаки, у Ислом Карим режимининг ҳақиқий башарасини кўрсатди

АҚШнинг Global Finance Magazine нашри эълон қилган “Дунёнинг бой давлатлари” рейтингида Ўзбекистон 127-чи ўринни эгаллади. Рўйхатнинг 185 давлат миқёсида ўтказилганини инобатга олсак, Ўзбекистондаги аҳволнинг нақадар аянчли эканини кўрамиз. Бу борада қўшнимиз Қозоғистон 50-чи ўринда, Туркманистон ҳам биздан қарийб икки баравар…

Британия делегацияси Ўзбекистонга келмоқда, Нидерландия вакили келиб кетиб бўлди

Эртага, 5 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Тобиас Эллвуд бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, ташриф…

Ҳеч нарса унутилмайди: “Панама ҳужжатлари” дунёни қалқитмоқда

АҚШда жойлашган Журналистик Суриштирувлар Халқаро Консорциуми (International Consortium of Investigative Journalists – ICIJ) амалдаги ва собиқ жаҳон етакчиларининг офшор ҳисоб рақамлари ҳақидаги 1977 йилдан 2015 йилгача олиб борилган 11,5 млн ҳужжатни чоп этди. "Панама ҳужжатлари" деб номланган ҳисоботларда офшор компанияларни…

Бухорода МДҲ доирасидаги энг йирик мобил қуёш электр станцияси қурилди

Маҳаллий матбуотда тарқатилаётган хабарларга кўра, Бухорода МДҲ бўйича энг улкан экани айтилаётган 1,2 МВт кучланишга эга мобил қуёш электр станцияси қуриб битказилган. Enesol ширкати томонидан қурилган станция кундузи 5000 кВтгача, тунги пайтда 1000 КВт энергия ишлаб чиқариш имконига эга. Enesol…

Озорбайжон-Арманистон урушида биринчи марта озорбайжонларнинг қўли баланд келаётганга ўхшайди

Гап СССР замонида Озорбайжон таркибида бўлган Тоғли-қорабоғ мухтор вилоятига эгалик қилиш учун СССРнинг охирги ойларида бошланган озорбайжон-арман уруши ҳақида кетмоқда. Бу мухтор вилоятнинг миллий таркиби ҳақида қарама-қарши фикрлар кўп. Ҳатто энциклопедияларда 19 асрда бу ерда озорбайжонлар кўп бўлгани, аммо 1923…

Дональд Трамп АҚШ умумий рецессияда эканлигини, аммо ўзи ҳамма нарсани тузатишини айтди, “Ҳаракат” ва Абдураҳим Пўлат нима дейди?

АҚШда бу йил бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун кураш олиб бораётган Доналд Трамп кеча Вашингтон Пост газетасига берган ва газетанинг Интернетдаги сайтида кеча кечқуруноқ эълон қилинган интервьюсида ўз мамлакати кучли рецессияда, яъни тушишда эканлигини айтиб, президент бўлиб…

Туркия Президенти Вашингтонга яқин жойда АҚШдаги энг катта жоменинг очилишида нутқ сўзлаб, Ғарбни исломофияда айблади

Кеча АҚШнинг пойтахти Вашингтонга ёпишган Мэриленд штатида, таркибида АҚШнинг энг катта жомеси ҳам бор бўлган, Америка Диёнат Маркази расман очилди. Очилишни Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон қилди ва катта нутқ сўзлади. Бу жоме АҚШдаги энг катта бўлишидан ташқари икки минорали биринчи…

“Ҳаракат”: 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммитини масхарабозликда айблаб хато қилмаган эканмиз

Бугунги биринчи хабаримизда “Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити масхарабозларча бошланиб, масхарабозларча тамом бўлди” деб иддао қилгандик ва шундай улуғ номли анжуман хусусида қўпол гапирмаяпмизми, деган ҳаёлга ҳам борган эдик. Аммо, ҳар доимгидек ҳақ эканлигимиз тезда маълум бўлди. Вашингтондаги Саммитнинг расмий…

Юсуф Жума: Абдулла Орифнинг 75 йиллигига Юбилейнома

Битдим беш-ўн шеъру шоҳга ҳамд, Сўз мулкида ўзимдирман бий. Бор ишингни бас қил, ҳукумат, Ўтказ менга катта юбилей. Ким Валмаки, ким у Шайхзода, Қошимда ким, бари олсин тин. Ҳой, БМТ, тўй эт дунёда, Ҳой, тождор, тақ тилимга орден. Қани менинг…

Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити масхарабозларча бошланиб, масхарабозларча тамом бўлди

31 март – 1 апрель кунлари Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити бўлиши ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги аввал хабар берар экан, шундай таҳлил ҳам берган эди: “Жуда кўп халқаро анжуманлар каби, бу саммит ҳам асосий мавзу бўйича жиддий масалаларни муҳокама қилгани, жиддий…