Кечагина ўтган кунимиз

“Панама ҳужжатлари”да 104 нафар ўзбекистонликнинг номи қайд қилинган, улар жазоланадими?

Муқаддам Вашингтондаги Журналистик Суриштирув Халқаро Консорциуми (ICIJ) “Панама ҳужжатлари” номли махфий маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилгани, бу ҳужжатлар воситасида дунёдаги кўплаб нуфузли одамларнинг офшор ҳисоблари борлиги очиб ташлангани хусусида ёзгандик. Улар орасида офшор ҳисобларга эга ўзбекистонликларнинг ҳам борлигини қайд этгандик. Маълум…

Уриб туширилган рус ҳарбий учоғининг учувчисини ўлдиришда айбланган Алпарслон Челик айбсиз деб топилди

Маълумки, ўтган йили 24 ноябрь куни турклар Сурия осмонида, Туркия чегарасидан 1,5 км нарида учаётган рус ҳарбий учоғини уриб туширишганди. Туркларга кўра, учоқ Туркия чегарасини бир неча марта бузган. Руслар эса, ўз учоқлари ҳеч қачон Туркия чегарасини бузмаганини иддао қилиб…

“Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2016” кўргазмасига Халқаро Газ Итттифоқи Бош котиби Расмуссен келади

Шу йилнинг 18-20 май кунлари Тошкентда “Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2016” номли халқаро кўргазма ва конференция.бўлиб ўтади. Кўргазмада «Лукойл», SOCAR, Schlumberger, General Electric, Hyundai Engineering Co. Ltd сингари номдор ширкатлар инновацион технологияларни тақдим этади. Мазкур халқаро анжуманда Халқаро…

Гулнора Карим билан боғлиқ ишлар ўзбек-америка муносабатларининг гаровига айланди

Нью-Йорк суди Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғич қизи Гулнора Карим ва мобиль ширкатлар ўртасидаги муносабатларга оид 850 миллион АҚШ долларилик маблағларнинг конфискация этилиши билан боғлиқ ишни тўхтатди. Маълум бўлишича, АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари илтимосига кўра, Вашингтон ва Тошкент…

USAID Ўзбекистонга 2,2 миллион АҚШ долларига тенг дори-дармонлар берди

АҚШ элчихонаси хабарига кўра, Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва Project HOPE Ўзбекистонга беғараз дори воситаларини тақдим этди. GlaxoSmithKline ва Merk Sharp & Dohme фармацевтика компаниялари томонидан тақдим этилган 2,255 миллион долларлик дори воситаларини АҚШдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси етказиб…

Қизиқ, аммо сенсация эмас: Барак Обама Ҳиросимага боради, аммо японлардан кечирим сўрамайди

АҚШ Президенти Барак Обама Иккинчи Жаҳон Урушининг охирларида АҚШ томонидан атом бомбаси ташланган Ҳиросима шаҳрига бориши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар аввалдан бор эди. Reuters агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарга кўра, Обама Ҳиросимага 27 май куни борадиган бўлибди. Аммо, дейилади хабарда,…

Москвада террорчиликда гумонланган ҳамюртларимиз ҳибсга олинди

Террорчиликда гумонланиб, ҳибсга олинган 12 кишидан 9 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Россия ва 1 нафари Қирғизистон фуқаросидир. 4 май куни ҳибсга олинган бу Марказий Осиёдан келган фуқаролар гуруҳи Россия Федерал хавфсизлик хизмати тарафидан зарарсизлантирилган. “Новости” агентлигининг ёзишича, марказий осиёликлар Москвада…

Ўзбекистонда кучли шамол ва ёмғир фалокатларга сабаб бўлди

Кеча тун ярмидан оққанда турган кучли довул ва ёмғир пойтахт ва вилоятларга турли талофатлар етказди. Хусусан, хусусий уйларнинг томлари, муассасалар ва кўчалардаги реклама баннерларини учириб кетган шамол ҳатто дарахтларни ҳам қўпориб ташлади. Аммо келтирилган зарар ва талофатлар кўлами борасида бирор…

Тулада ўз чақалоғини ўлдирган ҳамюртимиз судланмоқда, бош айбдор қачон судланади?

Россиянинг Тула шаҳрида янги туғилган чақалоғини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёл судланмоқда. Ўрис газеталарининг ёзишича, исми сир тутилаётган Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг 20 август куни Тула шаҳрининг Яблочков кўчаси 27-уй олдида янги туғилган қизчасини бўғиб ўлдирган. Уйга келгач, фуқаровий эрига чақалоқ…

Тошкентда “Барҳаёт полк” тадбирлари бўлиб ўтди, Ислом Карим қўйган гулларни эса шамол учириб кетди

Бугун Тошкентнинг “Биродарлик қабристони” мавзесида Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 71 йиллиги муносабти билан “Барҳаёт полк” тадбирлари бўлиб ўтди. Бир неча минг кишидан иборат оломон уруш қурбонларининг фотосуратларини қучоқлаганча Кремлдаги тадбирлар шаклини такрорлади. Қизиғи, бу жараённи кенг ёритган маҳаллий интернет нашрлари…