Кечагина ўтган кунимиз

Эрдўғон: Бизни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблаш пасткашликдир, қочқинларга эса 20 млрд долларлик ёрдам бердик

Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Истанбулда ўтказилаётган Балкан ўлкалари бош штаб қўмондонлари 10-чи Конференциясида сўзлаган нутқида қуйидаги икки нуқта диққатга сазовордир. Биринчиси. Ражаб Эрдўғон ўз ҳукумати ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблаётганларни пасткашликдан айблади. Мана унинг шу масала бўйича айтган гаплари: “ДАЕШ (ИШИДни…

Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп сўровнома натижаларига кўра Ҳиллари Клинтонга етиб бормоқда

АҚШнинг энг кучли ва машҳур ахборот воситаларидан бири бўлган Reuters агентлиги мамлакат бўйича ўзи ўтказган сўровнома натижаларини бироз аввал эълон қилди. Маълум бўлишича сўралганларнинг 41 фоизи бу йил бўладиган президентлик сайловларида Ҳиллар Клинтонга овоз бермоқчи, 40 фоизи эса Доналд Трампга.…

“Жаҳон” ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлигига Аброр Ғуломов директор этиб тайинланди. Бу одам шу пайтгача Истанбулдаги консулхонада ишлаб келаётганди. Вазир Абдулазиз Комил янги директорни ўз жамоасига таништира туриб, унинг соҳада янги эканлиги ва ҳамкасблари қўлловига муҳтожлигини таъкидлади. Агентликнинг…

Поссовет ҳудудидаги қаровсиз болалар юртга қайтарилади

Ўзбекистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ноқонуний яшаб юрган ва балоғатга етмаган фуқароларимизни ватанига қайтариш ҳақидаги протоколни тасдиқлади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон 18 ёшгача бўлган фуқароларини қайтаришда МДҲ давлатлари махсус идоралари кўмагига таянади. Ҳукумат қарорида хориждаги ўсмирларни ватанига қайтариш Ўзбекистон…

Ўзбекистонда жуда кучли шамол бўлиши кутиляпти, ўзбеклар бунга эътибор берармиди

Метерологларимизнинг огоҳлантиришича, шу йилнинг 14 май куни мамлакатимиз бўйлаб ўта кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Табиий офат кутилмаган талофатлар келтириб чиқариши ҳам мумкин эмиш. Ҳафтанинг шанба куни шамол тезлиги секундига 17-22 метргача чиқади. Бироқ ҳаво ҳарорати +25 +30 даражадан паст бўлмайди.…

Тошкентда жаҳон бозорини ўрганиш маркази ташкил қилинармиш, шунга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?

Расмий хабарларга кўра, шу йилнинг 1 июнидан пойтахтда жаҳон бозори, сармоя ва технологияларни таҳлил қилиш маркази ўз фаолиятини бошлайди. Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки қошида мазкур марказни ташкил этиш ҳақида Ҳукумат қарори чиққанлиги бугунги газеталарда хабар қилинди. Бу марказ жаҳон…

АҚШ элчиси Спратлен Ташқи ишлар вазирлигида бўлди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилган. Бу ҳақдаги вазирлик матбуот хизмати хабарида вазир ва дипломат турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилгани айтилади. Аммо Америка-Ўзбекистон муноссабатларининг кун тартибидаги далзорб масала…

Германияда мусулмон қочиқинлар устидан терроризмга алоқадор 40 та жиноий иш очилибди, мусулмонларга муносабат яна ҳам ёмонлашмайдими?

Немисларнинг Neue Osnabrücker Zeitung газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Германия прокуратураси мусулмон қочқинлар ичида террористик фаолият олиб боришга тайёрланаётганлар устидан 40 та жиноий иш очибди. Бу ишларнинг баъзилари полиция ўзи олиб бораётган кузатувлар асосида ўртага чиққан бўлса, баъзилари оддий Германия…

Бангладешда исломчи партия лидерларига берилган ўлим жазолари бирин-кетин ижро этилмоқда, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож

“Ҳаракат” Агентлиги 2014 йил 31 январдаги “Бангладешда исломчи партиянинг лидерларига бирин-кетин ўлим жазоси берилмоқда” номли хабарида бу мамлакатнинг Читтагонг шаҳар судида Жамоат-и Исломий Партиясининг лидери ва яна 13 кишига ўлим жазоси берилганини билдирган эди. Қизиғи шундаки, уларга 1971 йили Бангладеш…

Ўзбекистон ва Бельгия вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Бельгия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтгани хабар қилинди. Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Бельгия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама муносабатлар бўйича бош директори Геерт Мюлле бошчилигидаги делегация ташриф буюрган. Музокаралар чоғида…