Кечагина ўтган кунимиз

Дунёнинг диққат марказида Истанбулдаги теракт: У ерда ҳалок бўлганлар сони 36 га чиқди, террористлар ИШИДчи эканлиги гумон қилинмоқда. Абдураҳим Пўлат нима дейди?

Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримга асосланиб бутун жаҳон ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Отатурк аэропортининг чет эллар терминалига кираверишида 3 террорист аввал Калашников автоматлари билан атрофдагиларни ўққа тутиб, кейин ўзларини портлатишлари натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 36 бўлиб, ярадор бўлганларнинг…

Истанбулда даҳшатли теракт: Икки террорист аввал автоматдан оқ отиб, кейин ўзларини портлатдилар, 10 киши ҳалок бўлди, камида 50-60 ярадор бор

Бироз аввал, маҳаллий вақт билан кеча кечқурун 10 ва 11 орасида Истанбулдаги Отатурк аэропортининг чет эллар терминалида 2 террорист полициячилар ўзларига диққат билан қараётганларини сезиб қолгач, Калашников автоматлари билан атрофдагиларни ўққа тутдилар, сўнгра олдинма-кетин ўзларини портлатдилар. Расмийларнинг хабарича, 10 киши…

Туркия-Исроил алоқаларининг тикланиши нимадан иборат?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2010 йили асосан турклардан иборат бўлган ва ўзини “ҳуқуқ ҳимоячиси” деб атаган исломчилар гуруҳи Исроил тарафидан Ғазо атрофида яратилган баррикадани Ўртаер денгизи тарафидан бузишга ҳаракат қилган пайтда, Исроил ҳарбийлари тарафидан 9 турк ўлдирилгандан кейин, Туркия Исроил билан…

Тошкентда Димабойга тегишли аквапарк ёниб кетди

Оммавий ахборот воситаларида фотолавҳалар билан биргаликда тарқалган маълумотларга кўра, ҳозирда интерполь қидирувида бўлган “Карвонбозор”нинг собиқ хўжайини Дмитрий Лимга тегишли Тошкентнинг Учтепа туманидаги аквапарк кеча ёниб кетган. Ёнғин алангаси бир неча метрга кўтарилган ва бир неча километр узоқликдан кўриниб турган. Аквапаркка…

МТС Ўзбекистондаги мулкларини сотишни режалаштирмоқда

Интерфакс агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Россиянинг МТС ширкати Ўзбекистондаги Universal Mobile Systems (UMS) операторида бўлган ўз улушини сотиш режасини кўриб чиқмоқда. Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги UMS алоқа оператори акцияларининг 50,01 фоизи Россиянинг МТС ширкатига, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон “Радиоалоқа, радиоузатиш ва…

Бош прокуратура “Ўзавтосаноат” ширкати раҳбари Улуғбек Рўзиқулов жавобгарликка тортилганини рад қилди, аммо вақти келади ва у қамалади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси раёсати раиси Улуғбек Рўзиқуловнинг GM-Uzbekistan автозаводидаги коррупцион схемалар туфайли жавобгарликка тортилгани хусусидаги хабар Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан рад қилинди. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Бош вазир ўринбосарининг жиноий жавобгарликка тортилгани ҳамда унга нисбатан…

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг жазо муддати яна узайтирилди!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг бугун тарқатган релизи орқали шу йилнинг 30 май куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Қизилтепа тумани суди томонидан ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг жазо муддати яна 3 йилга узайтирилгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, ҳозирда…

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Андижон борай десам, боролмайман!”

Андижон вилоятида бугун иқтисодий аҳвол анча таранг. 2015 йил Эски шаҳар ҳудудидаги Деҳқон бозори бузилиб уни янгитдан қуриш учун вилоят бюджетида маблағ етишмасдан боғбон-фермерлардан мажбурий-ихтиёрий тарзда гектарига 200 000 (икки юз минг) сўмдан нақд пул ҳисобида ихтиёрий-мажбурий хайрия бериш талаб…

АҚШ расмийлари фонд биржаларини сокинликка чақирмоқда, аммо ҳатто Нью-Йорк биржаси чўкмоқда

Хабаримиз сарлавҳасининг биринчи қисми Reuters Агентлигининг хабаридан олинган. Бу агентлик Барак Обама ҳукуматининг одами, аниқроғи, Ғазна вазири Жек Люнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Brexit (Британиянинг ЕИдан чиқиши – “Ҳаракат”) АҚШнинг иқтисоди учун яна бир чақириқ, биз учун қўшимча қарши шамолдир. Аммо,…

Яманда шиаларга қарши суннийларнинг террористик ҳужумлари давом этмоқда Улар қачон тўхтайди?

Sky News Arabiya агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарлрага кўра, кеча Яманннинг жанубидаги Эл-Мукалла шаҳрида уюштирилган 4 та портлашда 17 киши ҳалок бўлди. Кутилганидек, бу портлашлар учун маъсулиятни ИШИД ўз бўйнига олди. Йиллардан бери давом этаётган бошқа терактларни қўйиб туринг, шу йил…