Кечагина ўтган кунимиз

Тожикистон Ўзбекистоннинг ҳамма эътирозларига қарамасдан Рўғун ГЭСини қуришга киришди

Аслида, Ўзбекистоннинг эътирози Рўғун ГЭСи эмас, дейди мухбиримиз, Рўғун плотинасидир. ГЭС тожикларнинг ички иши, аммо ГЭС қуриш учун плотина қурилади, плотина орқасида сув омбори яратилади. Табиий, омбор чексиз бўлмагани сабабли, плотинадан пастрoқда яшайдиганлар учун сув беришни ҳеч ким мутлақо тўхтатиб…

Бечора Путин, Финландияга расмий ташриф билан келиб ҳам, НАТО устидан шикоят қилмоқда

Россия Президенти Владимир Путин кеча Финландияга, балки, биринчи марта расмий ташриф билан келди. Ғарб Россия билан алоқаларини минималлаштириб турган пайтда, НАТО аъзоси бўлмаса ҳам, Европа Иттифоқи аъзоси бўлган Финландия Россия Президентини ўзига таклиф қилгани қизиқ воқеа. Нима бўлганда ҳам, қўшничилик…

Ўзбек ва қирғиз чегарасида яширинча туннель қазган шахс ҳибсга олинди

Бугун Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти суди томонидан тарқатилган хабарга кўра, шу йил март ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларининг ёпилишига сабаб бўлган ерости туннелини қазиган одам топилиб, ҳибсга олинди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани Қирғизқишлоқдаги бир уйдан Олтиариқ тумани Бўрбалиқ қишлоғидаги…

Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида АҚШ мустақиллигининг 240 йиллиги нишонланди

Бугун Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида АҚШ мустақиллигининг 240 йиллиги тантаналари нишонланди. Ҳар йили Тошкентдаги АҚШ элчихонасида нишонланадиган бу байрам элчи Спратленнинг изоҳича, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлгани учун ёпиқ бинога кўчирилган. Тантанага Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, сенатор ва депутатлар, мамлакатдаги халқаро ташкилотлар, дипломатик…

Ислом Карим ниҳоят инидан чиқди, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига сафар қилди

Кеча Қашқадарё, бугун Сурхондарёда бўлган Ўзбекистон президенти Ислом Карим расмий талқинга кўра, жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. У Қашқадарё вилоятига сафарининг иккинчи куни Қарши туманидаги “Шукрона” фермер хўжалиги даласида ваъзхонлик қилди. “Фермер…

Туркия Ғазога биринчи ва охирги ёрдам кемасини юборди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2010 йилда Исроил ҳарбийлари Ғазо блокадасини бузмоқчи бўлган туркларнинг 9 нафарини ўлдиргандан кейин бошланган икки давлат ўртасидаги кризис шу кунларда ҳал этилгандек бўлди. Икки тарафнинг келишувига мувофиқ, Исроил ўлдирилган туркларнинг оилаларига ҳаммаси бўлиб 20 миллион долларлик тазминот…

Европа Иттифоқи Россияга қарши киритилган санкцияларни 2017 йилнинг 31 январигача узайтирди

Фақат Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар раҳбарларидан иборат бўлган Европа Кенгаши (European Council; ҳамма Европа мамлакатларини бирлаштирувчи ташкилотнинг органи бўлган бошқа Европа Кенгаши – Council of Europe билан адаштирманг) бугунги мажлисида Россияга 2014 йили ўртасида киритилан санкцияларни 2017 йил 31 январигача…

Ғарбнинг санкциялари остида ботаётган Россия Туркияга дарҳол қучоқ очмоқда

Ўрис ахборот воситалари ўз президентлари Владимир Путин Туркия Президентининг сўз ўйинлари билан ўтган йили рус ҳарбий учоғининг турклар тарафидан уриб туширилиши бўйича кечирим сўрашга ўхшаган мурожаатини мамнуният билан кечирим сўраш сифатида қабул қилгани ва Туркия билан алоқаларни нормаллаштириш ҳамда Туркияга…

Россияда 5 одамни чавақлаган ҳамюртимиз психиатр кўригидан ўтиши лозим

Ўрис матбуотида шов-шув бўлган Сирожиддин Шералиев ишида айбланувчига нисбатан психологик-психиатрик экспертиза тайинланди. Маълумки, ҳамюртимиз Тула вилояти Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини чавақлаган. Маълумотларга кўра, суд жараёнларида ўзбекистонлик Шералиевнинг руҳий саломатлиги прокурорларда шубҳа уйғотибди. Салкам бир йил аввал маҳаллий…

Ўзбек фармацевтикасида инқилобми ёки чўпчак: саратоннинг давоси топилди

Қатор маҳаллий нашрларнинг ёзишича, мамлакатда 2017 йилдан бошлаб, саратоннинг ҳар қандай турини даволайдиган янги дори ишлаб чиқарилади. “Rigard Farmsintez” номли Ўзбекистон-Латвия фармацевтик компания бош директори Рустам Нуриддинов ана шундай даъво билан чиқди. “Бизнинг янги дори ишлаб чиқариш методимиз дунёда йўқ.…