Кечагина ўтган кунимиз

Кутилмаган хабар: Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради

ЎзА хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамеднинг таклифига биноан 19−20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда борар эмиш. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё яқиндагина, тўғрироғи, шу йилнинг 6−7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи билан бориб келганди. Шавкат Мирзиёнинг…

Норин туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Қодиров туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Кенгаш сессиясида қатнашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров собиқ ҳоким Аъзамжон Султоновнинг ҳукумат ишчи гуруҳи тарафидан ишдан олингани ва унинг сўроқ бераётганини…

Тойлоқда қайнота келиннини ўлдиртиришга қотил ёллади

Sputnik Ўзбекистон нашрининг хуфяларга таяниб ёзишича, Самақранд вилоятининг Тойлоқ туманида 65 ёшли Умарқул Қодиров келинининг ўлими учун 2 минг доллар тўлашини билдириб, киллер ёллаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кузатувига олинган. У ўғлининг келин билан ажрашиш жараёнида умумий мулкка даъво…

Вой-дод, сенсация: Президент Шавкат Мирзиё Эр-Риёдда Доналд Тармп билан учрашади, Каъбага ҳам олиб кириладими?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабар қилди. Саудия Арабистонига ташрифи…

Бокуда ўтаётган IV Ислом Бирдамлик Ўйинларида Ўзбекистон 4-чи ўринда кетмоқда

Маълумки, “Исломиада” деб ҳам аталадиган Ислом Бирдамлик Ўйинлари – Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатлар спортчиларининг 2005 йилдан бери ҳар 4 йилда ўтказиладиган мусобақаларидир. IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари 5 кундан бери Бокуда ўтмоқда. Озорбайжон ахборот воситалари эълон қилиб бораётган маълумотларга кўра,…

АҚШнинг Президенти Доналд Трампга қарши масхарабозлик ўйинлари давом этмоқда. Буёғи нима бўлади?

Сайловолди кампаниси пайтида Доналд Трампга қарши бўлган АҚШнинг сиёсий элитаси ва асосий оммавий ахборот воситалари ҳали ҳам алам ичида тирноқ остидан кир қидириш билан оворалар. Уларнинг мақсади аниқ – Доналд Трамп тақимидаги баъзи одамларни АҚШ манфаатларига зид равишда Россия ва…

Тарихий воқеа: Украиналиклар 11 июндан ЕИга визасиз кироладилар

Кеча Франциянинг Старсбург шаҳрида жойлашган Европа Иттифоқининг парламентида украиналикларга визасиз кириш ҳаққи берувчи қонун акти имзоланди, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Қонун акти Европарламент Президенти Антонио Таяни ва ЕИ Кенгашининг жорийдаги раиси, Мальта давлатининг Ички Ишлар ва Миллий Хавфсизлик Вазири Кармело…

Шоира Ҳалима Худойберди “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

70 ëшни қаршилаган Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердига “Эл-юрт ҳурмати” ордени берилди. Шоиранинг юбилек маросими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташкил қилинди. Шунингдек, бугун шоиранинг “Осойишта шам” деган китоби босмадан чиқди. Бу эса сўнгги 25 йил ичида унинг илк…

Шаҳрихонда 200 дан ортиқ киши музқаймоқдан заҳарланиб, шифохонага тушди

Андижон вилояти Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 15 май куни соат 14:30 дан бошлаб, 22:00 га қадар жами 186 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг турли бўлимларига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий ҳолсизлик каби…

Президент Шавкат Мирзиё Сирдарёга сафар қилди, бу вилоятда мўъжизакор ўзгаришлар бўлаётганига ишониш керакми?

Ўзбекистон Миллий Ахборо Агентлигига хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. У ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича…