Кечагина ўтган кунимиз

“Ҳаракат” ҳам янглишар экан: Нурсултон Назарбойнинг Доналд Трамп билан расми эълон қилинди, расмиятчилик расми эмас, ҳақиқийси

Кеча эълон қилинган “Эй, бор экан-ку: Доналд Трамп ҳамма қатори Шавкат Мирзиё билан ҳам расмга тушибди” номли хабаримизда, бу расм расмиятчилик учунгина олинганини урғулар экан, Қозоғистон Президенти Доналд Трапм билан учрашгани ҳақида Қозоғистонда хабар берилган бўлса ҳам, унинг Доналд Трамп…

Ўзбекистон ва Туркманистон Каспийбўйи бойликларини биргаликда ўзлаштирадиган бўлибди, “Бирлик” Партияси шундай қилиш кераклигини 20 йил аввал айтганди

Президент Шавкат Мирзиёнинг Туркманистонга ташрифи давомида ҳамкорлар билан муҳим бир битимга имзо чекилди. «Ўзбекнефтгаз» ширкати бошқаруви раиси Алишер Султонннинг ТВга берган интервьюсига кўра, мазкур битим жуда ҳам ноёбдир. Мана Алишер Султоннинг айтган гаплари: “Биринчидан, «Ўзбекнефтгаз» ҳеч қачон геология-қидирув ишларини бошқа…

Шавкат Мирзиёнинг рафиқаси Зироат хоним шоира Ҳалима Худойберди хонадонига борибди

Шу йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиё (ёки Ҳошимова) Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердининг хонадонига ташриф буюрган экан. Бизга бу хабар эндигина улашди. Тошкентнинг Қозиробод маҳалласида истиқомат қилувчи Умрзоқовлар оиласи бекаси бўлмиш Ҳалима Худойбердини 70 йиллик юбилейи…

Фарғона водийсида қадимий шаҳар ўрни топилди

Туркияда чиқадиган Sabah газетаси археологлар Фарғона водийсида Буюк Ипак Йўлидаги қадимий манзилгоҳни топгани ҳақида хабар қилди. Аммо бу ҳақда негадир маҳаллий нашрлар ёзишмаяпти. Турк нашрига кўра, Хитой ва Ўзбекистон археологлари Мингтепа қишлоғи ёнида топган шаҳар майдони 2 квадрат километрлик ҳажмга…

Эй, бор экан-ку: Доналд Трамп ҳамма қатори Шавкат Мирзиё билан ҳам расмга тушибди

Ўзбекистон ТВ берган хабарга кўра “Араб-мусулмон давлатлари ва АҚШ” cаммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашган, Дональд Трамп сўнгги пайтларда президент Шавкаат Мирзиё тарафидан олиб борилаётган ислоҳотларни эшитгани ва уни олқишлашини таъкидлаган. Айни пайтда президент…

ЕИ депутатлари Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашдилар

Бугун Тошкентга сафар қилган Европа Иттифоқи Парламенти депутатлари делегацияси фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида ташкил этилган учрашувга “Эзгулик” жамият раиси, айни замонда “Бирлик” Партияси Бош котибаси ҳам бўлган Васила Иноятова ва жамият вакили Абдураҳмон Ташанов, бухоролик…

Қизиқ: Туркия Президентига Россия ва Юнонистон Бош вазирлари билан учрашувларни бекор қилиб, уйига бекинди

Бугун Истанбулда Қораденгиз Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи 12 давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлмоқда. У ерда асосан аъзо давлатларнинг бош вазирлари тўпланганлар. Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон уларни Истанбулдаги машҳур Долмабоғча Саройида тушлик овқат билан меҳмон қилиши, тушликдан олдин ёки кейин Россия…

Доналд Трамп Саудиядан Исроилга учиб келди, Исроил раҳбарлари билан учрашди, навбатда Филистин президенти билан учрашув бор

Бугун Саудиядан Исроилга учиб келган Доналд Трампни Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортида Исроил Президенти Реувен Ривлин ҳамда Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху турмуш ўртоғи Сара билан кутиб олдилар. Бу ҳақда хабар берган Reuters Агентлигига кўра, бу тарих бўйича биринчи марта тўғридан тўғри…

Доналд Трампнинг Саудияга келишдан мақсади – мусулмонлар билан шунчаки ярашиш ва сунний-шиалар урушини янада оловлантирииш экан

Кеча тушдан кейин “Араб-мусулмон давлатлари + АҚШ” саммити бўлишини ҳамма биларди. Аммо, у ерда қайси мавзулар тилга олинишини ҳеч ким билмасди. Чунки, бир йил аввал, яъни АҚШдаги президентлик сайлови компанияси даврида “Ўйлайманки, Ислом бизга душмандек қарайди”, “Мусулмонларнинг АҚШга келишини бутунлай…

Президент Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити бўлиб ўтди. Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари иштирок этди. Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон…