Кечагина ўтган кунимиз

Кун латифаси: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигига кирмоқчи

Ўзбекистон 2021-2023 йилларда Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигига сайланишни кўзламоқда, деб баёнот берди Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлет. Вазир бундай истакни шу Кенгашининг Женевада ўтказилган 37-сессиясида қилган чиқишида тилга олди. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари Бош ассамблея йиғинида яширин…

Ўзбекистонда энди лоукостерлар билавн Москвага 100 долларга учиш мумкин бўлади

Авваламбор билдириш керакки, бутун дунёда оддий авиакомпаниялардан ташқари, лоукостер (бюджет авикомпанияси) деб аталадиганлари ҳам бор. Лоукостор – йўловчиларга кўрсатиладиган анъанавий хизматларнинг кўпчилигидан воз кечиб, бунинг эвазига жуда арзонга авибилет берадиган авикомпаниядир. “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ширкати ўз лоукостери фаолиятини йўлга қўйиши…

МХХнинг яна бир мартабали мулозими қамоққа олинганини расмийлар эмас, ҳуқуқ ҳимоячиси эълон қилди

Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган генерали Шуҳрат Ғуломнинг лавозимда ўтирган пайтда берган буйруғи билан қамоқхоналардаги айрим маҳкумларни жисмонан йўқ қилишда қатнашган полковник Тоймуроз Алим қамоққа олинди. МХХнинг Коррупция…

Сенсация: Шавкат Мирзиё бир даста элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, узундан-узоқ ўзбекча нутқ сўзлади

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиë хорижий давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Президентнинг Facebookдаги саҳифасида жонли тарзда кўрсатилган бу маросимда Покистон Ислом Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда…

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини кучли шамолдан огоҳлантирди

Гидрометеорология хизматининг бугунги хабарига кўра, эртага республика ҳудудида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши, жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат) гача, шамол билан биргаликда 23-28 м/с (83-101 км/соат) гача кучайиши мумкин. 1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси…

Бечора Америка ва “Америка Овози” – “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга жавоб беришга мажбур бўлиб, яна шармандалари чиқди

Ҳамма нарса “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг шу йил 14 январда эълон қилинган «АҚШнинг юзига доғ тушди: “Америка Овози” радиоси Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ОАВлари рўйхатига расман киритилди» сарлавҳали хабаридан бошланди. Ўша хабаримизнинг асосий мавзуси – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела…

Ўрин олса бўларкан-ку: Поссовет мамлакатлари орасида Ўзбекистон етакчиликни қўлга киритди

Ўзбекистон 2018 йилнинг январида нарх ўсиши борасида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Беларуснинг "БелаПАН" ахборот агентлиги постсовет давлатлари миллий статистика маълумотларини таҳлил қилгани ортидан хабар тарқатиб, январь ойида нарх 2,7 фоизгача кўтарилган Ўзбекистонни бу борада етакчи қилиб…

Собиқ Бош прокурорнинг ўринбосарлари ҳам қамоққа олинди

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннат устидан жиноят иши очилиб, Тошкентдаги ховлисида қамоққа олинди. 2017 йил охиридан бошлаб, Тошкент вилоят прокурори бўлиб ишлаган Улуғбек Суннат жорий йилнинг 5 январида ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари сабабли,…

Турк султон Эрдўған Ўзбекистонга келади, ўзбеклар кўзини очмаса, Ўзбекистон йўқ бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўртасидаги телефон мулоқоти давомида Туркия Президентининг Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи борасида гап борган. Турк султонининг таваллуд куни билан уни табриклаш учун бугун у билан боғланган Шавкат Мирзиё Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича…

Ислом Каримнинг бош жаллоди Зокир Алмат энди Шавкат Мирзиёга жаллодлар тайёрлаш билан шуғулланаркан

Бугун Ўзбекистон Президентининг қарори билан Ички Ишлар Вазирининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилди ва бу лавозимга мустақилликнинг дастлабки йилларидан Андижон фожиаларигача Ички Ишлар Вазирлигини бошқарган Зокир Алмат (13 йил аввалги расмда уни кўрмоқдасиз) тайинланди. Расмийларнинг таъкидича, янги лавозим эгаси “ички ишлар…