Кечагина ўтган кунимиз

Шавкат Мирзиё меҳнат миграцияси масаласида “Бирлик”нинг айтганини қилмоқда, сиёсий масалаларда “Бирлик”дан ҳозироқ ёрдам сўраши керак

Ўзбекистон мутасаддилари фуқароларни Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлигига ташкилий равишда ишга жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар қилди маҳаллий газеталар. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Иброҳимга кўра, Ўзбекистон бугунги кунда меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини мунтазам…

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совийди, ўсимликларни совуқ уради

Ўзгидромет маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳароратнинг пасайиб кетиши кузатилади. "Ёғингарчиликлар асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо деярли ҳар йили март ойида бир-икки бор қор ёғиш ҳолати кузатилади. Бу республика ҳудудидаги иқлим хусусиятлари билан изоҳланади. Март ойида Европанинг Россия ҳудудида, баъзан Урал, айрим…

Президент Шавкат Мирзиё Қозоғистонга сафар қилади

Шу йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиё Қозоғистонга учади. Қозоғистон президенти матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиё Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг Ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида иштирок этади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёнинг Нурсултон Назарбой билан Қозоғистонда “Ўзбекистон…

Банкирнинг жасади сойликдан топилди

Андижонни шокка туширган воқеа ҳақида бугун оммавий ахоборот воситаларида хабар қилинди. Унга кўра, «Ҳамкорбанк»нинг Андижон вилояти Жалақудуқ туман бўлими ходими Фазлиддин Қосимнинг жасади кеча қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилган. Банкир йигит 9 март куни пичоқлаб ўлдирилган ва сўнгра…

Хабарга арзимайдиган хабар: Тожик тили Ўзбекистонда давлат тили бўлиш йўлида

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтида тожик тилида ёритилиб бориладиган янгиликлар бўлимини ташкил қилди. Янгиликлар бўлимидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг Душанбега ташрифи, шунингдек, ўзбек-тожик чегарасида очилган янги назорат-ўтказув пунктлари ҳақида ҳамда Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида очилган янги тарих саҳифасига оид хабарлар…

Ўзбек ТВ қирғизистонлик ўзбеклар ҳаётини кўрсатмоқчи, бу билан муносабатлар тузалмайди, тузалмаса, ўзбек-қирғиз уруши муқаррардир

Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий телерадио компанияларининг ўзаро келишувига мувофиқ, Ўзбекистон телеканалларида Қирғизистондаги туризм, таниқли одамлар, воқеалар ва урф-одатлар, Қирғизистонда яшаётган ўзбеклар тўғрисидаги кўрсатувлар эфирга узатилади. Қирғизистон Жамоатчилик телерадио корпорацияси раҳбари Илим Карипбекнинг айтишича, бу борадаги шартнома Тошкентда 10 кунча аввал…

Путинга яна бир шапалоқ: Украина «НАТОга номзод аъзо” мақомига эга бўлди

НАТОнинг расмий сайтига асосланиб Украина ва Россияда тарқатилаётган хабарларга кўра, Украина, Грузия, Македония, Босния- Герцеговина давлатларига НАТОга аъзо бўлиш учун номзод мақоми берилибди. Лекин ҳамма хабарлада Украинага урғу берилмоқда. Чунки, ҳозир НАТО билан Россиянинг алоқалари совуқ уруш даражасида, Украина эса,…

Тожикистонда байрам: Бу ерга Ўзбекистондаги тожиклар режимининг лидери Шавкат Мирзиё келди

Кеча Душанбега расмий таршриф билан келган Шавкат Мирзиё Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада, сўнг кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борди. Музокараларда расмий делегациялар аъзолари, икки мамлакат вазирликлари ва йирик компаниялари раҳбарлари, чегараолди вилоятлари ҳокимлари иштирок этишибди. Бир неча кун…

Бунақа президент билан келажак йўқ: Уни қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ партиялар ҳамда ОАВларни йўқ қилиш ва ўзбек инвесторлари синфи яратиш эмас, тўй маросими қизиқтиради

Шу йил 2-3 март кунлари Навоий вилоятига сафар қилган Президент Шавкат Мирзиё ҳамма ерда қилганидек, хўжа кўрсинга вилоятдаги ишлар билан танишди, гуёки бўлаётган улкан ислоҳотлар қандай кетаётгани ўрганиб, тўғри келган жойда бир тийинга қиммат маслаҳатлар бериш билан овора бўлди. Яъни,…

Мардикорликни ихтиёр қилган ҳамюртларимизга рус тили бепул ўргатилармиш, “Бирлик” буни 20 йил аввал таклиф қилганди-ку!

Ўзбекистон президентининг янги қарорига кўра, Ўзбекистонда Россияда ишлашни режалаштирган фуқаролар учун рус тили бўйича бепул тайёрлов курслари ташкил қилинади. Меҳнат мигрантлари учун рус тили ва бошқа керакли касблар бўйича тайёрлов курслари Меҳнат Вазирлиги тасарруфида бўлган касб-ҳунар коллежлари ва тайёрлов марказлари…