Кечагина ўтган кунимиз

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмонов 7 йилга қамалган

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ҳукми билан вилоятнинг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмонов етти йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда маҳаллий адвокатлардан бири мухбирларимизга маълум қилди. Аввалги хабарларимизда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-таржликда айбланаётган собиқ ҳокимнинг эҳтиёт чораси сифатида…

Тошкентда электрон кутубхона очилди, ўқувчидан дарак йўқ

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги кутубхонаси марказида Корея Республикаси гранти асосида электрон кутубхона очилди. Мазкур кутубхона пештахталаридан илмий-техникавий, адабий мавзуларга оид адабиётлар ўрин олган. Шунингдек, кутубхонанинг асосий афзаллиги бу ерда нодир китобларнинг эелектрон нусхалари, диссертациялар ва илмий ишлар нусхалари ўрин…

Тошкент вилоятининг айрим туманлари дўлдан жиддий талофот кўрди

Кеча тунда ёққан жала ва дўл Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва шаҳар атрофига жиддий зарар етказди. Кўпчилик уйларнинг шифер ва устки қопламалари ишдан чиқди, шаҳарнинг аксарият қисми электр энергиясидан маҳрум бўлди. Шаҳар атрофидаги иссиқхоналар (теплица) вайрон бўлиб, кишилар табиий офатдан…

Чин дипломати Тошкентга келади

Шу йилнинг 20 май куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлари вазири Ян Цчези расмий ташриф билан Тошкентни зиёрат қилади. Президент Ислом Карим ва қатор расмийлар қабулида бўлиши кўзда тутилаётган чин мулозимининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги анжуманида иштирок…

Из почты «Харакат»: Пир во время чумы – Экономика Узбекистана на грани дефолта

Мнения некоторых экспертов по поводу экономической стабильности в Узбекистане расходятся почти кардинально. Так, например, независимая экспертная группа Bases & Fund недавно выпустила доклад по этому вопросу, в котором говорится, что мировой кризис не только не обошел Узбекистан стороной, но может…

Тошкентда номи улуғ, аммо супраси маълум бўлмаган конференция иш бошлади

Кеча Тошкентда “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2010” номли кўргазма очилган эди. Бугунги расмий хабарлардан маълум бўлишича, шу кўргазма доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг нефть-газ соҳасига сармоя ва инновациялар жалб этишга бағишланган халқаро конференция очилди, дейилади расмий хабарларда. Конференциянинг биринчи кунида…

Қирғизистон милициялаштирилган давлат яратиш йўлида шаҳдам қадамлар билан Ислом Каримнинг изидан кетмоқда

«Бирлик» лидери Абдураҳим Пўлатнинг 1990 йилнинг охирида ёзилган «Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида» номли мақоласида Ўзбекистонни милиция давлатига айлантириш – Ислом Карим 1989 йилнинг ўртасида тахтга ўтиргандан кейин биринчи бўлиб милиция ходимларига катта имтиёзлар бериш ҳақида қонунлар чиқариши билан бошлангани айтилади.…

Нурсултон Назарбой – Биринчи президент ва Миллий лидер, Ислом Карим ким?

Бугун Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлисда мамлакатнинг Биринчи президентини хавфсизлигини таъминлашга қаратилган иккита қонунга ўзгартиришлар киритилди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Ташқи кўринишида унчалик аҳамияти бўлмаган бу ўзгаришлар Қозоғистоннинг “Биринчи президенти” мақомига эга бўлган Нурсултон Назарбойга “Биринчи президент – Миллий…

Россия президенти Сурия ва Туркияга ташриф буюрди

Бир кун аввал Сурияда бўлган Россия президенти Дмитрий Медведев кеча кечқурун Анқарага келди. Унинг Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан биринчи учрашуви норасмий шаклдаги кечки овқат дастурхони атрофида, икки президентнинг турмуш ўртоқлари иштирокида бўлди. Россия араб-яҳудий конфликтида кўпроқ араблар тарафини олиши…

Қирғизистон Вақтли ҳукумати тарафидан тарқатиб юборилган парламент спикери ушланди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, тарқатиб юборилган Юқори Кенгаш аъзолари ўзларини ҳали ҳам легитим орган деб ҳисоблайдилар ва 20 май куни навбатдаги сессия ўтказишга тайёрланмоқдалар. Юқори Кенгаш ўзига раис қилиб, Коммунистик партия лидери Исҳоқ Масалиевни сайлагани ҳам парламентнинг матбуот котибияти тарафидан эълон…