Кечагина ўтган кунимиз

Нурсултон Назарбой Қозоқбоши бўлиш йўлида

12 май куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлисда Нурсултон Назарбойга “Биринчи президент – Миллий лидер” мақоми берувчи қонун тасдиқланган эди. Кеча парламентнинг юқори палатаси – Сенат ҳам ўша қонунни маъқуллабди. Шундай қилиб, президент Нурсултон Назарбой қозоқларнинг расмий Миллий лидерига…

“Бирлик” ва “Эзгулик”нинг Фарғона вилоятидаги етакчиси Адҳам Муҳиддинга мамлакатдан чиқиш визаси берилмаётир

Қарийб ярим йилдан бери “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари Адҳам Муҳиддинга мамлакатдан чиқиш визаси берилмаяпти. Кеча Фарғона вилояти ИИБ хорижга чиқиш ва фуқаролик бўлими бошлиғи Илҳом Сабитовнинг ярим йилдан сўнг берган расмий хатида…

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Гулнора Шодиева 11 йилга қамалди

Ўтган йилнинг 17 октябридаги хабарларимизда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Шодиева, Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Лола Дониёрова ҳамда Республика Хотин-қизлар қўмитаси маъсул ходими, шиора Гулжамол Асқаровлардан иборат жиноий гуруҳнинг фирибгарлик, порахўрлик ва товламачиликда айбланиб ҳибсга олингани…

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон воқеалари бўйича баёнот тарқатди

Баёнотда 2005 йил 13 май куни Андижонда содир бўлган фожиавий воқеаларга беш йил тўлиши муносабати билан, Америка Қўшма Штатлари номидан ўз яқинларидан айрилган ва азоб чеккан барча кишиларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этилади. Ўзбекистоннинг дўстлари каби, биз ўша оғир…

Яна бир Асадов ўлдирилди…

Бундан бир неча кун аввал Тошкентдаги Машинасозлар метро бекати ёнидан Ҳамза тумани прокуратураси прокурори Ш. Асадовнинг жасади топилган. У номаълум шахслар томонидан чавақлаб кетилган. Маҳаллий таҳлилчилар бу қотиллик сабабини тижорий мақсадлардаги муаммоларга боғлашмоқда. Марҳум “Ўзавтойўл” концернининг Қашқадарё вилояти бўлими собиқ…

Абдураҳим Пўлат: Андижондаги қонхўрликнинг 5 йиллигини хотирлаб ва тишни-тишга қўйиб, олға кетишга маҳкуммиз!

Бундан 5 йил муқаддам, Ўзбекистон ҳукумати ўз хавфсизлик хизматининг акромийлар қўли билан қилган провокациясини баҳона қилиб, Андижонда юзлаб бегуноҳ одамларнинг қонини тўкди. Бу воқеанинг излари миллатимизнинг қалбида абадий қолади. Провокаторлар ҳам, қон тўкканлар ҳам ҳали миллат ва тарих олдида жавоб…

Ўзбек вазир турк элчисини қабул қилди, бундан наф борми?

Кеча Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Ҳакимжон Муҳитдинов Туркиянинг мамлакатимиздаги элчиси Меҳмет Сунмезайни қабул қилди. Бу ҳақда тарқатилган хабарда таъкидланишича, элчи ва вазир мамлакатдаги ахборот-коммуникация технологияларининг истиқболи ва бу бораги Туркия-Ўзбекистон муносабатлари борасида сўзлашибди. Қизиқ, Ўзбекистон ва бошқа…

Барак Обама: Афғонистон билан тушунмовчиликлар орқада, қўшинларни олиб чиқиш 2011 да бошланади

Кеча Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан Вашингтонда учрашган Барак Обама, учрашувдан кейин афғон ҳамкасби билан биргаликда матбуот конференцияси ўтказди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Агантликнинг фиукрича, иккала президент ўрталарида бўлган совуқликни сакраб ўтишган ва ҳозир ҳамма масалаларда уларнинг фикри бир. Барак…

Ўзбекистон матбуоти Гулнора Каримни тарғиб қилиш билан машғул

Ўзбекистон телерадокомпанияси каналлари президентнинг тўнғич қизи Гулнора Карим ўтказаётган тадбирлар, шу орқали унинг фаолиятини тарғиб қилиш билан машғул. Масалан, бугун экранларда пайдо бўлган Фонд Форум ташкилоти етакчиси Гулнора Карим педагогларга грантлар топширди. Таълим соҳасининг 50 дан ортиқ вакилларига тортиқлар улашган…

Юсуф Жума “Дунёнинг энг машҳур диссидентлари” рўйхатига киритилди

ББС радиоси ўзбек хизматининг бугун тарқатган хабаридан маълум бўлишича, Foreign Policy журналида эълон қилинган "Дунёнинг энг машҳур диссидентлари" рўйхатида ўзбекистонлик таниқли диссидент шоир Юсуф Жума ҳам бор. Юсуф Жума 2007 йилги президентлик сайловлари арафасида Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан…