Кечагина ўтган кунимиз

Мадрид ва Нью-Йоркка янги авиарейслар амалга оширилади

Кейинги ойдан бошлаб Тошкентдан Мадрид ва Нью-Йоркка янги авиақатновлар амалга оширилади. Uzreport интернет порталининг ёзишича, ҳафтасига икки марта Тошкент-Мадрид-Женева рейси бўйлаб учадиган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоқлари йўловчилар учун қулайликдир. Жамоатчилик эса бу рейслар Гулнора Каримнинг Испанияга элчи этиб тайинлангани муносабати…

Журналист Аҳмаджон Эсоновнинг апеллация шикояти 25 майда кўрилади

Бундан бироз аввал фирибгарликда айбланиб, маҳкамага тортилган ва айби исботланмагач, иши терговга қайтарилган фарғоналик журналист Аҳмаджон Эсоновнинг иши шу йилнинг 25 майида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида кўрилади. Биринчи инстанция сифатидаги Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судида айблов исботланмагач,…

Ўзбек манқурт журналистикасининг аҳволига бағишланган конференция ўтказилди

Ўзбeкистoн Миллий мaтбуoт мaркaзидa мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилиш вa кучли фуқaрoлик жaмиятини бaрпo этишдa нoдaвлaт элeктрoн oммaвий axбoрoт вoситaлaри вa журнaлистлaр фaoл фуқaрoлик пoзициясининг aҳaмиятигa бaғишлaнгaн кoнфeрeнция бўлиб ўтди, дейилади ЎзАнинг бугунги хабарида. Мамлакатимизда на эркин хабарчилик ва на журналистика бўлмагани…

Афғонистонда 44 йўловчиси бор бўлган учоқ ғойиб бўлди, қулаб тушганига шубҳа йўқ

Бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан соат 8 атрофида мамлакатнинг шимолидаги, Тожикистон ва Ўзбекистонга яқин Қундуз шаҳридан 44 йўловчи билан учган Pamir Airways компаниясинин учоғи тахминан ярим соатдан кейин Саланг довони устида ғойиб бўлган. Довоннинг баландлиги 3,8 км бўлиб, у Қобулда…

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти уяли телефон хавфи ҳақида бонг урмоқда

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти уяли телефон хавфи ҳақида бонг урмоқда Ўтган йили айни шу кунларда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖСТ) янги вирус гриппининг пандемияга айланиш хавфи ҳақида ҳаммани огоҳлантирар, қўполроқ қилиб айтсак, бонг урарди. Ҳозир бу хавф ҳеч кимнинг эсида…

Фармацевтик фаолият билан шуғулланиш лецензияларининг муддати 5 йил билан чекланди

Ўзбекистонда шу пайтгача бу каби лецензиялар чекланмаган вақтга берилар эди. Президент Ислом Каримнинг 2010 йил 7 апрелдаги Қарори асосида ҳукумат 13 май куни Фармацевтик фаолият билан шуғулланиш лецензияларини 5 йилга чекловчи янги тартиб киритди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир оз аввал…

Қўшнимиздаги воқеалар ўзбекларни ҳам иккига бўлди

Қирғизистоннинг жанубидаги ўзбеклар кўр-кўрона Вақтли ҳукуматни қўллаб-қувватлашга бошлашгани яхшиликка олиб бормаслигини бизнинг мухбирларимиз аллақачон айтишганди. 14 апрелдаги хабаримизда, хусусан, шундай дейилган: “Ҳозир жалолободлик ўзбеклар номидан корчолонлик қилаётган, баёнотлар бераётган аллақандай Қодиржон Ботиров эс-хушини қанча тезроқ йиғиб олса, ўзбекларга шунча яхши…

Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати секин-аста репрессиялар йўлига ўтмоқда

Энг қизиғи, унинг бошқа йўли ҳам йўқ. Чунки, бу ҳукуматни нодемократик йўл билан бўлса ҳам йиқитиш ниятидаги минг киши Қирғизистонда доим топилади. Уларни демократик принциплар доирасида ҳаракат қилишга чақириш эса, Вақтли ҳукуматнинг ҳокимиятга келиш йўлини қоралаш бўларди. Ўтган пайшанба-жума кунлари…

Эрон Бразилия ва Туркиянинг илтимоси билан Ғарбнинг талабларини бажаришга тайёрми?

Ҳозиргина Reuters агентлиги Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғлига асосланиб хабар беришича, Эрон раҳбарлари Бразилия президенти Луиз Инасио Лула ва Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон билан кўришгандан кейин, Ғарб олға сураётган талабларни бажаришга рози бўлишган эмиш. Ғарбнинг талабларига кўра эса,…

Россия президентининг Хамас лидери билан учрашуви Исроилнинг жонини чиқарди

Маълумки, яқинда Россия президенти Дмитрий Медведев Сурияга ташриф буюрганда, у мамлакатнинг президенти Башар Асаддан ташқари Филистин радикал исломий ташкилотининг лидери Ҳолид Машаал билан ҳам учрашганди. Исроил Медведевнинг Сурияга боришидан ҳам хурсанд бўлмслиги аввалдан маълум эди, аммо Исроилнинг ашаддий душмани бўлмиш…