Кечагина ўтган кунимиз

Қозоғистон Қирғизистон билан чегараларини 20 майдан очмоқчи

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг ҳозиргина Казинформ орқали тарқатилган хабарида айтилишича, Нурсултон Назарбойнинг топшириғи билан Қозоғистон ҳукумати Қирғизистон чегарасидаги «Кордай», «Сипатай ботир», «Ойша Биби» ўтиш пунктларини 20 май куни очади. Шу йил 6 апрелдан бери берк бўлган бу пунктлар оқали жисмоний…

Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати майдалашиб ўтирмади ва Роза Отунбаевани президент курсисига ўтқазди

Аввалги хабарларимизда Вақтли ҳукумат 26 июлда умумхалқ референдумда тасдиқланиши кутилаётган янги конституцияга Роза Отунбаевани президент қилиб тайинлашга имкон берувчи моддалар киритиш ниятида эканлигини билдирган эдик. Ҳозиргина маълум бўлишича, Вақтли ҳукумат янги конституция қабул қилинишини ҳам кутиб ўтирмасдан, Роза Отунбаева 2011…

SOS: Қирғизистон жанубида миллатлараро уруш бошланди

Бугун кечга яқин номаълум қуролли жанговар гуруҳлар томонидан Қирғизистоннинг жанубий вилоятларидаги ўзбеклар ўққа тутила бошланди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўзбек диаспораси вакиллари тонгга қадар жанубий вилоятлардаги ўзбекларга қарши ҳужум қилиш хусусида номаълум кучлар томонидан кўрсатма берилгани, қуролли гуруҳлар ўзбек миллатига…

Тошкентда зaмoнaвий вa иxчaм ускунaлaр xaлқaрo сaвдoси Ислом Карим раҳнамолигида ўтказилмоқда

Пoйтaxтимиздaги “Ўзэкспoмaркaз”дa қишлoқ xўжaлиги учун минитexнoлoгиялaр вa иxчaм ускунaлaрнинг “Uzbekistan Agrominitech Expo-2010” xaлқaрo иxтисoслaштирилгaн кўргaзмa-сaвдoси oчилди, дейилади расмий хабарда. Кўргaзмa, табиийки, президент Ислом Каримнинг тaшaббуси билaн Ўзбeкистoн Тaшқи иқтисoдий aлoқaлaр, инвeстициялaр вa сaвдo вaзирлиги, Сaвдo-сaнoaт пaлaтaси вa Фeрмeр xўжaликлaри уюшмaси…

Саланг довони устида қулаган учоқнинг қолдиқлари топилди

17 апрель куни эрталаб Қундуз шаҳридан Қобулга учган Pamir Airways компаниясининг учоғи Саланг довони устида ғойиб бўлгани ва у ҳалокатга учрагани тахмин қилинаётгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ўша учоқнинг қолдиқлари топилган, аммо об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли, у ерга яқинлашиш имкони йўқ.…

Қирғизистонда яна қон тўкилмоқда, «Ҳаракат» сайтининг башоратлари тўла амалга ошар экан, Вақтли ҳукумат нимани ўйлайди?

Бугун эрталаб Жалолободда бошланган оммавий намойишлар пешиндан кейин қонли тўқнашувларга айланиб кетди. 100 дан ортиқ киши ярадор бўлди, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий хабарига кўра, 2 киши ҳалок бўлди, оғир ярадор бўлиб, реанимация бўлимига ётқизилганлар бор. Мустақил хабар воситалари камида 5…

Жалолободда яна митинг, Бишкекда Роза Отунбаевани президент қилишга тайёргарлик кетмоқда

Жалолободдаги митинг қатнашчилари ким ва уларнинг талаблари нима эканлигини ҳозирча тарқатилган хабарлардан аниқлаш қийин. Аммо, митингчиларнинг ичида “Қора Ойбек” лақабли Ойбек Мирсидиқовнинг тарафдорлари ҳисобланган ўзбеклар ҳам борлиги, улар бошқа ўзбек Қодиржон Ботировни жазолашга чақираётганларидан тахмин қилиш мумкинки, сайтимизда аввалдан башорат…

Юзлаб ўзбек ёшлари АҚШда ўқишга тайёрланмоқдалар

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси қошида фаолият олиб бораётган “Олий Таълим Маслаҳатлар Маркази” ва “Информацион Ресурслар Маркази” юзлаб ўзбек ёшларига АҚШ университет ва колежларида ўқиш учун нималар қилиш хусусида маслаҳатлар бермоқда, дейилади uzreport.com сайтининг хабарида. Сўнгги ойларда ўтказилган семинарларда АҚШда ўқиш учун…

Мэрия Оша: Второй день в городе Ош нет газа из-за задолженности перед Узбекистаном

Напомним: директор Ошского газового хозяйства Маткалык Аматов 18 мая 2010 года сообщил, что в 18.00 часов вечера 17 мая к ним поступила телефонограмма от Южного управления магистральных газопроводов открытого акционерного общества «Кыргызгаз» о том, что Узбекистан сократил подачу газа на…

Обама бутун дунёда матбуот эркинлигини ҳимоя қиладиган қонунни имзолади

Душанба куни АҚШ президенти Барак Обама томонидан имзоланган қонуннинг расмий номи – “Даниел Пирл Матбуот Эркинлиги Акти”. Даниел Пирл 2001 йил 11 сентябрдаги террористик ҳужумлардан бироз кейин Покистонда ўлдирилган америкалик журналистдир. Ўша ҳужумларни режалаштирганини айтаётган Ҳали Муҳаммад 2002 йили Покистонда…