Кечагина ўтган кунимиз

Ислом Карим Эрон режимининг янги раҳбарини қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳасан Руҳонийни унинг Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди, дейилади Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда. Ислом Каримнинг қутлов телаграммасида Ўзбекистон-Эрон муносабатлари истиқболлари хусусида қисқа гапирилади. Эслатиш жоизки, Эронда ўтказилган президентлик…

Тошкентда футболчиларимиз Қатар термасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Аммо 5:1 ҳисобидаги бу йирик ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2014 йилги Жаҳон чемпионатига бориши учун йўлланмани олишига кифоя қилмади. Агар Жанубий Корея терма жамоаси бугун Эрон терма жамоасидан мағлуб бўлмаганида Ўзбекистон термаси Бразилияга йўлланмани нақд қиларди. Энди эса Ўзбекистон…

Ўзбекистон вакили БМТнинг навбатдаги сессиясига вице-спикер этиб тайинланибди

Бу воқеа эса маҳаллий матбуотнинг етакчи мавзуларидан бирига айланган. Яъни, Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий вакили Дилёр Ҳакимов сентябр ойида очиладиган Бош Ассамблеясининг 68-сессияси раиси ўринбосари этиб тайинланибди. Шунингдек, Туркманистоннинг ташкилотдаги доимий вакили ҳам худди шундай муваққат рутбага лойиқ кўрилган. Ўтган жума…

Ҳофиз, аммо миллат хоини Шерали Жўра ўғлини уйлантириб, элга ош берди

Таниқли ҳофиз, аммо халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик”ни синдириш учун жон-жаҳди билан Ислом Каримга ёрдам бериб, миллат хоинига айланган Шерали Жўра ўғли Зоҳиршоҳни уйлантириши муносабати билан Андижон шахридаги "Андижон" тантаналар саройида ош элга ош берди. Санъаткорнинг наҳорда тарқатган ошига…

Қашқадарёда яна бир фуқарони миршаблар уриб ўлдирди

Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги релизида айтилади. Маълум бўлишича, шу йилнинг 17 май куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Чордара қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусниддин Оққўзиев вилоятнинг Чироқчи тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимларининг қийноқлари натижасида вафот этган. Жамиятга…

Пўлат Охуннинг Швеция парламентидаги учрашувлари

«Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун кеча Швеция парламенти Риксдагнинг ташқи ишлар комитетини раиси ўринбосари, Швеция парламентида энг кўп овозга эга бўлган Социал-демократлар партиясининг ташқи ишлар ва масалалар буйича расмий вакили Урбан Ахлин (Urban Ahlin) билан учрашувлар ўтказди. Учрашувни бошланишида…

Нохуш хабар: Қарши магистрал каналида ҳашарчи бола чўкиб ўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши магистрал канал атрофини тозалашга жалб этилган академик лицей талабаларидан бири сувга чўкиб ўлди. Бу ҳақда хабар берган “Озодлик” радиосига кўра, 18 яшар Уйғун Сувонов ихтиёрий-мажбурий шанбаликка чиқарилган. Қарши тумани прокуратураси томонидан мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,…

Яхши хабар: Ўзбекистонда планшетлар ишлаб чиқарилади

Шу йилнинг учинчи чорагидан бошлаб мамлакатимизда планшетларни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. "Ўзбектелеком" компаниясига кўра, дастлаб савдо растларига диагонали 7 дйюм келадиган бир моделдаги планшетлар етказиб берилади. Унинг нархи 300 минг (110 АҚШ доллари атрофида — Ҳаракат) сўм атрофида бўлиши таъкидланади.…

Оташнафас шоир Рауф Парфининг китоби чоп қилинибди, лекин уни баҳолашда Абдураҳим Пўлатнинг фикри эса бошқача

“Шарқ” нашриёт матба-концернида турк дунёсининг улуғ шоири, марҳум Рауф Парфининг “Туркистон руҳи” номли сайланмаси чоп этилди. 5000 нусхада чоп қилинган китобда шоирнинг сара шеър ва таржималари жамланган. Китобни нашрга тайёрлаган адиб Вафо Файзуллонинг таъкидича, Рауф Парфи 50 ёшида тартиб берган…

ЕИнинг Марказий Осиё ва МДҲ масалалари бўйича махсус вакили Тошкентга келди

Бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор етакчилигидаги делегация Тошкентга келди. Бугуннинг ўзида ЕИ мулозими Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар…