Кечагина ўтган кунимиз

Одам савдоси бўйича ҳам Ўзбекистон илғорлар сафида

Кеча АҚШ Давлат Департаменти одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот Давлат Котиби Жон Керрининг иштирокида тақдим этилди. Одам савдоси бор бўлган давлатлар уч қисмга бўлинган. Учинчи қисмга одам савдоси бўйича энг ёмон давлатлар киритилади. Бу йил учинчи қисмда…

Ўзбекистонлик порахўр миршаб Нижний Новгородда ҳибсга олинди, исми Ислом Каримовми?

“Криминальная хроника” интернет нашрининг хабарига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан халқаро қидирувга берилган ургутлик миршаб ҳибсга олинган. У 2011 йилнинг сентябрида Ургут туманидаги Ўроқбойжар қишлоғидаги ҳовлилардан бирида ўсаётган 7 туп наша ўсимлигини яшириш эвазига хонадорн эгасидан 7 миллион сўм талаб…

Мардикорнинг кўпайгани ўрис авиакомпанияларига қўл келмоқда

Яна бир ойдан сўнг Намангандан Россиянинг Челябинск шаҳрига тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади. «Уральские авиалинии» ширкати амалга ошираётган парвозларга Россияннинг мазкур шаҳрига борувчиларнинг кўпайгани сабаб бўлган. Парвозлар ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилади. “Челябинскдан Наманганга энг арзон тариф 220 еврони ташкил…

“Ўзбекнаво”: Истиқлолни мадҳ этмасанг, қўшиқ айтма! «Ҳаракат»: Санаъатчилар ҳам миллий руҳни қайта тиклашда қатнашиши шарт!

“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси Ўзбекистонда зихмат кўрсатган артистлар Дилфуза Раҳимова, Дилшод Раҳмонов, хонанда Отабек Муталхўжаев ҳамда “Уммон” ва “Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензияларини бекор қилди. Бу ҳақда "Ўзбекнаво" матбуот хизмати хабар қилди. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига кўра, ижодкорлар…

Ислом Карим Жиззах ва Сирдарёга сафар қилди

Бугун куннинг биринчи ярмида Президент Ислом Карим Жиззахга, сўнгра Сирдарё вилоятига сафар қилди. Махсус вертолётда амалга оширилган сафарда Ислом Каримга ҳукумат вакиллари, давлат маслаҳатчилари ва журналистлар ҳамроҳлик қилишган. Ислом Карим 2 соат давомида Жиззахда бунёд этилаётган эркин иқтисодий зона билан…

«Ҳаракат» хатқутисидан: Ўзбекистонда тожиклар неча фоиз? «Ҳаракат»: Нима фарқи бор, аммо улар бугун ҳокимиятда!

Ўз исмини очиқланмаслигини сўраган ўқувчимиздан қуйидаги савол келди: Tajiklar o’zbekistonda necha foizni tashkil qiladi?ismimni yashirilishini xoxlayman.bularni dasdidan o’zbeklar xor bo’lyapti! nima dedinglar? «Ҳаракат»нинг жавоби: Тожикларнинг фоизи Ўзбекистонда катта эмас. 30 миллионли Ўзбекистонда тахминан 1 млн тожик яшайди. Аммо, ўзбеклар Марказий…

АҚШ, Россия ва Франция президентлари Тоғли Қорабоғ бўйича баёнот қабул қилдилар, озорбайжонлар эса Абдураҳим Пўлатдан ўрганишлари керак

Умумий гаплардан иборат бўлган бу баёнот оти "Катта саккизлик" деб ҳам айтиладиган G8 саммити пайтида Барак Обама, Владимир Путин ва Франсуа Олланд таарфидан имзоланган. Бу уччала мамлакатда армани лоббиси кучли бўлгани сабабли, бу умуий гаплардан иборат баёнот арманиларнинг фойдасига ишлайдиган…

Ўзбеклар фахрланса арзийди: фазони забт этаётган қозоқларга дворниклик қилмоқдамиз

Фазони ўрганиш фанига катта ҳисса қўшан Мирзо Улуғбекнинг авлодари ўз боболарининг ишини шараф билан давом эттирмоқдалар. Аввал фазони ердан туриб ўрганардик, холос, энди уни забт этмоқчимиз. Ақлли халқ бўлганимиз учун одамларимизнинг ҳаётини таҳлика остига қўйиб ўтирмаймиз. Бу ишда усталик билан…

НАТО Афғонистоннинг хавфсизлигини афғонларга топширди

Кеча Қобулга яқин жойда ўтказилган тантанали маросимда Афғонистоннинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамма ваколатлар Афғонистоннинг ўзига топширлгани эълон қилинди. Маросимда Афғонистон ва НАТОнинг сиёсатчилари ва ҳарбийлари иштирок этдилар. Уларнинг ичида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен…

Туркияда «тик турган одам» акцияси ўтказилмоқда, Ўзбекистонда бундай бўлиши мумкин эмас

Бош вазир Ражаб Эрдўғонни дунёда биринчи бўлиб "Ҳаракат" Агентлиги диктатор деди. Энду бунга бошқалар ҳам қўшилабошлади. Кеча асосий мухолифат партияси – Отатурк қурган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли Эрдўғонни диктатор деб атади. Истанбул шаҳар марказидаги ҳукуматга қарши намойишлар куч…