Кечагина ўтган кунимиз

Туркия жанжал-тўпалонлар билан маҳаллий сайловларга қараб кетмоқда

Ўтган йили 17 декабрда Туркияда бошланган сиёсий зилзила ва бўрон каби воқеаларниннг мақсади – 2014 йил 30 март ойида бўладиган маҳаллий сайловларда ҳокимиятдаги Бош вазир Ражаб Эрдўғон лидерлигидаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясига (АТПга) зарба бериш эканлиги ўша кунлардан бери…

Хабарчилиги ўлган Ўзбекистонда оламшумул хабар

Нима эмиш? Венесуэлада ижтимоий тармоқлар билан шуғулланувчи вазир ўринбосари лавозими ҳам киритилибди. Ўзбекистоннинг хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган хабар воситаларида айтилишича, аҳолиси 30 млн атрофида бўлган Венесуэлада (Ўзбекистон била сал кам тенг – “Ҳаракат) 2,7 млн давлат мулозими бор эмиш. Яқинда…

Украинада ўзгариш йўқ: ҳукумат-мухолифат музокаралари натижасиз

Ўзгариш йўқ деганда, Украина собитқадамлик билан портлаш нуқтасига кетаётганини назарда тутмоқдамиз Аслида, жузий янгиликлар жуда кўп. Масалан, кеча намойишчилар тарафидан бюосиб олинган Черкеск вилоят ҳокимлигининг биноси бугун милиция тарафидан қурбонсиз озод қилинди. Аммо, Киевда намойишчилар Агросаноат вазирлигининг биносини босиб олдилар,…

Пекиннинг доимий аҳолиси 21 миллиондан ошди

Синьхуа Агентлигининг русча сайтида Хитой Статистикa Бошқармасига асосланиб берилган хабардан маълум бўлишича, 2013 йилнинг охирида Пекиннинг доимий аҳолиси 21 млн 148 мингга етди. 2013 йилда доимий аҳолининг сони 2,2 фоизга ортган. 2010 ва 2012 йиллари ортиш 2,9% ва 2,5% бўлгани…

Украинада мухолифатчилар яна 2 та вилоят ҳокимлигини босиб олдилар

Охирги хабарларга кўра, Ровно ва Львов вилоятларидан кейин Тернополь ва Черкаскда (расмда) ҳам сони 1-2 минг ўртасида бўлган намойишчилар вилоят ҳокимликларни ортиқча қаршиликсиз босиб олдилар. Экспертларнинг фикрича, агар милиция ва унинг “Беркут” исмли махсус отрядлари намойишчиларга қарши ўқ отса, катта…

Ўзбекистон яна 10 та энг ёмон диктаторликлар ичида

АҚШдаги дунёча машҳур Фридом Хаус (Freedom House – Озодлик Уйи) ташкилоти 2013 йил натижалари бўйича “Дунёда озодлик – 2014” рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга кўра, қўйидаги давлатлар сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаровий эркинликларнинг бўғилиши бўйича дунёнинг энг ёмон 10 та давлатидир:…

Мардикор юбориш бўйича Россияда, узум юбориш бўйича Қозоғистонда лидермиз

Миллионлаб ватандошларимизни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган ҳолда мардикор қилиб чет элларга юборамиз. Табиий, энг кўп мардикорларимиз Россияда. Шу билан фахрлансак қандай бўларкин? Фақат мардикорлар билан фахрланиб қолмаймиз, бошқа нарсалар ҳам бор. Қозоқларнинг билдиришича, 2012 йили уларга 72 минг тонна…

Ўзбекистонда навбатдаги масхарабозлик тадбири: Миллий дўппилар кўргазмаси

ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан” деб номланган кўргазма очиибди. Давлатнинг расмий хабар агентлиги ўз хабарига илова қилган расмга қаранг. Шу расмдаги нарсалар Ўзбекнинг миллий ғурурига мос келадиган буюмларми? Тўғри, ўзбеклар ичида…

Нурсултон Назарбой ва Буюкбританиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр “Казахстан-2050” стратегиясини муҳокама қилдилар

Маълум бир даврда Нурсултон Назарбойнинг маслаҳатчиси ҳам бўлган Тони Блэр бугун Остонда Қозоғистон Президенти билан учрашди, улар яқинда қабул қилинган “Қозоғистон-2050” стратегиясини муҳокама қилдилар, дейилади Казинформнинг хабарида. Маълумки, бу стратегия амалга ошса, Қозоғистон дунёнинг энг кучли 30 та давлати қаторига…

Киев портлаш арафасига келди, Ровно ва Львов портлади – намойишчилар вилоят ҳокимиятларини босиб олдилар

Украина ҳукумат ва мухолифат умумий тил тополмаптилар. Тополмаслар ҳам керак, чунки, мухолифат компромисс истмаяпти ва президент, ҳукумат, парламентнинг истъфосини талаб қилмоқда. Ҳукуматнинг эса, чекиниш нияти йўқ, чунки мухолифат майдонларга олиб чиқолган намойишчиларнинг сони баъзида ўнг мингларга чиқса ҳам, юз минг…