Кечагина ўтган кунимиз

Украинада ўзгариш йўқ: тўпалонлар давом этмоқда

Мухолифат-ҳукумат ўртасидаги уруш каби жанжал тингани кўқ. Кеча Президент Янукович ҳукуматни истеъфога жўнатди, Олий Рада эса, мухолифатнинг талаби билан 16 январда қабул қилинган репрессив қонунларни бекор қилди. Шундан кейин келишув жараёни тезлашади, деган умид бор эди. Бўлмади. Бугун жиддий ўлчовда…

Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг ташқи сиёсат концепциясини ҳам яратибди, Ислом Карим эса инидан чиқмайди

Кечаги хабарларимизда Нурсултон Назарбой Қозоғистонни дунёнинг энг ривожланган 30 давлати қаторига олиб кириш Концепциясини тасдиқлаганини билдиргандик. У Концепция 17 январда тасдиқланган экан. Казинформ Агентлигинг бугунги хабарига кўра, Нурсултон Назарбой 21 январь куни “Қозоғистон Жумҳуриятининг 2014-2020 йиллар учун Ташқи Сиёсат Концепцияси”ни…

Ражаб Эрдўғон голограмма тасвири билан митингда қатнашибди

Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бу мамлакатнда юз берган қаттиқ сиёсий зилзиладан камроқ талафот билан чиқиш учун ҳар куни қандайдир баҳона билан ўтказилаётган митингларда қатнашиб, ўз ҳукумати аъзолари ва ҳатто ўзининг ўғли коррупция ва порахўрлик воқеаларга аралашиб қолгани ҳақидаги иддаоларни…

Суриялик 3 минг 500 қочқин туркман Туркияга жойлаштирилмоқда, Ўзбекистон ҳукумати эса, қирғизистонлик ўзбек қочқинларини тезда ҳайдаб чиқарган эди

Сурияда ҳукумат ва мухолифат гуруҳлари ўртасида узоқ вақтдан бери давом этаётган уруш натижасида юз минглаб сурияликлар қўшни мамлакатларга, жумладан Туркияга қочиб келаётганларини ҳамма билади. Аммо, шу ҳам маълумки, Суриядаги мухолифатнинг турли гуруҳлари, масалан ал-қоидачилар билан дунёвий мухолифат гуруҳлари ўртасида ҳам…

АҚШнинг элчиси Ташқи ишлар вазирлигига келиб-кетди, аммо, нимага келиб-кетди?

Ўзбекистоннинг масхарабоз хабар воситаларидан бири, АҚШэлчиси Жорж Крол бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани ҳақидаги навбатдаги хабарга айнан шундай сарлавҳа қўйибди. Хабарга кесатиш каби сарлавҳа қўйилиши тасодифан бўлса керак. Аммо, Ўзбекистонда ташқи ишлар вазирлиги ҳар куни дасталаб элчиларини қабул…

Ислом Карим раҳбарлигида Болалар Спортини Ривожлантириш Фондининг Ҳомийлар Кенгаши йиғилди

Яқин орада Ўзбекистон Президенти бу каби йиғилишларда қатнашгани ҳақида хабар бўлмаган эди. Бунга ўхшаш йиғилишлар унинг Фуҳуша лақабли қизи иштирокида оламшумул воқеа сифатида ўтказилар ва бу ҳақда хабарлар бериларди. Балки, Ислом ака Фуҳушанинг ўрнини олмоқчидир. Болалар спорти муҳим нарса. Ислом…

Украина ҳукумати истеъфога жўнатилди

Бугун тушдан кейин Украина Президенти Виктор Янукович Бош вазир Николай Азаровнинг эрталаб берилган истеъфо аризасини қабул қилди. Украинада Бош вазирнинг истеъфоси қабул қилиниши, бутун ҳукуматни истеъфога жўнатишдир. Бош вазир вазифасини вақтинча бажариб туриш вице-премьер Сергей Арбузовга топширилди. Қонституцияга кўра, янги…

“Ҳаракат” хатқутисидан: Навбатдаги кризисга тайёрланинг! (Ҳаракат”дан жавоб: Ўзбеклар кўзингизни очинг!”)

Иқтисодда бир гап бор. Агар АҚШ иқтисоди аксиришни бошласа, жаҳон иқтисоди шамоллаб қолади. Сўнги вақтларда АҚШ иқтисоди кризисдан чиқаётгани ва иқтисод ўнгланаётгани, ДОУ ЖОНЕС хам рекордлар қўяётгани ҳақида кўп ва хўп ёзилди. Реаллик ҳам шундайми? Камина бошқачароқ фикрда. 2008 йили…

Ўзбекистонда хусусий қўриқлаш агентликлари ёпилади, ҳамма нарса қароқчи-мирашблар қўлига ўтади

Ўзбекистон матбуотига кўра, 1 февралдан бошлаб хусусий қўриқлаш агентликларнинг фаолияти тўхтатилади, шу пайтгача уларнинг хизматидан фойдаланиб келганлар бундан буён фақат ва фақат Ички ишлар вазирлигининг, яъни мавжуд режим қароқчиларининг “Қўриқлаш” бирлашмаси билан ишлашга мажбурлар. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси шу йил…

Ўзбекистон масхарабозликларга тўла: Бизда мустақил ахборот воситалари бормиш, миллатга хоинлик қилиш билан шуғулланаётган партия ва унинг депутатлари халқимизнинг ҳаёт сифатини янада ошириш ҳақида ўйлаётганмиш

ЎзА бераётган масхарабоз хабарлар ичида масхарабозлик чўққиларини кўриш мумкин. Биринчи хабар. Бугун Тошкентда оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича давлат олиб бораётган ислоҳотлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтибди, унда депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, босма ва интернет…