Кечагина ўтган кунимиз

Туркия Конституцион Суди ҳижоби туфайли судга киритилмаган аёл адвокатнинг ёнини олди

Туркия матбуотидаги хабарга кўра, мамлакатнинг Конституцион Суди (туркчасига Онаясса маҳкамаси) бошида ҳижоб борлиги сабабли суд залига киритилмаган адвокат аёлнинг шахсий аризасини кўриб чиқиб, 16 га қарши 1 овоз билан унинг Конституцияда кафолатланган тенглик, дин ва виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқлари…

Қизиқ хабар: Тошкентда Қозоғистон, Россия ва Белорусиянинг элчилари биргаликда брифинг ўтказдилар, Евросиё интеграциясининг келажагини гапирдилар. Ўзбекистоннинг келажаги борми ўзи?

Брифинг ўтказилган жой ҳеч бир хабарда тилга олинмайди. Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда бринфингдан расм ҳам берилмаган. Аммо, қозоқларнинг Казиформ агентлиги тарқатган хабардаги расмда Қозоғистон элчиси ўртада ўтирганидан тахмин қилиш қийин эмаски, брифинг айнан шу мамлакатнинг элчихонасида бўлган. Брифингда уччала мамлакатнинг элчилари…

Ироқда сунний жангарилар шиалар ҳокимиятидан кучли бўлиб бораётганга ўхшайди

Кўринишидан, “Ироқ Левант Исломий Давлати” номли ташкилот Ироқ ва Сурия суннийлари тарафидан тузилган. Ироқда ҳокимиятда шиалар, Сурияда эса шиаларга яқинлиги билан билинган алавийлар бўлган сабабли, уларга қарши суннийларнинг ташкилоти ўртага чиққанини қайсибир маънода тушуниш ҳам мумкин. Аммо, “Ироқ Левант Исломий…

Россия парламентининг Федерация Кенгаши Украинага рус қўшинларини киритиш рухсатини бекор қилди

Давлат Думасининг Федерация Кенгаши бугунги мажлисида Путиннинг таклифи билан рус қўшинларини Украинага киритиш учун берилган рухсатни бекор қилди. Мажлисда Федерация Кенгашининг 170 сенаторидан 154 нафари қатнашган. 153 сенатор Путиннинг таклифини қабул қилишга овоз берган, ягона сенатор қарши чиққан. Шундай қилиб,…

Франция элчиси ҳам масхарабозликка ўтибди ва Ўзбекистон муфтиси билан кўришибди

Франция элчихонаси тарқатган хабарга кўра, бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Жак-Анри Элс Ўзбекистон муфтиси Усманхон Алимов билан кўришиб, мусулмонлар идорасининг ички ва халқаро фаолияти ҳамда Ўзбекистонда ислом динининг аҳволи билан танишибди. Маълумки, ҳар қандай сиёсатчи биронта учрашув ўтказиш олдидан, бу учрашув…

Эртага рус қуролли кучларига Украинага кириш учун берилган рухсат бекор қилинармиш, Россия парчаланса ўзбекларнинг ҳам боши дардда бўлади

Россия Президенти Владимир Путин шу йил март ойида Қрим Украинадан чиқиб, Россияга қўшилиш референдумига тайёрланаётган кунлари Давлат Думасининг юқори палатаси бўлмиш Федерация Кенгашига мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украинага у ердаги русларни ҳимоя қилиш учун киритишга рухсат сўраган, пала-партиш мажлис ўтказган…

Ислом Карим Лубянка тарафидан ўзбекларнинг бошига ўтқазилганига ва ўзбеклар ичида замонавий сотқинлик жараёнлари бошланганига 25 йил бўлди

Ҳа, айнан, шундай. Ислом Карим 1989 йилнинг шу кунларидан бирида Ўзкомпартияга биринчи секретарь этиб тайинланди. Шу кунлардан бирида, дейишимизнинг жиддий сабаби бор. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат хотираларида ёзишича, 1989 йил 14 ёки 15 июнь куни бирликчилар Ўзкомпартия биринчи котиблигига Ислом…

Путин оғиздагина Петр Порошенконинг тинчлик режасини қабул қилди, амалда эмас. Натижа даҳшатли бўлади – Россия парчаланади, Ўзбекистон парчаланиш остонасига келади

Украина ва Россия хабар агантликларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги ҳамкасби Петр Порошенконинг 20 июнь куни кечқурун эълон қилган мамлакат жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича тинчлик режасини умуман олганда қабул қилди. Аммо, у қуйидаги сўзларни ҳам айтган: Украина ҳукумати қарши…

Жанубий Кореяга уран ҳам сотамиз, аммо бу мамлакат билан алоқаларимиз қозоқлардан 8 баравар кучсиз. Ишга Фуҳушани тортиш керак!

Ҳа, айнан шундай, қаёққа қараманг, қозоқлардан 8-9 баравар орқадамиз. Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе Ўзбекистондан кейин Қозоғистонга боргани ҳақидаги хабаримизда, Нурсултон Назарбойнинг сўзларига асосланиб, Жанубий Корея ва Қозоғистон биргаликда 22 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишаётганини айтгандик. Корея Президентининг Ўзбекистон…

Қонунчилик Палатасида жиноят даражасидаги масхарабозлик: Миллатни алдаб ва ҳуқуқларини топтаб, Давлат Бюджетининг бажарилиш ҳисоботини тасдиқлашибди. Ҳуқуқ ҳимоячилари қаерда?

Ҳа, Қонунчилик Палатасининг 20 июнь куни ўтказилган йиғилиши оддий масхарабозлик эмас, жиноят даражасидаги масхарабозликдир. Чунки, Қонунчилик Палатаси олдида Давлат Бюджетининг 2013 йилда ва 2014 йилнинг биринчи уч ойлигида бажарилиши бўйича ҳисобот берган Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ҳам,…