Кечагина ўтган кунимиз

Украина, Гуржистон ва Молдова Брюсселда Европа Иттифоқи билан ассоциатив аъзолик шартномаси имзоладилар, Ўзбекистон қаерда?

Аслида, ассоциация – иттифоқ демакдир. Лекин ЕИ янги давлатларни дарҳол тўла аъзо қилиб олмаслик учун аъзоликни қадамма-қадам амалга оширмоқда. Бугундан бошлаб, бу уччала давлат ЕИнинг ассоциатив аъзоси ҳисобланади. Ассоицатив аъзолик эса, уларга ЕИнинг эркин савдо зонасига кириш ҳаққи беради. Украинанинг…

Ислом Карим Фарғонага турист каби бориб келди

Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот агантлиги бўлмиш ЎзА Ислом Карим кеча Фарғонага борганини бугун хабар қилди. Мана 21 асрда Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи. Ислом Карим бу ерда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишибди. Жумладан, Санъат саройи ва…

Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон президентликка номзод эканлиги ҳали расман эълон қилинмади, аммо унинг асосий рақиби маълум – Акмалиддин Инсонўғли

Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу йил август ойида Туркияда бўладиган президент сайловларида Бош вазир Ражаб Эрдўғон асосий номзод бўлиши кутилмоқда. Ражаб Эрдўғон раиси бўлган ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси унинг номзодини 1 июлда эълон қилмоқчи. Аммо, унинг асосий рақиби ким…

“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ АБДУРАСУЛ ХУДОЙНАЗАРОВ ОЛАМДАН ЎТДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №19, 26.06.2014)

26 июнь куни эрталабки соат 8 ларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, 58 яшар Абдурасул Худойназаровнинг жони узилди. Шу йилнинг 30 май куни жигар саратони, ўткир ўпка сили ва аденома хасталигининг сўнгги босқичи туфайли Ўзбекистон Ички…

Украина учун 27 июнь икки жиҳатдан муҳим, биринчиси – ЕИга ассоциатив аъзо бўлиш бўйича шартнома имзоланади

Ҳа, Украина Президенти Петр Порошенко эртага Европа Иттифоқи билан бу ташкилотга ассоциатив аъзо бўлиш шартномасини имзолайди. Аслида, асоциатив аъзо тушунчаси Европа Иттифоқининг Уставида бўлмаса ҳам, эртага имзоланадиган ҳужжат муҳим аҳамиятга эгадир. Биринчидан, ассоциатив аъзо бўлиш ЕИнинг эркин савдо зонасига кириш…

Қуёш батареяларидан олинган энергия бўйича Германия янги рекорд қўйди, Ўзбекистон қаерда?

Фраунгофер жамиятининг Қуёш энергиялари системаси институти хабар беришича, Германия қуёш батареяларидан олинган энергиянинг миқдори бўйича аввалги рекордини янгилабди. Хабарга кўра, 2014 йил 9 июнь куни истеъмолчилар ишлатган энергиянинг 50,6 фоизи қуёш батареяларидан олинибди. Солиштириш учун айтиш керакки, масалан, АҚШда қуёш…

Ўзбекистонда бугун 1,27 минг кг, 1994 йилдан бери 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилинибди, қанчаси йўқ қилинмаган?

19:26 – Ўзбекистонда бугун 1,27 минг кг, 1994 йилдан бери 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилинибди, қанчаси йўқ қилинмаган? Бугун 1,27 минг кг гиёҳванд модда Халқаро гиёҳвандлик ва ноқонуний гиёҳ савдоси билан кураш куни – 26 июнь муносабати билан йўқ…

Ислом Карим: Муборак Рамазон ойи муносиб тарзда ўтказилсин!

Расмий матбуотда Ўзбекистон Президентининг Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Дунёвий, яъни дин давлатдан ажратилган Ўзбекистонда бундай қарор чиқрилишининг ўзи кулгили ва антиконституцион актдир. Қарорнинг биринчи моддасида “2014 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 28 июнь кунига тўғри…

Дунё ахборот воситалари Ражаб Эрдўғон Туркия президентлигига номзод бўлишини хабар қилмоқдалар

Аслида, Туркияда ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) раиси, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон шу йил август ойида бўладиган президент сайловларида ўз партиясининг номзоди сифатида қатнашиши ҳеч кимга сир эмасди. Ҳамма шундай бўлишига ишонарди. Номзодликни қўйиб туринг, у…

Хоҳ илжайинг, хоҳ хахоланг: Ўзбекистонда ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланмоқда эмиш. Нега Ислом Карим режими “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлатдан бунчалик қўрқади?

Давлатнинг расмий ЎзА агентлиги тарқатган “Ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали хабарда айтилишича, Адлия вазирлигида қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтибди. Бу анжуман қандай шаклда ўтказилгани, уни ким олиб…