Кечагина ўтган кунимиз

“Озодлик”нинг раҳбари радионинг озорбайжон хизматини ҳимоя қилди, аммо ўзбек хизматни ҳимоя қилишга кучи етмайди

Озорбайжондаги мухолифатга яқин ахборот воситаларининг хабарига кўра, “Озодлик” радиосининг Бокудаги бюросида ҳукумат органлари тарфидан тинтув ўтказилган. Тинтувнинг мақсади нима эканлиги, тинтувда нималар топилгани, тинтувлар натижасида нималар қилингани ҳақидаги хабарлар умумий гаплардан иборат. Аммо, бу воқеа бўйича “Озодлик” радиосининг раҳбари Ненад…

Нью-Йорк фондлар бозори яна тарихий рекорд ўрнатди, АҚШ иқтисоди мисли кўрилмаган даражада юксалмоқда

Жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк фондлар бозори қутураётгани, Dow Jones индекси тарихда биринчи марта 18 мингдан ошганини аввал хабар қилгандик. Кеча Dow Jones индекси яна бир тарихий рекорд ўрнатди ва 18103 га чиқди. Бозор бекилганда Dow Jones 18054 да тўхтади. Ўтган ҳафтани…

Ақли кирабошлаган Ислом Карим сайловолди компанияси бошлади ва 2 январни ҳам дам олиш куни қилди, ўзбеклар раҳматни “Бирлик”га айтиши керак

Ислом Каримнинг фармони билан жума кунига тўғри келаётган 2 январь дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Президентидан бундай саҳийликни ҳеч қачон кутмаган ўзбеклар, буни сайловолди компанияси доирасидаги бир қадам деб ўйлашмоқда. Агар шундай бўлса, Ислом Карим ўз тахти қимрилаб…

АҚШнинг дрон ракеталари Ўзбекистон Исломий Ҳаракати базасига ҳужум қилди

Қатор матбуот нашрлари АҚШнинг пилотсиз бошқариладиган учқичлари Покистоннинг шимолий Вазириситон минтақасига ин қурган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати базаларига ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарларни тарқатди. Покистон ньюс нашри хабарига кўра¸ ҳужум оқибатида етти нафар жангари ўлдирилган. АҚШ дронларининг ҳужумлари шу йилнинг ёзида қабилалар…

Тошкентда ош ейишдан сўнг гамбургер ейиш бўйича мусобақа ўтказилмоқда

Кейинги 4 йил давомида Ўзбекистонда ош чемпионати ўтказиб келинди. Унга таниқли мультимиллионер, Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Мираброр Усмонов ҳомийлик қилди ва чемпионат аслида ош ейиш, ҳожат чиқаришдан нарига ўтмайдиган ўзбеклар зеҳниятининг асл қирраларини намоён этди. Индинга Тошкентда гамбургер ейиш…

Президент Ислом Каримнинг қайта сайланадиган куни аниқ бўлди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси навбатдаги президентлик сайловлари кунини белгилади. 2015 йилнинг 29 март куни Ўзбекистонда президентлик сайловлари ўтказилади. Шу муносабат билан бугундан мамлакатимизда президентлик сайлови кампанияси старт олди, комиссия сайловга тайёргарлик дастурини тасдиқлади. “Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни…

“Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг таҳририятидан: Фейсбукдаги саҳифамиз 1,5 йиллик танаффусдан кейин қайтадан очилди

Ўзбекнинг тарихидаги замонавий стандартларга жавоб берадиган биринчи ва ҳозирча ягона хабар воситаси бўлган “Ҳаракат” Ахборот Агентлиги яратилганига 10 йилдан кўп бўлди. Бу Агентлик Япония парламентининг кутубхонаси, ББС ва русларнинг ИноСМИ агентлиги тарафидан расман тан олинган. Унинг Фейсбукдаги саҳифаси 2012 йилда…

Хитой 4 йилдан сўнг Ўзбекистонда 1 миллард кубометр газ қазиб ола бошлайди

РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Хитой миллий нефть ва газ корпорацияси (CNPC) 2019 йил охирига бориб Ўзбекистонда йилига 1 миллиард кубометр газ қазиб олишни бошлайди. “Ҳозирда хомашё базаси устида иш олиб борилмоқда, кейинги беш йил давомида қазиб олиш қуввати йилига…

Нурсултон Назарбой кўчалардаги баннерлардан ўз портретини олиб ташлашни буюрди, Ислом Карим нима қилади?

Tengrinews.kz нашари хабарига кўра, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбой йирик магистраллар ёқаси ва вилоятларга кириш жойларидаги баннерларга ўрнатилган ўз портретини олиб ташлашга кўрсатма берди. Портрет ўрнига аҳоли учун иш ўринлари яратилаётгани ҳақидаги маълумотлар тахтчасини осишни талаб қилди. «Қозоғистонда йиллик олти фоиз…

Россияда инқироз сабаб иш ўринлари қисқармоқда

Бир қатор ўрис нашрлари иқтисодий инқироз туфайли мамлакатда иш ўринлари қисқараётгани ҳамда меҳнат мигрантларининг ўз юртларига кетаётгани ҳақида ёзмоқда. Уларнинг катта қисми ўзбекистонликлар бўлиб, шу кунда аэропорт ва темир йўл вокзалларида Россиядан қайтаётган мардикорларимизни кўриш мумкин. Мухбирларимиз билан сўзлашган мардикорларга…