Кечагина ўтган кунимиз

Россиянинг ишлари чатоқ: Нефтнинг нархи тушишни давом эттирмоқда

Табиий, нефть нархининг тушиши, иқтисоди нефтни сотиш ҳисобига нисбатан кучли бўлган ҳамма мамлакатларнинг оёғидан уради. Аммо, Ғарбнинг санкциялари остида гандираклаб турган Россияни оёғидан урилш – уни ўлимга яқинлаштиришдир. Нефть нархини кузатиб бориш билан шуғулланадиган yandex.ru сайтига кўра, Лондон биржасида сотиладиган…

2115 йилда дунё қайси тилда гаплашади: Унгача ҳозирги 6 минг тилдан 600 таси қолади

АҚШнинг машҳур The Wall Street Journal газетасида эълон қилинган Колумбия Университети тадқиқиотчиси, фан доктори Жон МакВортеннинг (John H. McWhorter) “2115 йилда дунё қайси тилда гаплашади” номли каттагина мақоласида жаҳон тилларининг тарихига оид ривоятлар, балки, ҳақиқатлар ҳам анализ қилинади ва турли…

Қозондаги масжидда кеча-кундуз тўхтовсиз Қурон ўқиш бошланди, кўринишидан, татар муллалари Оллоҳ инсонларни ҳаракат қилишга чақирганини билишмайди

Русларнинг Интерфакс агенлиги Татаристон Мусулмонлар Идорасига асосланиб тарқатган хабарига кўра, Қозон шаҳридаги Кул Шариф масжидида бугун Қуръонни 24 соат тўхтовсиз ва абадий ўқиш бошланибди. Табиий, абадий дейилганда, қиёматгача вақт назарда тутилган бўлса керак. Мусулмонлар Идорасининг матбуот хизмати Қуръон ўқиш билан…

Совет замонининг диссиденти Владимир Войновичнинг ҳақоратомуз табриги ўзбекларга ҳам тегишли

Совет замонининг машҳур диссиденти, 1980 йилда СССРдан ҳайдалган ва фуқароликдан чиқарилган ёзувчи Владимир Войнович 10 йил АҚШда яшади. 1990 йили СССРда фуқаролиги тиклангандан кейин у дарҳол мамлакатига қайтиб келди. Бу йил 83 ёшга кирадиган Владимир Войнович Россия жамияти СССР замонидаги…

Янги йилнинг биринчи сенсацияси: Ислом Карим янги йил табригида ҳар доимгидек вайсади, Украина Президенти эса, бир жумла бўлса ҳам, қримтатарча гапирди

Ҳамма мамлакатларнинг раҳбарлари ўз халқларини янги йил билан табриклашлари одат тусига кириб қолди. Бу одатга кўра, президентлар оташин, юракка урадиган сўзлар билан қисқача чиқиш билан чекланишади. Ўзбекистон Президенти эса, шу ерда ҳам ёлғонлар гапириш одатидан воз кечмасдан, давлатнинг иқтисоддаги ролини…

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ҚУТЛГУҒ БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

ДЎСТЛАР, САФДОШЛАР, ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ва ҲАММА-ҲАММАНИ ЯНГИ ЙИЛ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!   БУ ЙИЛ ХАЛҚИМИЗ ҒАФЛАТ УЙҚУСИДАН УЙҒОНАДИГАН, МИЛЛИЙ ТУЙҒУЛАРИНИ ТИКЛАЙДИГАН, ЎЗ КЕЛАЖАГИНИНГ ПОЙДЕВОРЛАРНИ ҚУРИШГА БОШЛАЙДИГАН ЙИЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙМИЗ!   ҲАММАГА БАХТ ТИЛАЙМИЗ!

Ўзбеклар учун яхши хабар: 2015 йилда тахминан 100 минг ватандошимиз Қозоғистонда иш топса керак

Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов 2015 йилда чет эллик ишчи кучини ўз мамлакатида ишга жалб қилиш бўйича квота белгиловчи фармонга 24 декабрда қўл қўйган экан, у бугун расман эълон қилинибди. Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар берди ва фармон матнини ҳам…

БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Филистин давлатини тан олиш қарорини тасдиқламади

Маълумки, Филистин давлати БМТ тарафидан тан олиниш учун ҳаракат қилмоқда. БМТнинг бу ҳақдаги қарори эса, аввал Хавфсизлик Кенгаши тарафидан тасдиқланиши керак. Кеча Хавфсизлик Кенгаши бу масалани кўриб чиқди ва Филистин раҳабарияти тарафидан тайёрланган қарор лойиҳаси рад эдилди. Чунки, вето ҳаққига…

Навальний Путинга кучини кўрсатди: Унинг тарафдорлари Москва марказида рухсатсиз митинг ўтказдилар

Кеча эрталаб Москва шаҳар судларидан бири таниқли мухолифатчи, кейинги президент сайловларда Путинга рақиб бўла олиши иддао қилинаётган Алексей Навльнийга 3,5 йил шартли жазо берган эди. Бундай ҳукмдан норози бўлган Навальнийнинг тарафдорлари кечқурун Москванинг қоқ марказидаги Манежний майдонига йиғила бошладилар. Полиция…

Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Дунё давлатларининг раҳбарлари Ислом Каримни янги йил билан чин кўнгилдан табриклашмоқда эмиш

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари дунё давлатлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг катта ширкатларининг раҳбарлари ва жамоат арбоблари Ислом Каримни янги йил билан қизғин ва чин кўнгилдан табрилашаётганни хабар қилмоқдалар. Хабарларда табрикнома юборганларнинг рйўхатлари ҳам бор. Бутун дунё раҳбарлари янги йил билан…