Кечагина ўтган кунимиз

Сенсация: президентликка номзод Ислом Карим Ўзбекистон ТВда пайдо бўлди

Дарҳол айтиш керакии, Ислом Карим бугун жонли эфирда пайдо бўлмади. Бугун Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг шу йил 6 февралдаги қурултойи Ўзбекистон ТВда намойиш этилди, табиий, у ерда Ислом Каримнинг қурултой иштирокчилари олдидага узундан узоқ нутқи ҳам бор эди. Унинг нутқини…

USAID Ўзбекистонга янги лаборатория тақдим этди, у нималарга қодир?

Бугун хатқутимизга АҚШ элчилигининг матбуот хизматидан келган релизда айтилишича, АҚШнинг халқаро ривожлантириш бўйича Агентлиги (USAID) Ўзбекистонга замонавий ИНВИТРО лабораториясини тақдим этди. ИНВИТРО – донали ва бошқа турдаги мевалар лабораторияси бўлиб, у Мирзаев номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий-тешкириш институтига тақдим қилинди.…

Ўзбекнинг қорамоллари Интернетда янги овунчоқ топди – сумалак! Уларни қайтадан одам қилиш – ҳақиқий ўзбекларнинг муқаддас вазифасидир!

Авваламбор шуни айтишни лозим топдикки, ўзбекларнинг кўпчилигини қорамол деб айтишимизни қўполлик деб баҳолаётганлар ноҳақдир. Чунки, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши йўқ одамларни аташ учун ўзбек тилида махсус атама йўқ. Масалан, руслар бундайлари “обыватель” дейдилар. Обыватель –…

Ўзбекистон президентлигига номзод Ислом Карим сайловолди учрашувларида қатнашмаяпти

Бироқ “Адолат”, “Миллий тикланиш” ва Халқ демократик партияси номзодлари мамлакатнинг турли минтақаларида сайловолди учрашувларини ўтказмоқда. Сайловчилар олдида ўзининг президентлик дастурларини тарғиб этаётган номзодларнинг ташвиқоти борасида партияларнинг матбуот хизматлари хабар бериб турибди. Маълумотларга кўра, Хотамжон Кетмонов водий вилоятларида, Акмал Саидов мамлакат…

Масхарабозлик бўйича эстафета таёқчаси Брунейдан Фиджига ўтди

Аввалги хабарларимизда Бруней Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйишга қизиқиб қолганидан ажаблангандик. Бугун эса Ўзбекистoн Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Фижи Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Филимон Кауни қабул қилгани ҳақида хабар тарқалди. Фижининг мамлакатимиздаги биринчи элчиси ҳам брунейлик…

Россиядан қайтган аёл бўйи етган қизи билан газдан заҳарланиб ўлди

“Озодлик” радиосининг ўз тингловчиларига таяниб хабар беришича, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Кўчалиев қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Ёлғизоғоч қишлоғида яшовчи Шарофат Бегимқулова Россияда ишлаб, уйига қайтган куни кечаси ис газидан заҳарланиб, ўлди. У билан бирга яқинда унаштирилган 19 ёшли қизи ҳам…

Тожикистонда динимизнинг янги пайғамбари ҳибсга олинди, у ростакаммасмикан?

16 февраль куни Душанбе шаҳрининг Сино туман суди ажрими билан “Шайх Темур” номи билан танилган сохта пайғамбар Саидмаҳдихон Сатторов ҳибсга олинди. Мамлакат жанубида истиқомат қилиб келган 65 яшар Сатторов товламачилик, умумий мажбурий таълимга тўсқинлик қилиш ва кўпхотинлиликда айбланмоқда. Дастлаб икки…

“Эзгулик” яна бир довон ошди: АҚШ элчихонасида 2014 йил ҳисоботини тақдим этиб, бор муаммоларнинг янги жиҳатларига ҳамманинг эътиборни қаратди

Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси биносида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 2014 йилда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботини тақдим этди. Тақдимот маросимини АҚШнинг янги элчиси Памела Спратлен олиб борди ва анжуманда БМТ, ЕХҲТ, Жаҳон Банки, Европа Иттифоқи ваколатхоналари, АҚШ, Буюк…

Оддий сенсация: “Эзгулик” жамияти йиллик ҳисоботини АҚШ элчихонасидаги йиғилишда тақдим этди

Бугун тушдан кейин бўлган йиғилиш АҚШ элчисининг ўзи тарафидан олиб борилди. У ерда БМТ, ЕИ вакиллари ҳам бор эди. Яна 20 дан ортиқ мамлакат элчилари ёки вакиллари. Ҳисоботни “Эзгулик” раиси (билмаганлар билиб қўйсин, у “Бирлик” Партиясининг Бош котиби ҳамдир) Васила…

Ўзбекларнинг подалиги қаршисида туркларнинг инсонлиги: Ёш қизни ваҳшийларча ўлдирган йигитнинг қариндошлари исм-шарифларини ўзгартиришмоқчи

15 февралдаги хабарларимиздан бирида Туркиянинг Мерсин вилоятида ўзини зўрламочи бўлган йигитга қаршилик кўрсатган 18 ёшдаги Ўзгечан Арслон исмли қизнинг (расмда) ваҳшийларча ўлдирилгани ва бу воқеа билан боғлиқ бир хатни ўқиётган TRT Habar программасининг спикери Canan Yener Reçber эфирда овози тираб,…