Кечагина ўтган кунимиз

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Тошкент шаҳар прокуратурсининг жиноят қидирув бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Тўхтабоев Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 45 яшар бу прокурор 2012 йига қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимида фаолият юритган. Сўнгра Тошкент…

Террорчилар туфайли етказилган зарарни террористларнинг ўзига қоплатишмоқчи

Бугун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларидан бирини кўриб чиқдилар. Мазкур қонун кучга кирса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва “Терроризм билан курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг аксилтеррор операцияларини ўтказишда жисмоний ва…

Абдураҳим Пўлат: Анатолий Собчак ўлганига 15 йил бўлибди, вақтлироқ ўлса ўзига яхши бўларди

1989 йилда анчагина демократик руҳда ўтган сайловларда СССР халқ депутати бўлиб сайланган Ленинградлик профессор Анатолий Собчак ўша пайтларда афсонавий шахсга айланди. У СССР халқ депутатларининг 1989 йил май ойинингохирида бошланган қурултойидаги чиқишлари, ҳатто ўтирган жойидан туриб ташлаган бир неча оғизли…

Тошкентда умумшаҳар диктанти ўтказилади

Шу йилнинг 21 февраль куни Тошкентда умамшаҳар диктанти тадбири ўтказилади, деб ёзмоқда poytaxt.uz интернет нашри. Тадбир Халқаро она тили куни муносабати билан Тошкент шаҳар Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа пойтахтимизнинг кўп миллатли аҳолисига она тилидан тўғри фойдаланишга…

Президентликка номзод Ислом Карим сайловчилар билан учрашувларни бошлади

Кеча Қашқадарё вилоятида президентликка номзод Ислом Карим сайловчилар билан учрашди. 15 кун аввал бошланган тайёргарлик ва пишиқ сценарийга мувофиқ, 300 дан ортиқ сайловчи пўрим костюм-шим ва бўйинбоғлар билан залда ҳозир бўлди. Ислом Карим узундан-узоқ маърузасида иқтисодиётни модернизация қилиш, технологияларни ҳаётга…

Нурсултон Назарбой обрўйи борлигида президентликдан қочмоқчими?

Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг Кенгаши бир неча кун аввал ўтказган ўз мажлисида Қозоғистонда муддатидан олдин президент сайлови ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Кенгаш аъзоларига кўра, навбатдаги президент ва парламент сайловлари бўлиши керак бўлган 2016 йилда дунёда ҳам молиявий иқтисодий бўҳрон, ҳам дунёқарашга…

“ИШИД фитнаси” номли китоб чоп қилинди, бундай китоблар динимзни ўлимга олиб боради

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари Айдарбек Тулепов “ИШИД фитнаси” номли китоб чоп қилди. Маҳаллий ахборот воситаларига кўра, рисолада Исломий давлат ўрнатган террорчилар гуруҳининг зўравонлик ва босқинчиликка асосланган фаолияти қораланади. Китоб муаллифи экстремистларнинг анъанавий исломга зид бўлган барча кирдикорларини ўзича фош…

Украина Россия қаршисида мағлубиятга учрамоқда, аммо ниҳоий натижа бошқача бўлади

Украина ва Россия ўз ўрталарида яхши маънода даллоллик қилаётган Франция ва Германиянинг ёрдамида 11 январда Минскда ўт очишни тўхтатиш ҳақида оғзаки келишган бўлсалар ҳам, амалда ҳеч нарса ўзгармади. Энг муҳим йўналишларида уруш давом этаверди. 1 февралдаги хабарларимздан маълумки, Луганск ва…

Аl-Haramain вақфининг чалсавод уламоси Исломни шарманда қилди

Al-Arabiya телеканали хабарига кўра, қашшоқ ислом давлатларидаги аҳолининг кам таъминланган қатламлари орасида маорифни жорий этиш масалалари билан шуғулланувчи al-Haramain вақфи/фондининг Саудиядагидаги раҳбари Шайх Бандар ал-Ҳайбарий оламшумул кашфиёт билан чиқди. У ўз талабаларига Ер Қуёш атрофида айланмаслигини тушунтириб берди. Шайх ўз…

Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига президент бўлди

Stadion.uz сайтининг хабарига кўра, Кувайтда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг (МОФА) йиғилиши бўлиб, унда ўзбекистонлик мультимиллионер Мираброр Усмонов ассоциация президенти этиб сайланибди. Мазкур ассоциация Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) таркибида бир муддат аввал ташкил қилинган ва унинг таркибига Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон,…