Кечагина ўтган кунимиз

Истанбулда яна террорчилар ҳужуми, бугунги нишон – шаҳар хавфсизлик хизмати

Кеча Истанбулда марксист-сўлчи террористлар гаровга олинган прокурорни ўлдирган ва ўзлари ҳам ўлдирилган эди. Ўлдирилган прокурор Маҳмет Селим Кираз бугун дафн этилди. Жанозада иштирок этган Бош вазир Аҳмет Довутўғли террористлар шавқатсиз йўқ қилинишини гапирар экан, жанозага келмаган мухолифат лидерларини ҳам қоралади.…

Дунёнинг расмий ва норасмий энг қари одамлари оламдан ўтди

Машҳур Гиннес рекордлар китобига кўра, дунёнинг энг қари одами ҳисобланган япониялик аёл Мисао Окава бугун оламдан ўтди. У 1898 йили туғилган бўлиб, 5 март куни 117 ёшга кирган эди. Энди дунёнинг энг қари одами АҚШнинг Арканзас штатида яшовчи 116 ёшли…

Филистин Халқаро Жиноий Судга қўшилди, аммо…

Жаҳон ахборот воситалари Филистин расман Халқаро Жиноий Судга қўшилганини билдирдилар. Баъзи таҳлилларда энди Филистон учун Исроилга қарши жиноий ишлар очиш имконияти туғилгани урғуланади. Филистиннинг бу Судга қўшилиш маросими Филистон Рим Статути номли ҳужжатни қабул қилганидан кейин 90 кун ўтгач ёпиқ…

Тошкентда электростанция қурилади

Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кредити ҳисобига янги электростанция қурилади. Янги объект қуввати 27 МВт га тенг бўлиб, у тўртта замонавий газтурбина мосламалари билан жиҳозланади. Янги технологияларнинг қўлланилиши натижасида яқинда жойлашган уй-жойларга шовқин ва тебраниш таъсири…

Меҳриддин Абдуллаев Республика йўл жамғармасига раҳбар бўлди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси раҳбари этиб тайинланди. У ушбу лавозимда ишлаб келган Жамол Шукуровнинг ўрнини эгаллаган. 46 яшар Меҳриддин Абдуллаев Молия вазирлигида 2012 йилдан бери Ҳудудий…

Истанбулда сўлчи террористлар гаровга олинган прокурорни ўлдирдилар, бундай воқеа Андижонда ҳам бўлганди

Аввал тарқатилган хабаримиздан маълумки, Туркияда яширин фаолият олиб бораётган сўлчиларнинг DHKP-C номи билан танилган гуруҳининг қуролли аъзолари кеча эрталаб Истанбулнинг Чоғлаён тумани Адлия бўлимига ҳужум қилиб, Маҳмет Селим Кираз исмли прокурорни гаровга олишган эди. Уларнинг талаби – шу прокурар тарафидан…

Эрон билан “олтилик” ҳали ҳам ишни битирмадилар, музокаралар яна бир кун давом этади

“Олтилик” деб аталувчи жаҳоннинг энг кучли давлатлари АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия ва Буюбритания йиллардан бери Эронни ядровий қурол яратиш программасини тўхтатолмасдилар. Мана, Лозаннада бир неча кундан бери давом этаётган музокаралар ҳам кеча кечқурунга қадар ҳеч қандай натижа бермади. Музокаралар…

“Қора бозор”да доллар қутурди, расмий курс ҳам унинг изидан бормоқда

Ўзбекистон Марказий Банки 31 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматлрини белгилади ва унга кўра, АҚШ доллари курси 2 минг 490 сўм 20 тийинни ташкил этмоқда. Бу эса бир ҳафта аввалги курсга нисбатан 6 сўм 5 тийинга қимматдир. Яъни,…

Ўзбегимнинг бугунги қиёфаси: Сирожиддин Назаров ўз ҳамюртини кетмон билан чопиб ташлади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, Россиянинг Волгоград вилоятида ўз ҳамюртини ўлдириб, уни ўрмонга кўмиб кетган Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Назаров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2008 йил 15 августида содир этилган қтиллик энди очилди. Маълум бўлишича, Россияга пул топиш мақсадида келган…

“Ҳаракат” бироз янглишибди: Туркияда исломчи эмас, сўлчи террористлар прокурорни гаровга олдилар

Яқин келажакда ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлади деб бироз хато қилган эканмиз. Бугун Истанбулдан келган хабар буни тасдиқламоқда. Эрталаб узоқ йиллардан бери Туркияда яширин фаолият олиб бораётган сўлчиларнинг DHKP-C номи билан танилган гуруҳининг қуролли аъзолари Истанбулнинг Чоғлаён…