Кечагина ўтган кунимиз

Эрон ва “олтилик” Эроннинг ядровий дастури ҳақида дастлабки келишувга эришибдилар. Эрон бунга риоя қилармикан?

12 йилдан бери Эрон ва дунёнинг “олтилик” деб номланган энг кучли давлатлари (АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия, Буюбритания) ЕИнинг вакили билан биргаликда Эроннинг ядровий қурол яратишда ишлатилиши мумкин бўлган ядровий программасини тўхтатиш бўйича музокаралар олиб борардилар. Музокараларнинг 8 кунлик охирги…

“Қора бозор”да АҚШ доллари рекорд даражада кўтарилди

Кеча, 2 апрель куни тушдан кейин Тошкентдагии “қора бозор”ларда АҚШ валютасининг реал курси 4500 сўмни ташкил қилди. АҚШ валютасининг бу тарздаги сакрашини саррофларнинг ўзи ҳам тушунишмаяпти. Ҳолбуки, тушдан аввал АҚШ доллари 4150 сўмдан харид қилинаётганди. Сўнгги марта Ўзбекистон Республикаси Марказий…

Россияда фотомухбирни чавақлаган ўзбек ҳисбга олинди

«Вести Ямал» нaшри тарқатган хабарда таъкидланишича, Россиянинг «Лабитнанги» шаҳарчасидаги «Новый» ресторанида маҳаллий газеталардан бирининг фотомухбири Ўзбекистон фуқароси томонидан чавақланган. Россия тергов қўмитасининг Ямал-Ненец автономия бошқармаси ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи Елена Демьянованинг ҳикоя қилишича, жанжал икки нафар маҳаллий аҳоли вакили…

Ислом Карим хўжайини Путиндан Ямандаги фуқароларимизни озод қилишда ёрдам сўради

Санадаги Россия элчисининг “Озодлик” радиосига айтишича, 31 март куни Россия президенти билан ўтказилган телефон суҳбати давомида президент Ислом Карим уруш ҳарактлари бораётган Ямандаги ўзбекистонлик шифокорларни олиб чиқишда ëрдам сўраган. Айни пайтда Россия дипломатлари нафақат ўзбекистонлик¸ балки бутун постсовет давлатлари фуқароларини…

Европа Иттифоқи Ўзбекистонни сайлов бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришга чақирди

Бугун Европа Иттифоқи кенгаши Ўзбекистонни ЕХҲТнинг сайлов борасида берган тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди. Бу ҳақда хабар қилган оммавий ахборот воситаларига кўра, Иттифоқ баёнотида: «Биз ЕХҲТнинг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чекланган миссиясининг дастлабки топилмалари ва хулосалари, жумладан, Ўзбекистоннинг…

ИШИД бор жойда шариат қонунлари бор: Ироқнинг Мусул шаҳрида 213 кишининг қўл ёки бармоқлари кесилди

АҚШ раҳбарлигидаги Ғарб коалициясининг ёрдами билан Ироқнинг баъзи ҳудудлари ИШИДдан озод қилинмоқда. Аммо, ҳали ҳам ИШИД назорати остидаги ҳудудларда шариат қонунлари жорий қилинган ва улар ишламоқда. Туркия хабар воситаларида айтилишича, ўтган йилнинг июнь ойида ИШИД назорати остига ўтган Ироқнинг шимолидаги…

Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Ёшларнинг қиличбозлик мусобақаси Алишер Усмонов иштирокидаги матбуот конференцияси билан бошланибди

Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғрчоқ хабар воситаларидан бири бўлган kun.uz сайти кеча кечқурун бир неча қаторлик қуйидаги хабарни тарқатди: “Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Шу куни мусобақа ташкилотчилари, хусусан, жаҳон…

Cуннийларнинг ҳолига вой: Бутун араб дунёси бирлашиб, Ямандаги шиа-хусийларга жавоб беролмайди

Яманда аҳолининг сал кам ярмини ташкил қиладиган хусийлар оқимига оид қуролли кучлар ўтган йилнинг ўрталарида мамлакат пойтахти Санани босиб олишгандан кейин, президенти Абд-Раббу Мансур Хади Аден шаҳрига қочишга ва бу шаҳарни вақтинча пойтахт деб эълон қилишга мажбур бўлганди. Кейинчали унинг…

Ҳазил эмас, чин: Эрон билан “олтилик” яна келишолмадилар, музокаралар давом этади

Бу ҳақдаги хабарлар Европа вақти билан 1 апрелда тарқатилгани сабабли, унинг ҳазил ёки чин эканлигини текшириб кўриш табиийдир. Чунки, тўғрисини айтса, дунёнинг тақдирини ҳал қиладиган муҳим маслалар ҳам қандайдир масхарабозлик ўйинларига айланиб кетаётгани билан кўникишга керакка ўхшайди. Хуллас, кеча, 1…

Дунёда қримтатар тилида ягона бўлган АТР телеканали Қримда бекитилди

Табиий, Россия тарафидан бекитилди, чунки, бу телеканал Қримнинг руслар тарафидан босиб олинишини тан олгиси келмасди. Бу телеканал йиллар аввал расман рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаси бўлиб, шу 1 апрелгача қайтадан рўйхатдан ўтиши керак эди, аммо Кремлнинг топшириши билан рўйхатга олинмади…