30 August 2004
03:00 - 20:30 - Бозор ёпилди, пул тўплангач, кайта очилди - Гиёхвандчи милиционерлар кўлга олинди, вокеа сир тутилмокда 19:30 - Ислом Каримов шахарга чикди - Мустакил журналистга газета чикариш хукуки берилмади 17:00 - Водий «Бирлик»чиларининг йигилиши
20:30 - Бозор ёпилди, пул тўплангач, кайта очилди

Ўзбекстоннинг шахар ва кишлокларида одамлар ўз уйлари олдида савдо килиш билан билан кун кечирадиган бўлиб колганларига анча вакт ўтди. 2002 йилда хукумат ўзининг машхур 158 сонли карорини эълон килганидан бери эса, милиция хизматчилари бозорчиларни талаб кун кечиришга ўргандилар. Кашкадарё вилоятининг Камаши туманидаги Корабог кишлогидаги хафтада бир бор савдо бўладиган «Корабог» бозорида шу кунларда кўтарилган гала-говур шу «кун кечириш» одатлари билан боглик.

Якин атрофдаги 8 кишлок ахолиси савдо-сотик киладиган мазкур бозор туман Ички Ишлар Бўлимидан ташриф буюрган милиция хизматчилари томонидан хеч бир асоссиз ёпилди. Одамлар хам милиционерлар хам ўз кун кечириш манбаларидан айрилдилар. Оддий одамларни хеч ким ўйлаб ўтирмаслиги маълум нарса, аммо, нима учун милиция ўз ходимларига бунда «зулм» ўтказди?

Бу саволга жавоб тезда топилди, бозор кайтадан очилди. Маълум бўлишича, бозор маъмурияти юкоридаги «нозик одамларга» узатиш учун савдо ахлидан пул йигиб олиб, масалани тезда хал килибди. Пул йигиш «операциясига» туман Ички Ишлар Бўлими бошлигининг янги тайинланган муовини Мирпулатов шахсан бошчилик килгани эса, бозорнинг кайта очилишини тезлаштирибди.

Гиёхвандчи милиционерлар кўлга олинди, вокеа сир тутилмокда

Ўзбекистонда жиноят содир килинмайдиган бирор бир сола колмаган бўлса керак, аммо милиция хизматчиларининг ўзи барча жиноятчилардан олдинда туриши гайритабиий нарса. Мана яна бир мисол.

Шу йил август ойи бошларида Шахрисабз туман Танкас кишлоги профилактика инспектори Жўраев Урал ва Бекзод исмлик яна бир милиционер Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан наркотик моддалар билан савдо килаётганда кўлга олинди. Хозир улар Бухородаги махсус хукук тартибот идоралари ходимлари учун мулжалланан хибсхонада сакланмокда. Факат, вокеа тафсилотлари оммага ошкор килинганича йўк. Килинмаса хам керак. Ахир бу факт - шундок хам беобрў бўлган мамлакат милициясининг янада обрўсизланишига хизмат килади-ку.

19:30 - Ислом Каримов шахарга чикди

Кеча Ўзбекистон президенти Ислом Каримов осмон ва ерда хавфсизлик чоралари кўрилган шароитда шахарга чикиб, Мустакиллик куни олдида пойтахтда ишга туширилган объектлар билан танишди. Бунда Каримовга унинг таянчлари - Ички ишлар вазири Алматов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Иноятов, шунингдек, Тошкент шахар хокими Шоабдурахмонов ва бошкалар хамрох бўлди. Ўзбекистон телевидениеси президент борган жойларида атрофидаги лаббайгўйларга берган ва улар окизмай-томизмай блокнотларига ёзиб олган «фойдали» маслахатлари ва фикрларидан халкни хам «бахраманд» килди.

Шу куни Ўзбекистон давлат рахбари 6 млн. АКШ доллари микдорида маблаг сарфлаб курилган, 20 йил ичида МДХ мамлакатлари орасида бунёд этилган ягона тасвирий санъат маскани - Тасвирий санъат галереясига хам борди. Бу ерда унинг Мустакиллик майдонида Тошкент зилзиласидан кейин курилган энг баланд маъмурий бинони хам бузиш нияти борлиги хакида айтганлари кўпчилик тошкентликларни ажаблантирган бўлса, ажаб эмас. У бундай деди (матн парчаси тушунарли бўлиши учун сал тахрир килинди):

«Бинони расво килиб куришган. 19 каватли бу бинони энди нима килишни билмай ўтирибмиз. Ер устидаги кисмини кўряпмиз. Ер ости кисмига карасангиз, худди шунча кават пастга кетган. Соглом фикрловчи одам хам билмайдики, бу бинонинг нима учун курилганини... Зилзила хали хаёлдан кўтарилмаган бир вактда шундай бинони куриш кимнинг аклига сигган... Бундан буён биноларнинг энг баланди 14 каватдан юкори бўлмасин».

Амри подшо вожиб дейдилар. Келгусида бинолар, эхтимол, 14 каватдан юкори килиб курилмас. Лекин бундан юкори ва мустахкам пойдеворли килиб курилганини бугун амри вожиб дея бузавериш аклданмикан? Ахир Мустакиллик майдонида Сенат ва Конституциявий суд биносини куриш учун илгари "Хукумат уйи" деб аталган мустахкам бино якингинада катта кийинчиликлар билан кўпорилгани, яъни миллион-миллион маблаглар совурилгани озми?

Мустакил журналистга газета чикариш хукуки берилмади

Фаргоналикларга иктисодий масалахатлар беришга ихтисослашган «Мавлоно» илмий-маърифий фирмаси директори, мустакил журналист Маъруфжон Абдурахмонов якинда Фаргона шахар хўжалик судига Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Фаргона вилоят худудий бошкармаси устидан даъво аризаси киритган ва унда даъвогар ўз фаолиятини матбуот воситасида кенгайтириш максадида чикармокчи бўлган иктисодий йўналишдаги "Жиддий гаплар" газетасини матбуот ва ахборот бошкармаси рўйхатдан ўтказишни бир неча ойдан бери асоссиз равишда пайсалга солиб келгани ва, нихоят, бутунлай рад этгани хакида шикоят килган эди.

Фаргонадан хукук химоячилари берган хабарга кўра, 26 август куни мазкур ариза бўйича Фаргона матбуот ва ахборот бошкармаси устидан суд жараёни бўлди. Судда жавобгар томон номидан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги вакили Абдунаби Келдиёров ва вилоят худудий бошкармаси бошлиги Фарход Хошимов газетани рўйхатдан ўтказиш учун топширилган хужжатларда камчиликлар борлигини, гўё бир кишининг газета чикаришга хаки йўклигини ва даъвогарнинг олий журналистик маълумот олмаганини важ килишди. Даъвогар М.Абдурахмонов эса Ўзбекистон Конституцияси, ОАВлар тўгрисида 1997 йили кабул килинган ва бошка конунлар унинг тарафида эканини, гарчи журналистика сохасида олий маълумотли бўлмаса-да, лекин бу сохада катта тажрибага эгалигини, агентлик ходимлари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол килаётганларини таъкидлади.

Хуллас, суд ишни кўриб (тўгрироги, кўрмасдан) даъвони очик колдириш, яъни даъво аризасини кониктирмаслик хакида ажрим чикарди ва даъвогарнинг 5 кун ичида апелляция тартибида юкори инстанцияга мурожаат килиши мумкинлигини тушунтирган.

17:00 - Водий «Бирлик»чиларининг йигилиши

29 августда Кўкон шахрида «Бирлик» Партиясининг Фаргона водийси ташкилотлари рахбарларининг йигилиши бўлди. Бу ерда партиянинг Андижон, Фаргона, Наманган вилоятлари раис ва раис ўринбосарлари хамда Фаргона вилоятидаги шахар ва туман ташкилотларининг рахбарлари, жами 30 киши тўпландилар.

Йигилишнинг кун тартибидаги асосий масала – «Бирлик» Марказий Кенгашининг шу йил 26 майда партияга янги аъзолар жалб килиш хусусида кабул килган карорининг кандай бажарилишини ўрганиш эди. Партиянинг вилоят рахбарлари берган маълумотларига кўра, охирги ойда партияга Андижон вилоятида 2000, Фаргона вилоятида 1125, Наманган вилоятида 350 нафар янги аъзо кабул килинган.

Мажлисга рахбарлик килган «Бирлик» раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймонов бу ракамлар Марказий Кенгаш кароридаги режалар яхши бажарилмаётганини кўрсатмокда, деди ва сентябрь ойи ичида аввалдан режалаштирилган ишларни битиришга чакирди. Эслатиб ўтамиз, Марказий Кенгаш карорига кўра, партияга водий бўйича 10 минг янги аъзо (Фаргона ва Андижон вилоятлари - 4 мингдан, Наманган - 2 минг) жалб килиш кўзда тутилганди.

Йигилишда катнашган партия раисининг ўринбосарлари Пўлат Охун ва Исмоил Дадажон бу ишларни бажариш учун партия рахбариятидан кандай талаблар борлигини сўрашди ва имзо йигиш жараёнидаги тажрибаларини бошкалар билан ўртоклашиш лозимлигини таъкидлашди. Пўлат Охун партиянинг вилоят, шахар ва туман ташкилотлари рахбариларига килаётган ишлари учун Марказий Кенгаш номидан миннатдорчилик билдириб, келажак ишларида муваффакиятлар тилади.

Исмоил Дадажоннинг таклифи билан, одамларга «Бирлик» Партиясини танитиш максадида, кичик хажмдаги буклетчалар чикаришга келишилди. Бу иш билан шугулланишни Исмоил Дадажон ўзи зиммасига олди.