22 April 2023
16:07 - Ўзбекистон ва Озорбайжоннинг диктаторлик давлатлари аҳмоқлик кластери шаклида иш олиб боришмоқда. "Ҳаракат": Кластер нима ўзи?
Кластер - маълум бир ҳудудда ўзаро боғланган ҳолда фаолият олиб бораётган ширкатлар гуруҳидир. Аммо, маълум бир йўналишда биргаликда иш қилаётган давлатларни ҳам кластер дейиш мумкин.

Ўзбекистондаги қўғичоқ ахборот воситалари бугун тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистон Инвестициялар, Саноат ва Савдо Вазири Лазиз Қудратов 20 апрель куни Боку шаҳрида Озарбойжон Иқтисодиёт Вазири Микайил Жаббаров билан учрашув ўтказибди.

Бу иккала давлат бир турли даҳшатли диктатуралар эканлигини ҳисобга олсак, бу икки давлатни “аҳмоқона диктаторлик кластери” дейишга ҳаққимиз бор.

Бу кластернинг аҳмоқлиги шундаки, бу икки вазир Озарбойжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида тўлиқ ишлаб чиқариш циклидаги пахта-тўқимачилик кластерлари яратиш бўйича келишувга эришишганмиш. Эй аҳмоклар, Ўзбекистонда биронта ривожланган пахта-тўқимачилик кластери йўқки. Бизда аҳоли қуллардек ишлаб пахта етиштиради, кейин пахтанинг асосий қисми ўта арзон нархда чет элларга сотиб юборилади.

Бизда Тошкентдаги СССР замонида яратилган Текстиль Комбинатдан ташқари биронта кўзга кўринадиган текстиль ширкати йўқ. Биздан тажриба олинадиган биронта соҳа йўқ. Қулларча пахта етиштириш соҳасидан бошқа.

Шундай экан, бу икки диктаторлик пахта-тўқимачилик соҳасида ҚАНАҚА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШМОҚЧИ? Бунга бу диктаторликларнинг ақли ҳам етмайди, чунки, бутун ақллари ўз халқларини талаш билан банд.

Бу ва бу каби минглаб муаммоларнинг ечишнинг йўли – демократия ва демократик сайловлардир. Бу икки давлат эса, диктатура ичида. Демак, бу икки халқнинг асосий мақсади бу давлатлардаги икки диктатурани қурол кучи билан эмас, демократик йўллар билан ҳокимиятдан улоқтириш бўлиши керак. Шундай бўлади, бу икки мамлакатдаги халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари ҳокимиятга келишади, ана ўшанда аҳмоқлик кластерлари эмас, ҳақиқий кластерлар ва ҳамкорлик ташкилотлари тузилади.