13 April 2023
15:18 - Статистика Агентлиги 2023 йил 1 апрель ҳолати бўйича, Ўзбекистоннинг, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг доимий аҳоли сони рўйхатини эълон қилди
Бу рўйхатга кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллион 197 минг 781 киши экан.

Қаранг, жуда қизиқ, Самарқанд вилоятида доимий аҳолининг сони 4,1 миллион кишига чиқибди, бу вилоят аҳоли сони бўйича биринчи ўринда, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида доимий аҳолининг сони 3,9 млн ва 3,4 млн киши бўлиб, улар 2-чи ва 3-чи ўринда эканлар.

Қуйида Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларнинг доимий аҳолиси рўйхатини кўринг:

- Андижон вилояти – 3,3 млн киши;
- Наманган вилояти – 3 млн киши;
- Тошкент вилояти – 3 млн киши;
- Тошкент шаҳри – 2,9 млн киши;
- Сурхондарё вилояти – 2,8 млн киши;
- Бухоро вилояти – 2 млн киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 1,9 млн киши;
- Хоразм вилояти – 1,9 млн киши;
- Жиззах вилояти – 1,4 млн киши;
- Навоий вилояти – 1 млн киши;
- Сирдарё вилояти – 900,9 минг киши.