12 April 2023
16:37 - Юсуф Жума: УЛУҒ ТАНГРИМ БОШИМДАДИР, БОШИМ УЛУҒ ТАНГРИМДАДИР!!!…
(Ўрислар Москвада масжид қуришга қарши
чиққанлари боис ёзилган нарсалар)

Сенинг ўчингни оламан,
Олтин Ўрда, Олтин Ўрда!
Очун ичини оламан,
Олтин Ўрда, Олтин Ўрда!

Туроннинг боласидирсан,
Ўғизхон даласидирсан,
Кўзимнинг косасидирсан,
Олтин Ўда, Олтин Ўрда!

Эсинг қайда - тожинг қайда,
Нечун еринг майда - майда?! -
Элларинг бичилган - ахта,
Олтин Ўрда, Олтин Ўрда!

Биламан - ер юзи - ерим,
Пешонамга битган Бирим.
Ўзи - тўрим, Тангрим - тўрим,
Олтин Ўрда, Олтин Ўрда!

Дўст - душманни саралайман,
Ёвларингни поралайман,
Борлиқ - Боримдир - қамрайман,
Олтин Ўрда, Олтин Ўрда!

Тиклайман, қўллар БируБор,
Ҳар бир ғиштинг - номусу - ор,
Ердан - Ўзигача пойдор,
Олтин Ўрда, Олтин Ўрда!!!

2023 йил,11 апрель.

* * * * *

Ернинг юзи - отларимнинг
Энг қадимий ўтлоқлари.
Қоракўлнинг қишлоқлари,
Бойкентимнинг қишлоқлари,
Қорачуқнинг қишлоқлари!

Отимдан тўраган отлар -
Биялари, тойчоқлари.
Тангри кўшкига кўчганда
Шулар бўлган учоқлари.

Тангрим мендан рози бўлсин!
Бошимдадир ардоқлари!
Ўзи берган - бутун очун -
Қорачуқнинг қишлоқлари!

Осмон ости - сурувларим
Ўтлайдиган яйловларим.
БируБорнинг ёғдусига -
Ўғизхонга сийловлари.

Инсоният - чўпонларим,
Молбоқар,отбоқарларим.
Ернинг юзи - Жонқандимнинг -
Бойкентимнинг қишлоқлари!

Қорачуқ - Ўзининг иши,
Майлим унинг майлидадир.
Улуғ Тангрим бошимдадир,
Бошим Улуғ Тангримдадир!!!

2023 йил, 10 апрель.

* * * * *
Тушунтириш:

1.“Очун” сўзининг маъноси “олам”дир.
2.Жонқанд - жон - бойлик, қанд - шаҳар, Бойкентнинг биринчи оти.
3.Қорачуқ - бутун дунёни қамраган юртимизнинг оти - Улуғ Ўғизхон қурганлар -
арвоҳларига Улуғ Тангрининг олқишлари ёғилсин!!!