10 March 2023
03:11 - Ўзбекистонда даҳшатли масхарабозлик: Шакат Мирзиё янги сайлов тизимига ўтишни таклиф қилибди, демак, шундай бўлади! Лекин, “Ҳаракат”нима дейди?

Ўзбекистонда даҳшатли масхараболик: Шакат Мирзиё янги сайлов тизимига ўтишни таклиф қилибди, демак, шундай бўлади! Лекин, “Ҳаракат”нима дейди?

Мамлакатимздаги дикатуранинг ўйинчоғи бўлган оммавий ахборот восталари хабар қилишича, Президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё 6 март куни депутатлар билан учрашувда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун АРАЛАШ САЙЛОВ ТИЗИМИГА ўтишни таклиф қилибди.

Маълумки, аралаш тизимга пропорционал ва мажоритар тизимлар киради. Мандатларнинг бир қисми пропорционал тизим, яъни, партиявий рўйхатлар бўйича, иккинчи қисми эса мажоритар тизим, яъни номзодга овоз бериш бўйича тақсимланади.

Яъни, мажоритар сайлов тизимида кўпчилик овоз олган номзодлар сайланади, пропорционал сайлов тизимида эса сайловчилар аниқ бир шахсга эмас, балки танлаган партияларига овоз берадилар.

Аммо, Шавкат Мирзиёнинг таклифида депутатларининг неча фоизи пропорционал тизими бўйича, неча фоизи мажоритар тизим бўйича сайланиши айтилмабди. Шундай муҳим таклифда бу фоизлар айтилмагани масхарабозликдир.

Бироқ, кеча ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг йиғилишда ҳам, фоиз масаласи умуман тилга олинмаган, бироқ ҳеч қандай қарор ҳам олинмаган.

“Ҳаракат”: Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, аралаш сайлов системасига ўтиш таклифи ижобий воқеадек кўринади. Аммо, ростдан ҳам бундай сайлов сиёсий партияларнинг ролини оширишига одамлар ишонишадими? Қонунчилик Палатасининг йиғилишида бу масала ҳам муҳокама қилинмагани масхарабозликнинг давоми-ку!

Қонунчилик Палатасида биронта ақли расо депутат бўлганда эди, ҳаммани Шакат Мирзиёнинг аралаш сайлов тизимига ўтиш таклифини жиддий муҳокама қилишга чақирган бўлади.

Ҳар қандай қарор ёки қонун мавжуд шароитдан келиб чиқаб, қабул қилиниши керак.

Ҳозир расман рўйхатдан ўтказилан сиёсий партиялардан биронтаси аҳоли ичида ҳеч қандай обрўга эга эмас, ҳеч кимнинг бундай партияларга ишончи йўқ. Ҳақиқий демократик партиялар, масалан, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси, ҳалигача руйхатдан ўтказилагани йўқ, у партия биронта сайловда ўз номзодарини ҳам кўрсатолмади.

Лекин, аҳоли ичида норозилик ортмоқда, диктаторлик режимнинг ҳам обрўси чуқурликка тушиб бормоқда. Демак, мустақил сиёсатчилар қўғирчоқ партияларсиз ҳам, ўзларига ишонганларнинг кучи билан ўз номзодларини кўрсатоладилар ва Ислом Каримов замонидаги сайловларда Шовруқ Рўзимород, Жаҳонгир Муҳаммад кабилар ғолиб чиқа олгандилар-ку.

Буларни яхши тушунаётган Шавкат Мирзиё мустақил сиёсатчиларнинг йўлини тўсиш учун ва гўёки қўғирчоқ партияларнинг ролини ошириш учун АРАЛАШ САЙЛОВ ТИЗИМИ яратмоқчимиш. У бундай тузим яртаолса, Олий Мажлис ва бошқа органларга бундан кейинги сайловларда қўғирчоқ партиялар учун сохта овоз тўпланаш осонлашади. Бу партиялар танлаган депутатлар Шавкат Мирзиёнинг ҳозиргидек қулллари бўлиб юраверишади. Юртимиз даҳшатли қолоқлик ва қашшоқликда қолверади.

Шундай экан, авваламбор ҳозирги Олий Мажлис Шавкат Мирзиёнинг бу таклифини рад этиши керак. Акс ҳолда, юртимиз даҳшатли ҳолда қолверади.

Ҳеч сўзсиз, вақти келади, ҳақиқий демократик партиялар рўйхатга олинади, демократик сайловлар ўтказилади, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва у каби замонавий партиялар Ўзбекистонда бошланадиган демократик жараёнларни давом эттирадилар.

Ҳаммани Ўзбекистонни муҳташам митинглар билан мустақилликик қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва бошқа миллатпарварлар ташкилотларни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.