09 March 2023
18:58 - Ўзбекистонда ҳали бўлмаган, аммо яқинда бўладиган воқеалар ҳақида хабарлар

1. Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 18 март (шанба)га тўғри келади ва IV чорак 27 март кунидан бошланади. Яъни, мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2. Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида парламентдаги сенаторлар сони 100 тадан 65 тага қисқартирилиши маълум қилинди. Бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади. Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага камайтирилади.

3. Конституциявий қонун лойиҳасига айни бир шахснинг сурункасига 2 муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда.

Бу лавозимларга Президент, Сенат раиси, ҳокимлар, Бош прокурор, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашининг раислари; ҳокимлар, Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари, Марказий Сайлов Комиссиянинг раиси, бош прокурор ва бошқалар киради.

4. 11 март куни Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бу ишларга 1,3 млрд сўм сарфланади. Шунингдек, 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 2 млрд сўмдан кўпроқ моддий ёрдам кўрсатилади.

Хуллас, шунқа хабарлар.