24 February 2023
22:33 - Ўз миллатининг душмани, диктатор Рамзон Қодиров ўзига Чеченистон Қаҳрамони унвони берибди. Аммо у диктатор Шавкат Мирзиёнинг куёвлари билан дўст. Шу билан тожик аслли Шавкат Мирзиё ҳам ўзбекларнинг душмани эканлиги яна исботлаб берилди
Маълумки, Доғистоннинг ҳақиқий фарзандлари 1991 йил 6 июнда ўз мамлакатларини Россиядан мустақил деб эълон қилгандилар. Аммо, хоин Аҳмат Қодиров Россиянинг қўли билан 2003 йили 5 октябрда президент бўлиб олди ва 2004 йили 8 майда террористик акт билан ўлдирилди. Аммо, Аҳмат Қодиров замонида кабул қилинган янги конституцияга мувофиқ Россиядан мустақиллик йўқ қилинганди.

Тўғри, Аҳмат Қодировнинг ўғли Рамзон Қодиров отаси Чеченистон Президенти бўлган йилларда, ўз ифлослигини кўрсатиб Россия милициясида катта лавозимларда ишлаган, россияпарварлигини намойиш қилган эди.

Чеченнистоннинг миллапарварлари мустақилликдан ҳам воз кечган, душманлик йўлига ўтган Аҳмат Қодировни ўлдириб ташлашгач, унинг ўғли Рамзан Қодиров шахсан Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, Россияга ва Путинга содиқлини изҳор этгач, уни 2006 йилда Президент қилиб қўйдилар. Аммо, кейин яна Путиннинг буйруғи билан Рамзан Қодиров Чеченистонда ўзи ўтирган президент лавозимини йўқ қилди ва ўзини Чеченистон Раҳбари деб эълон қилди.

Айнан шу сотқин Рамзон Қодиров Чеченистоннинг мустақилиги учун курашганларни, жумладан Чеченистоннинг мустақиллиги учун куршган афсонавий қаҳрамон Шамил Басаевни 2006 йилда йўқ қилиш учун юборилган русларнинг махсус отряди билан бирга бўлди ва Шамил Басаев ўлдирилди.

Кейинчалик Рамзон Қодиров ўз табиати билан ўзига ўхшаган Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиёнинг куёвлари билан дўстлашди ва ҳатто Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиё билан ҳам учрашди.

Россия Украинага қарши уруш бошлагач, ифлос Рамзон Қодиров айнан Россияни қўллаб қувватлади. Ҳозир бутун дунёнинг демократик давлатлари уни миллат сотқини, Путиннинг малайи деб аташади.

Мана шу миллат душмани, гўёки Чеченистоннинг раҳбари Рамзон Қодиров, бугун ўзига Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони бергани хабарларда айтилди.

Диктаториликда ва Россия Президенти Владимир Путинга малайлик қилишда Рамзон Қодиров каби бўлган Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоқ ахборот воситалари, Қаҳрамонлик унвони ҳақидаги хабарни мамнуният билан эълон қилмоқдалар.