24 February 2023
02:26 - Сафдошимиз Носир Зокир сиёсатшунос Олимжон Тўхтаназаровнинг мақоласини юборди: “Судьялар тўлиқ тергов органи измида қоляпти”
Олимжон Тўхтаназаров ўз мақоласида айтишича, “Этни жунжиктирувчи статистика” ҳақида гапирган Наманган Вилоят Суди раиси лавозимига тайинланган Алишер Усмонов адвокатлар билан учрашувда судьялар ҳамон тергов органи измида экани, суд амалда жазоловчи функциясини бажараётганини эътироф этибди.

Суд раисининг айтишича, 2022 йилда Наманганда жиноят ишлари бўйича судларга қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашни сўраб 2029 та ҳукумат хизматчилари илтимоснома киритишган. Шундан 2024 та ёки 99,75 фоиз (!) илтимоснома қаноатлантирилган.

Бошқа вилоятларда ҳам аҳвол тахминан шундай, нари борса бир фоиз ортиқ ёки кам бўлиши мумкин. Республика бўйича эса 97,8 фоиз ҳолларда судлар қамоқни эҳтиёт чораси деб тайинламоқдалар, деб Алишер Усмоновнинг сўзларини келтирмоқда advokatnews.uz нашри.

Алишер Усмонов буни “этни жунжиктирувчи статистика”, дея баҳолабди. “Ҳа, қиладиган иш ҳали кўп. У “Очиғи, биз чинакам одил судлов тизимини қуриш йўлининг бошида турибмиз холос”, дейишгача борибди.

Вилоят суди раисининг ушбу гаплари шунча йиллардан буён ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижа бераётганини жиддий савол остида қолдирибди.

Маълумот учун, Президент маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаган Алишер Атаханович Усмонов 2022 йилнинг декабрида судьялик лавозимида бўлишининг навбатдаги ўн йиллиги битган, аммо яна беш йил муддатга Наманган Вилояти Суди раиси этиб тайинланганди.

Лекин, Судялар ичида тўғри ва бор гапни айтгани учун раис Алишер Усмоновга қойил қолиш керак, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Ҳозир эса, Ўзбекистонда демократия бўлмагани учун, президент-диктатор Шавкат Мирзиё билган ифлослигини еб ётибди.

Ҳа, Суд системаси адолат йўлига ўтмагунча, бизда демократия бўлмайди. Катта қамохонада ўтираверамиз.

Кўриниб турибдики, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилоят ва туман ҳокимларидан демократик сайловлар йўли билан қутилишлари керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Ҳозир мухолифатда бўлган демократик партиялар ҳокимиятга келгандан кейингина фундаментал ислоҳатлар бошланади.

Ҳа, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, ички сотқинлар туфайли кучини йўқотган демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малайи бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган диктатурадан қутиламиз.

Ҳозир бизда демократияни ривожлантириш масаласи, “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ташқари, ҳеч қаерда умуман тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди.

Демократия бор жойда ҳокимиятга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади, коррупция ва порахўрлик кескин камаяди. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.

Қани, ўзбек халқи, Шавкат Мирзиёни демократия йўлидан кетишга мажбур қилсин ва “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини қўллаб қувватласин!