21 February 2023
05:38 - Яна масхарабозлик: Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганмиш. Ҳамкорлик бормиди ўзи?

Мисрга гўёки расмий ташриф билан келган Ўзбекистоннинг президент-диктатори Шавкат Мирзиё бугун Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий иштирокида ўтказиладиган делегацияларнинг йиғилишида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва уларни янги, кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқиш истиқболларини муҳокама қилишганмиш.

Айтиш керакки, шу пайтгача Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатлари билан арзимган муносабатлар бор эди, бу давлатлар Ўзбекистонда кичкинагина корхоналар очиб беришаганди. Ҳар доим Ўзбекистоннинг бу каби давлатлар билан муносабатлар яхши эканлиги, муносабатларни янада риволантириш устида иш олиб борилаётгани ҳақидаги масхарабозлик руҳидаги ёлғон хабарлар Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситаларида тарқалиб турарди.

Шавкат Мирзиё Сингапур ва Миср каби давлатларга тарихий ёдгорликларни тамоша қилиш ва баҳона билан дам олишга бораётганини “Ҳаракат” Агентлиги ўз хабарларда айтган эди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Мисрда ики мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун иш олиб борилаётганЎзбекистондаги хабарлар хўжа кўрсинга тарқатилаётганди.

Мана энди мамлакатимизда навбатдаги масхарабозлик руҳидаги Ўзбекистон-Миср алоқаларини риволантириш ҳақида навбатдаги масхарабозли хабари тарқатилди.

Қуруқ гаплардан иборат Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда айтилишича, Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ўртасида музокаралар бўлиб ўтибди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, ўзаро муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олишганмиш.

Сиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари музокараларнинг асосий мавзулари бўлганмиш.

Президентлар Мисрнинг “Назар-2030” стратегик режаси ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бир-бирига ҳамоҳанг эканини қайд этишганмиш.

Ўзбекистон раҳбари Миср президентини Иқлим ўзгариши бўйича СОР-27 халқаро саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Музокаралар чоғида етакчилар икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, кенг сиёсий мулоқот фаоллашгани, БМТ, ИҲТ, ШҲТ ва Қўшилмаслик Ҳаракати каби халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро кўмаклашилаётгани, парламентлараро алоқалар жадаллашганини мамнуният билан қайд этишганмиш.

Томонлар коррупцияга, хавфсизлик соҳасидаги замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишдан, Афғонистонни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдиришганмиш.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилибди. Президентлар Ўзбекистон-Миср ишбилармонлик тадбирларининг якунларини юксак баҳолашибди.

Учрашув очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтганмиш, Шавкат Мирзиё Абдулфаттоҳ ас-Сисийни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этганмиш. Хуллас, Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорлик давом этганмиш ва энди бу мамлакталар бир-бирларига ёрдам беришармиш. Булар ҳаммаси ёлғон гаплар. Маълумки, Мисрнинг киши бошига Ялпи Ички Муҳсулот ҳажми, қашшоқ Ўзбекистондан ҳам оз.

Нима энди, қашшоқлар бирга ишлаб, қандайдир ютуқларга эришишадими? Йўқ, бундай бўлолмайди. Демак, Шавкат Мирзиё у ерга дам олиш учун ва тарихий ёдгорликларни тамоша қилиш учун борган бўлса керак.

Расмда – Миср ва Ўзбекистон президентлари делегациялар учрашувида.