17 February 2023
23:12 - Шавкат Мирзиё масхарабозликларини давом эттирмоқда, энди Бухорода

Ўзбекистоннинг президент-диктатор-вайсақичиси Шавкат Мирзиё бир неча кун аввал Жиззахада 3 та янги корхонанининг асосларини яратишда қатнашган ва оламшумул ваъдалар берган ди. Бу корхоналарда бир неча минг кишига иш топилиши билан мақтанган эди.

Бугун у Бухорога бориб, саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди ва 6 та янги корхонанинг ишга туширилишида иштирок этиб, бу корхналар 3,5 кишини иш билан таъминлашини гапирибди.

Ўзбекистоннинг дабдала аҳволи вилоятларда бир нечталаб корхона очиш, ҳар бир вилоятда бир неча минг кишини иш билан таъминлаш ўзгармайди, ҳеч қанда катта натижалар бермайди.

Чунки тахминан1 миллион ўзбекистонлик Россияда мардикорлик қилиб ўзини ва оиласини боқиб, Ўзбекистон бюджетига ҳисса қўшмоқда. Буни ўзгартириш керак.

Ҳа, Ўзбекистон фундаментал ислоҳатлар қилмаса, биринчи навбатда демократияга ўтиб, демократик сайловлар ўтказмаса, ҳеч қанди катта ўзгаришлар бўлмайди, ғариб аҳволда юраверамиз.

Жиддий ижобий натижаларга эришиш учун авваламбор демократик мухолифат партиялари, биринчи нвавбатда, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йўлига қўйилган зўравонлик тўсиқлари олиб ташланиши ва бу партиялар сайловларда иштирок этиш ҳаққига эга бўлиши керак. Халқимиз бу каби тушунчаларни билиши ва катта ўзгаришларга замин тайёрлаш ҳақида ҳам ўйлаб, “Бирлик” каби партияларга ўзи ишонган одамларни қўшилиши устида ҳам ишлаши керак. Акс ҳолда, аҳволимиз дабдалалигича қолверади.