17 February 2023
11:42 - Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти йиллик ҳисоботини эълон қилди

3.Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти йиллик ҳисоботини эълон қилди

16 февраль куни “Эзгулик” Жамияти АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида мамлакатда инсон ҳуқуқларига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. Тақдимотда БМТ, ЕХҲТ, USAID, Жаҳон Банки сингари халқаро ташкилот вакиллари ҳамда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Польша, Япония сингари 20 дан ортиқ давлатнинг дипломатик корпус ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.

Тақдимотни очиб берган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеникка кўра, “Эзгулик” ўзининг йиллик маърузаларини тизимли равишда тақдим қилуб борувчи ягона мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотидир. АҚШ элчихонаси “Эзгулик”нинг бундай шарафли ишини доим қўллаб келган. Шунингдек, АҚШ ҳукумати учун инсон ҳуқуқлари масаласи устивор мақсадлардан биридир.

Йиллик ҳисоботни тақдим қилган жамият раҳбари Абдураҳмон Ташанов (расмда) ҳам билдиришича, ҳисобот бу йил инсон ҳуқуқларининг 4 йўналишини ўзида акс эттирди: сўз эркинлиги ва плюрализм, диний эркинликлар, қийноқлар ва маиший зўровонлик.

“Эзгулик” кам ресурсларга эга, унчалик катта бўлмаган жамоат ташкилотидир. Унинг тадқиқотларида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари бузилишларига оид факт ва далилар ўрин олган. Жамиятнинг Марказий Бошқаруви ҳамда унинг вилоятлардаги бўлимларига йил давомида 6 минг 796 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти суд-ҳуқуқ тизимига оиддир” дейди Ташанов.

“Эзгулик” фаоллари тақдимот давомида сўз эркинлиги, диний эркинликлар ва қийноқлар соҳасидаги вазиятга батафсил тўхталишди. Дипломатларнинг бу борадаги саволларига атрофлича жавоб қайтаришди.

Жамият матбуот хизмати хабарига кўра, тадқиқотнинг инглиз тилидаги варианти эълон қилинган. Унинг ўзбек ва рус тилларидаги версиялари техник имкониятлар туфайли яқин орада нашрларда чиқарилади.

Нима ҳам дердик, оққан дарё оқаверади. “Эзгулик” аввалдан бундай жиддий ишлар билан шуғулланиб келган ва дўстларимизга омад тилаймиз. Тадқиқотнинг ўзбек тилидаги шакли қўлимизга тушиши билан уни эълон қиламиз!