17 February 2023
01:39 - Сафдошимиз НОСИР ЗОКИР юборган Орзиқул Раҳимовнинг турли фикрлар ҳақидаги мақоласи

Орзиқул Раҳимов (расмда): "Озодлик" суриштирувларидан кейин баъзилар асосий муаммо бир томонда қолиб, сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни муҳокама қила бошладилар. Уни фикрларини берганим учун мени хатто адвакатликда ҳам айблашди. Айтиб қўяй, мен журналистман. Турли каналларда берилган мақола ва муносабатларни, хатто ўзим ҳақимдаги салбий фикрларни ҳам ижтимоий тармоқ фаоллари ҳукмига ҳавола этаман.

Уларни баъзиларига ўзим қўшилмайман ҳам. Мақсадим одамларни фикрлашга чорлаш. Фикрлар ҳилма ҳиллиги орқали ҳақиқат рўёбга чиқади. Бундай имконият илгари бизда бўлмаган.

Қуйида ҳам Камолиддин Раббимов ҳақидаги фикрларни ҳукмингизга ҳавола этаман. Бемалол муносабат билдиринг.

* * *

Музаффар Амаки Nosir Zokir, Раббимовнинг адвокатига ўхшаб қолябсиз, чексиз ҳимоявий постларингиз билан. Раббимовни а қилиб қўйганини тан олинг. Нима эмиш?

Телефонларни топшириб вазирни олдига камерасиз кириш бу нормал ҳолат экан... Оқни қора деса - нормал одам буни қабул қилмайди. Сиз қабул қилябсиз нимагадир. Холис бўлинг. Раббимовга бўлган шахсий симпатиянинг мавриди эмас ҳозир. Халқ мулки ҳақида гап кетаябди.

* * *

Камолиддин жуда илмли ўткир таҳлил қилаоладиган сиёсатшунос, уни танқид қилганлар фикрига қўшилмайман, у доим вазминлик билан илмий терминлар билан ва юксак маданият билан босиқ холда гапиради, эмоцияларга берилмайди, балки шунинг учун баъзи одамларга ёқмас, бироқ буни камчилик деб бўлмайди, бугунги мураккаб сиёсий даврда Камолиддинга ўхшаганларнинг ўрнини жуда мухим деб биламан, Камолиддин Раббимов сизга омад ёр бўлсин дўстим...
Жуматурди Ғиясов.
* * *
Қойил қолдим, лекин! Икки кун аввалги мақоласидан 180 градусга бурилиб олди!
Бахтиёр Олломурод.
* * *
Ўзи фаолларимиз кам,шуларни ҳам кўп кўряпмиз.
"У сотқин,У хоин,уни францияга хайдашимиз керак" деган гаплар.

Кучли экансан, Раббимовга эмас хукуматга бирор бир фикр билдир, қўлингдан келса.
Бирлашаолмаймиз бу туришда.
Адҳам Нусратуллаев.

* * *

Men neytral demagan bòlardim! Ochiqchasiga bòlmasa xam xukumat tarafini yoqlayapti, "vaziyat xalq òylayotganiday achinarli emas ekan" degan iqtibosidan shunday tushundim!
Музаффар Ҳошим.

* * *

Ассалому алайкум азизлар, агар Комоллдини алдашмаган бўлса у айтган сўзларга ишонаман чункий у сотиладиган инсон эмас, у билан шахсан таниш бўлмасамда, кўп йилардан бери сиёсатда тутган йўлини яхши биламан. Ўзбекнинг мард инсонларидан бири, унга омад тилайман.
Туркистоний Туркий.

* * *

Холис айтсам, кимни кимлигини халқ билиб бўлди. Кечаги Озодназар хаммасига ойдинлик киритди! Рафаэл Сатторовга ўхшаган шарҳловчилар бор бўлсин! Яқинда Ласлеттни хулосалари ҳам чоп этилади. Кўрамиз шунда буқаламун нима деркин!
Абдулҳай.

* * *

Раббимов вазирни жавобини айтди. У пракурор ёки ДХХ хизматчиси эмас. Ўзини ваколати доирасида сўраб суриштирди. Эътибор беринг у, "Ё "Озодлик" ёки вазирлик ёлғон гапираяпди" деди.
Раҳимжон Ҳасанов.

* * *

Камолиддин имконият даражасида ишлаяпди. Ўзини ақилли ҳисоблаётганлар келиб ўртага чиқиб чигалликларни очсин. Халққа қолаверса ҳукуматга ёрдам берсин. Панада туриб, ўзини ҳақиқий номини яшириб, шовқин солиш, оз бўлсада ишлаётганлардан хато камчиллик топишдан осони йўқ. Камолиддин қила олмаган бўлса, сиз қилинг.

* * * * * * *