14 February 2023
14:46 - Юсуф Жума: ОЗОДЛИК ВА ВВС РАДИОЛАРИ ЭНГ КАМИДА ЭЛДАН КЕЧИРИМ СЎРАШИ ШАРТ… НОМУС - ЕТАРЛИ ЭРК - ЧИНАКАМ ТОЛЕ…
Неча зарурат аро қолғон чоғи,
Чин демас эрсанг, дема ёлғон доғи…
Мир Алишер ҳазратларидан.

Озодликнинг газ бўйича суруштуруви,шубҳасиз,
яхши иш,шубҳасиз,чет эллик журналистларининг иши.
Вале, энг катта камчилиги - янглиши -
ҚИРҚ МИЛЛИАРД ДОЛЛЕР САРФЛАНИБ,
ГАЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КАМАЙДИ деб
нотўғри хулоса чиқарилган.
Гарчи ҳужжатларда шундай ёзилган бўлса ҳам.
Қирқ миллиарднинг катта қисми пул бўлиб
Кремлга оққан.

Бироқ газ бир неча карра кўпайтирилган,
қанча газ чиқиши КГБга - Кремлга аён,
сотқин Мирзиёев ҳам яхши билмайди,
лекин дунёни алдаш учун шундай қилишга,
солиқдан яширишга келишилган…
Ўзбекистондан 37 миллиард эмас, юз
миллиарддан ортиқ газ олинмоқда.
ГАЗПРОМ сотаётган газнинг қарийиб жами
Марказий Осий (М.О.) гази.

М.О.да ер ости ҳам Оролдай бўлмоқда,
лаънати сотқин Ш.М.тезлаштирмоқда.
Тангри сақласин, шундай зилзилалар бўлиши
мумкинки, Туркиядаги зилзили ҳеч нарса бўлиб қолади…
Улуғ Ҳабиб Абдулла Ўрта Осиё газини фақат
Ўрта Осиёда ишлатиш шарт, четга чиқса,
газ ўрнини тўлдиришга сув етарли эмас,
зилзилалар юз беради - деган учун ўлдирилган…

Эй лаънати авлодлар!
Кўзинггизни очинг!
Юртни асранг!
Ўриснинг кетини тозалаб ҳам ўлаяпсиз,
дунёнинг кетини тозалаб ҳам ўлаяпсиз,
ўрисдай азалий душманнинг армиясида урушга бориб ҳам ўляпсиз, юртинггизнинг эртаси учун курашинг, юрт бойлиги сизга ҳам,
милён авлодингизга ҳам етарли…

Сотқинларни йўқотинг, талончи ўрисни юртдан ҳайданг…
Кураш бачкана тармоқларда валдираш эмас,
кураш - майдонда мардона туришдир…

ИККИНЧИДАН,
газ – нефът ўриснинг ТАЛОНЧИЛИК ТЕРРОРИНИНГ
мингдан бири ҳам эмас: Олтиндан - оҳаккача…Урандан - кўмиргача…

М.О. беш ўйинчоқ давлатининг - беш иқтисоди Россия иқтисодининг, сиёсатининг – террорининг жон соқчилари…

Газ иттифоқи четдаги анқовларни ҳам ҳушёр торттирди – “Озодлик” радиоси суруштуруви
шунинг меваси… Мен узоқ йиллар огоҳлантирдим, СССР тикланади дедим…эсизки,
Ғарбни ҳам анқовлар босган…

“Озодлик” олтин иттифоқи тузилгач, олтин ҳақида
кейин ҳанграйдими?!…
Мингги тўғрисида қачон тилга киради…Итнинг ҳам вақтида
ҳургани яхши, ўғри кетгач - кеч ҳурган итни эгаси кечирмайди…

“Озодлик” ва ВВС радиолари узоқ йиллар
Анвармирзо Ҳусаиновларга ўхшаганларни
аккиллатиб, аҳмоқ элни аҳмоқлаштиришиб,
алдаб, адаштириб келди.
Газ камайди, газни Туркманистондан импорт қилиш
шарт деб -“Озодлик” Алишер Сиддиққа
ўхшаган тўрачаларининг кўрсатмаси билан КГБга ишлаб келди.
Ҳатто бир маддоҳ ўрис боис Тошкент зилзиласидан
сўнг Тошкентда кўп қаватли уйлар қурилганини мақтади,
“Озодлик”нинг доҳийси сўрамайдики,
Оролни қурутган ўрис эмасми, Рашидовдай сотқинлар эмасми?!…
Бу жиноят, вақти келадики, элни алдаганлар сотқинлар қатори жазоланадилар -
ота - боболаримизнинг йўли билан…
Чиғатойда ётган сотқинларнинг суяклари куйдирилиб ҳожатхоналар
қувурларидан оқизилади, гўрлари ўрнига дарахт экилади…

“Озодлик” ва “ВВС” қилмишлари учун элдан кечирим сўрасин!

Алишер Илҳомов, Камолиддин Раббимовлар - “Озодлик” ва ВВС тўтиқушлари
суруштурувни эшитиб, даҳшатга тушибтилар.
Дарёнинг бўйида сувсиз қолдирилганларни
кўриш учун даюс Мирзиёевнинг имзоси чекилган
қоғозни кўриш шарт эмас, даҳо ё доҳий бўлиш шарт эмас,
шуни кўришга ақлинг етмас экан, норнинг
бошидай минбарларда бошоқ терасанми?!

Ш.М. Москвадан масофаланмоқда…
Ш.М.мустақилликни усталик билан асраяпти…
(Мустақиллик нелигини билмайдиганлар учун
юзлаб мустақил давлатлар бор.
Мустақилликни нелигини билганлар учун
мустақил давлат дунёда бешта ҳам эмас…
М.О.биронта давлат йўқ - бари ўрис тузган
қаратқидавлатчалар”…)

Ш.М.нинг ёнидага сўтаклар ғарбпараст…
Қанақа ғарбпараст бўлсин юрту кетини ўрисга хатлаб берган бўлса..
Англияда ўқиганмиш - номусни ўқиганми бу номусфурушлар -
даюслар,ўғрибаччалар, ватанфурушлар…
Э барчангнинг…жазонгни Тангри берсин!!!
Эсиз Турон, эсиз Туркистон…

Мен узоқ йиллар бу ҳақиқатларни ёздим ва
икки сўқирни ҳам вайсамасликка чақирганман…
Элни тинч қўй, бор болангнинг бешигини тебрат.
Лекин болангга ҳам ўгит бера кўрма, адаштирасан…
Сенга ўхшаб билмайдиган нарсасидан элга
сабоқ берадиган сўқирга айланади…

М.О.элларига Тангрининг қарғиши ёғилган.
Ўзлари ўликдай, гап - сўзлари кафандай…
Янгиланмайди, аксинча…кундан - кунга кафандай
эскиради, титилади,яроқсиз…
Шоири ҳам шу…
Журналистлари ҳам шу…
Ўқитувчилари ҳам шу…
Профессорлари ҳам шу…
Ҳукумати ҳам, мухолифати ҳам шу…
“Озодлик” сайтининг бети ҳам шу…

2023 йил,13 февраль.

* * * * *

Кўнмаслик тўғрисида.

Бир дўстим бор, гарчи кўпдир кам - кўсти,
Топмадим очунда бундан уст дўстни.

Ёронлик истайман тўкиндан - тўкин,
Дўстимга чидаса бўлади, лекин

Дунёда дўстимдан яхшироқ бир дўст
Йўқлигига чидаб бўлмайди, афсус…

Давлат - қирғоқ,эл - сув, кичикми - катта,
Руҳлари кўлмаклар сиғар, албатта…

Шундоқ қирғоқлар бор, уларга ҳатто
Кўлмаклар ҳам сиғмас, ютарлар - саҳро…

Менинг руҳим денгиз, истайман кенглик,
Ҳар қандай қирғоқда кўрмайман тенглик!

Улуғ Америка - эркиндир,бироқ
Денгизга ёқмайди ҳар қандай қирғоқ…

АҚШнинг эркига чидарман, вале
Номус - етарли эрк - чинакам толе.

Ҳеч қачон дунёдан кўнглим тўлмайди,
Орга тенг эрк йўқми - чидаб бўлмайди…

2023 йил,13 февраль.

* * * * *

УЛУҒ ТАНГРИГА.

Бўйини баланд этишга етибди кучинг,
Эсини баланд этишга кучинг етмасми?!
Ерда бўйидан ҳам узун сунбули - сочи,
Димоғини паст этишга кучинг етмасми?!

Қудратингдан - кўрки ёқар тоғу тошгача,
Ким бир кўрса унга берар жону бошгача,
Тили ёрдир, тили дўстдир, феъли бошқача,
Феълини ёр - дўст этишга кучинг етмасми?!

Одамзотдан ёр кўрмадим, дўстни кўрмадим,
Барча бири - биридан паст, устни кўрмадим,
Ер остидай кун кўрмадим, ростни кўрмадим,
Ер остини уст этишга кучинг етмасми?!

2023 йил,13 февраль.